Мавзу: газларда ток


Мустақил газ разрядларининг турлари



Download 24,14 Kb.
bet2/2
Sana13.06.2022
Hajmi24,14 Kb.
#660711
1   2
Bog'liq
газларда электр токи1

Мустақил газ разрядларининг турлари



  1. У ч қ у н л и р а з р я д. Катта электр майдони кучланганликларида (30 000 в/см атрофида) нормал ёки юқори босимда бўлган газда учқун разряд (газнинг тешилиши) рўй беради. Унинг кўриниши электродлар орасида био онад ҳосил бўладиган ёрқин эгри-бугри тармоқланган канал (стример) кўринишида бўлади. Разряд вақт ўтиши билан узуқ-узуқ бўлади (канал гоҳ алангаланади, гоҳ сўнади) ва кучли чирсиллаш билан боради. Учқунли разряд зарб билан ионлаш ва фотонли ионлаш ҳамда мусбат ионларнинг катоддан электронлар уриб чиқаришидан ҳосил бўлган ион ва электрон кўчкиларидан вужудга келади. Бу процессларда катта энергия миқдори ажралади. Шунинг учун разряд каналида газ жуда юқори ( град га яқин) температурагача қизийди, унинг нурланишига сабаб шу. Каналдаги қизиган газнинг кенгайишида ҳосил бўлган товуш тўлқинлари туфайли учқун разряд чирсиллайди.

  2. Т о ж р а з р я д. Бир жинсли бўлмаган электр майдонида бўлган нормал ёки юқори босимли газда электродлар ўткир жисмларининг яқинида тож разряд кузатилади. Тож разряд газнинг оч бинафша рангда нурланиши бўлиб, заиф шпиллаш билан боради. Разряд газ молекулаларининг кучл электр майдонида катта тезликларгача тезлатилган электронларни ва ионларининг зарб билан ионлаши туфайли юзага келади, бундай кучли электр майдонлар электродларнинг ўткир учли қисмларида вужудга келиши маълум . Ёруғлик газнинг қўзғалган молекулалари нормал ҳолатга ўтаётганда чиқарилади.

  3. Ё й р а з р я д. Ёй разряд бир-бирига яқин жойлашган икки электрод (кўмир ёки металл электрод) орасида унчалик катта бўлмаган кучланишларда (60 в атрофида) вужудга келади. Атмосфера босимида унинг температураси баланд 5 000 – 6 0000 К бўлади ва кўзни қамаштирадиган даражада нурланади. Ёй разряд вақтида 1 юзага тўғри келадиган ток зичлиги бир неча минг амперга етади.

Ёй разрядни 1802-йилда Б.Б.Петров кашф қилган эди. Ҳозирги вақтда разряднинг бир тури металларни пайванд қилиш (электр ёйи билан пайвандлаш), махсус пўлатларни эритиш (ёй печи), ёритиш (ёй фонарь, прожектор) ва бошқа соҳаларда қўлланилади.ёй разрядининг паст босимдаги симоб буғларидаги ёруғлиги ультрабинафша нурларга жуда бой бўлади. Шу муносабат билан симоб ёй лампалар илмий тадқиқотларда ультрабинафша нурлари манбаи сифатида, шунингдек, даволаш мақсадларида (“сунъий тоғ қуёши”) фойдаланилади. Лампанинг баллони ультрабинафша нурларини деярли ютмайдиган кварц шишасидан тайёрланади, шунинг учун бу лампа кварц лампаси деб юритилади.
210-расм.

  1. Ё л қ и н р а з р я д. Ёлқин разряд газда паст босим (0,1 мм симоб утуни) ва электр майдонининг юқори кучланганликларида (80 в/см атрофида) кузатилади. Разряд газ-разряд найининг электродлари орасидаги деярли бутун фазони тўлдирувчи сокин нурланувчи устун (мусбат устун) кўринишида бўлади (210-расм): фақат катод яқинидаги кичик соҳагина нурланмай қолади (катод қоронғи фазоси). Нурланиш қўзғалган молекулаларни вужудга келтиради; нурланишнинг ранги газ табиатига боғлиқ бўлади.

Ёлқин разряд мусбат ионларнинг катоддан уриб чиқарган электронларнинг зарби билан ионлаши туфайли ҳосил бўлади. Катод яқинида бу электронлар майдон таъсирида энди тезлаша бошлаган бўлади. Шунинг учун соҳада улар амалда зарб билан ионлаштирмайди ҳам, ҳатто газ молекулаларини қўзғалган ҳолатга ҳам келтира олмайди, бу соҳанинг нурланмаслигига сабаб шу. Электронлар мусбат устунга етгач, етарли кинетик энергияга эга бўлади ва шу сабабли устундаги гани ионлаштиради. Зарб билан ионлашда ҳосил бўладиган мусбат ионлар катодга қараб интилади ва катоддан янги электронларни уриб чиқаради, бу электронлар ўз навбатида яна соҳадаги газни ионлаштиради ва ҳоказо. Шундай қилиб ёлқин разряд узлуксиз сақланади.
соҳада ( соҳага нисбатан) ионизация кам бўлгани учун ток манбаи ҳосил қилган кучланишнинг деярли ҳамма тушиши бу соҳада тўпланган.
Сийракланган газда ионлар концентрацияси кам (шанингдек, нейтрал молекулалар ҳам кам) бўлгани учун, биринчидан, газда тешилиш рўй бермайди, иккинчидан, газда ажраладиган умумий энергия миқдори унча катта бўлмайди, шунинг учун газнинг нурланиши совуқ ҳолича қолади.
Газ янада сийракланганда унинг нурланиши заифлашади ва амалда симоб устуни мм сим уст тартибига етганда тўхтайди. Сўнгра шиша най (деворлари) яшио рангда нурлана бошлайди. Шишанинг нурланишига электронларниг бундай кучли сийракланган шароитларда газ молекулалари билан камдан-кам тўқнашиши ва шунинг учун ёруғлик тезлигига яқин катта тезликларда урилиши сабаб бўлади. Бу электронлар оқим катод нурлари ёки электронлар дастаси дейилади. Мусбат ионларнинг қарама-қарши йўналишдаги оқим канал нурлари ёки ионлар дастаси дейилади.
Босим янада камайтирилганда шишанинг яшил нарланиши сусаяди ва мм сим уст га яқин босимларда тўхтайди.
Ёлқин разряд бўлаётган лампалар ёруғлик манбалари сифатида ишлатилади (кундузги ёрғулик лампалари). Бу ҳолларда улар аргон аралашган симоб буғлари билан тўлдирилади, найнинг деворлари ич томондан флуоресцияланадиган модда (люминофор) билан қопланади. Бундай лампалар чўғланма лампалардан тежамлироқ. Гелий ёки неон билан тўлдирилган газ разрядли найлар декорация мақсадларида ёки реклама ёзуварида ишлатилади.
Лаборатория текширишларида ва баъзи электрон асбобларда ёлқин разряд ион ёки электрон дасталари манбаи сифатида фойдаланилади.
Қутб ёғдуси табиий шароитларда бўладиган ёлқин разрядга мисол бўлади. Бу ёғду атмосферанинг юқори (сийрак) қатламларида Қуёшнинг актив соҳаларидан чиқиб Ернинг магнит майдони томонидан Ер магнит қутблари зоналарида йиғиладиган зарядланган зарралар оқимлари таъсирида ҳосил бўлади.
Download 24,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish