Мавзу: ГЎштни сақлаш ва қайта ишлаш технологияси



Download 29,34 Kb.
Pdf ko'rish
Sana15.11.2022
Hajmi29,34 Kb.
#866458
Bog'liq
18-mavzu



МАВЗУ: ГЎШТНИ САҚЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
Сўнгги йилларда гўшт саноати системасида барча технологик жараѐнларни 
такомиллаштириш, сотув ташкилотларига сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб 
бериш тадбирлари тобора жадаллаштирилмоқда. Шунингдек сўйилган ҳайвонларнинг 
қони, суяги, истеъмолга яроқсиз бўлган ҳайвон чиқиндиларидан фойдаланиш, ўсимлик 
мойи, оқсил тайѐрлаш ишлари йўлга қўйилмоқда. Физика, кимѐ ва микробиология 
фанлари ютуқларидан амалиѐтда кенг фойдаланилмоқда. Бу эса чикинди маҳсулотлардан
унумли, иш кўзини билган ҳолла фойдаланиш имконини бермоқда. 
Умуман, ҳозирги замонавий гўшт комбинати - мураккаб, юксак ишлаб чиқариш 
қувватига эга бўлган, мураккаб агрегат, автоматлар ва конвейер линияларга эга бўлган 
саноат комплекси ҳисобланади. Гўшт ва гўшт махсулотларини суньий усулда совитиб 
бериш ва музлатиш имконига эга бўлган совуқхоналари мавжутдир. 
Булардан ташқари улар кенг миқѐсда юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотини 
тайѐрлаб бериш, техник маҳсулот етиштириш ва ҳайвонлар учун тўла қийматли озиқ 
ишлаб чиқариш имконига эга. 
Гўшт комбинатларининг ишлаб чиқариш цехлари асосан қуйидагилардан иборат: 
1. Ҳайвонларни сўйишдан олдин сақлаш бўлими; 
2. Сўйиш ва терини шилиш, ѐки танага ишлов бериш цехи (бунга ѐғ-мой, тери ва 
ичак бўлими ва ҳайвон гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш бўлимлари киради); 
3. Субмаҳсулотларини йиғиш ва қайта ишлаш бўлими; 
4. Колбаса ва консерва тайѐрлаш цехи ва совуқхона; 
5. Қадоқлаб ўлчаш ва ярим фабрикатларни тайѐрлаш бўлими; 
6. Техник маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, ҳамда ҳайвонларга озуқа 
тайѐрлаш цехи шулар жумласидандир. 
Булардан ташқари яна бир неча ѐрдамчи цехлар фаолият кўрсатади. Масалан, 
совуқхона қурилмаларидан иборат цех; механик-таъмирлаш цехи; электрлаштириш цехи; 
иситиш ва иссиқлик етиштириб берувчи цех бўлиб, улар корхонанинг меъѐрда ишлашида 
муҳим аҳамият касб этади. 
Лекин кўплаб республикалардаги гўшт комбинатларини юқори даражада, юксак 
унум билан ишлаши учун яна бирмунча муаммоларни ҳал килиш талаб этилади. Масалан, 
ҳайвонларни сўйиш ва сўйилган тана қисмларига қайта ишлов бериш ишларини конвейер 
асосида бажариш; конвейерни ҳаракатга келтиришни гидро-пульт асосида амалга 
ошириш; ҳайвонларни электр токи билан карахтлаш ишларини ротацион боксларда 
механизация ва автоматлар ѐрдамида бажариш; сўйилаѐтган ҳайвон қонини истеьмол 
мақсадида ѐпиқ система ѐрдамида тўлалигича танадан ажратиб олиш; танани нимталаш 
ишларини махсус, қулай ва оддий асбоблар ѐрдамида бажариш; терини танадан шилиб 
олиш учун механик усулда тери остига ҳаво юбориш; терини махсус механик мосламалар 
ѐрдамида шилиб олиш ва бунда терида гўшт ҳамда мой парча ва бўлакларини 
бўлмаслигига эришиш; ҳайвон калла-почаларнни танадан ажратиб олишни механизация 
ѐрдамида амалга ошириш; нимталанмаган тушни қуруқ усулда тозалаш; ўзиѐзар 
автоматик электрон тарозиларда тортиш кабилар ўз ечимини топиши талаб этилади. 
Инсон ҳаети учун ниҳоятда зарур бўлган гўшт маҳсулотларини етиштириш кўп 
жиҳатдан технологик жараѐнларни тўғри бажарилиши ва санитария-гигиена талабларига 
тўла риоя қилишга боғлиқ. Бу борада тасдиқланган тавсия, талаб ва қўлланмаларнинг 
бўлиши муҳим аҳамият касб этади. 
Гўшт саноати корхоналарида маҳсулот сифатини ва истеъмолга яроқли бўлишида 
давлат назорат органларининг тутган ўрни ниҳоятда муҳим ва масъулиятлидир. Бунда 
маҳсулотни сифат даражада белгилари аниқланади, унинг турларини истеъмол қилишга 
яроқлигини ва шунга кўра баҳоси ҳам белгиланади. 
Сифатли маҳсулот етиштиришда энг мухим омиллардан бири, ҳар бир ишчини 
соғлом бўлиши, шахсий гигиенасига маъсулият билан қараши, санитария талабларини 
билиши ва унга тўла риоя қилиши, ўз ўрни ва асбоб-ускуна, идиш-товоқ ва ҳк.ларни 
ҳамма вақт тоза бўлишига алоҳида аҳамият бериши ҳисобланади. 


Чорва моллари ҳаѐт фаолиятини тугатгандан сўнг, гўштнинг энг муҳим 
хусусиятлари ўзгаради. Бу ўзгаришлар ҳайвон ҳаѐтлигида тирик тўқимани ҳосил қилувчи 
биологик системанинг парчаланиши билан тушунтирилади. Ҳайвон ҳаѐт бўлган даврда 
ферментатив биокимѐвий жараѐнлар қайтарувчан бўлади, ҳаѐт фаолияти тўхташи билан 
эса, бу хусусиятини йўқотиб, улар доим парчаланишда бўлади. 
Молни сўйгандан кейин гўштда бўладиган биокимѐвий жараѐнларни икки гуруҳга 
ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга гўшт консистенциясининг ўзгаришига олиб келадиган 
оқсил системасида борадиган жараѐнлар киради. Иккинчи гуруҳга эса гўштнинг таъми ва 
ҳидининг ўзгаришини таъминлайдиган моддаларнинг ҳосил бўлишида асосий рол 
ўйнайдиган экстрактив моддалар системасида борадиган жараѐнлар каради. Лекин бу 
жараѐнлар маълум даражада бир-бири билан боғлиқликка эгадир. 
Молни сўйгандан кейин гўшта борадиган сифат кўрсаткичларининг ўзгаришига 
қараб автолитик ўзгаришлар шартли равишда уч гуруҳга бўлинади: гўштнинг қотиши, 
етилиши, чуқур автолиз.
 
Гўштнинг қотиши. Мол сўйилгандан дарҳол эътибор берсак, ҳовуридан тушмаган 
гўштнинг мускул тўқимаси юмшоқ, сув тутиш қобилияти юқори, рН муҳити 6,8-7,0 га 
тенг бўлиб, бу гўшт аниқ сезилувчан таъм ва ҳидга эга бўлмайди. Бу гўшт албатта юмшоқ. 
Лекин, унинг органолептик ва кулинария кўрсаткичлари оптимал даражада эмас. Мол 
сўйилгандан кейин тез орада мускул тўқимасида қотиш жараѐни рўй бера бошлайди. 
Гўштда тўла қотиш жараѐни гўштнинг хусусиятлари ва ташқи муҳитга боғлиқ 
бўлиб, ҳар хил вақт давомида юз беради. Масалан, мол гўштида тўла қотиш жараѐни 15-
18
0
С да 10-12 соат давомида, 0
0
га яқин температурада эса 18-24 соат давомида юз беради. 
Уй паррандалари гўштида 0
0
температурада мол гўштидагига нисбатан анча тез, яъни 4-6 
соат давомида юз беради. Бу вақт жараѐнида гўштнинг қаттиқлиги 25 %га ортса, пичоқ 
билан кесишга қаршилик кўрсатиши эса икки мартага ортади. Бундай гўшт қайнатгандан 
кейин ҳам қаттиқлигича қолади. 
Мускулларнинг қотиши мураккаб ферментатив биокимѐвий жараѐнларнинг 
ривожланиши билан тушунтирилади. Бу ерда асосан парчаланиш жараѐнлари боради. Бу 
жараѐнлар асосан қуйидагилардир: 1) гликогеннинг парчаланиши; 2) креатинфосфор (КФ) 
ва аденозинтрифосфор (АТФ) кислоталарининг парчаланиши; 3) актин ва миозинлардан 
актомиозин комплексларининг ҳосил бўлиши; 4) мускул тўқималарининг сув тутиш 
қобилиятининг ўзгариши. Бу жараѐнларнинг баъзи бирлари қотишга бевосита таъсир 
кўрсатса, баъзилари билвосита таъсир кўрсатади. 
Соғлом, семиз, яхши дам олган молларнинг мускул тўқимасида 0,8% гача гликоген 
мавжуд бўлиб, у парчаланганда кўп миқдорда сут кислотаси ҳосил бўлади. Натижада рН 
5,5-5,6 гача камаяди. Дам олмаган, орриқ молларнинг гўштида эса гликоген миқдори 
нисбатан камроқ бўлиб, кам миқдорда сут кислотасини ҳосил қилади. Бунда рН 
кўрсаткичининг энг охирги миқдори 6,2-6,5ни ташкил этади. 
Гўштнинг қотиши маълум даражада ссиқлик ажралиб чиқиши билан боради. Шу 
сабабли мол сўйилгандан кейин 30-70 дақиқа ичида гўштнинг ҳарорати 2
0
С га ортиб, 39
0
С 
ни ташкил этади.
 
 

Download 29,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish