Мавзу: Физиология фани 2 соат



Download 114,5 Kb.
bet7/7
Sana03.06.2022
Hajmi114,5 Kb.
#631476
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1. Кириш

Антикоагулянтлар деб аталувчи баъзи моддалар қоннинг ивиш имкониятини бутунлай бартараф қилади. Ўпка ва жигар тўқимасидан ажралувчи гепарин ва зулукнинг сўлак безларидан ажралувчи гирудин шу жумладандир. Гепарин тромбиннинг фибриногенга таъсир этишига тўсқинлик қилади, шунингдек тромбопластиннинг активлигини сусайтиради. Гирудин қон ивиш процессининг учинчи стадиясига таъсир қилади, яъни фибрин ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади.
Воситали таъсир қилувчи моддалар деган антикоагулянтлар ҳам бор. Улар қон ивиш процессига тўғридан-тўғри таъсир қилмай, шу процессда қатнашувчи моддалар ҳосил бўлишини тўхтатади. Жигарда протромбин ва VII факторнинг синтезланишини тўхтатувчи дикумарин, пелентан ва бошқа препаратлар воситали таъсир қилувчи антикоагулянтларга киради.
Зардоб оқсиллари таркибида яна бир модда — фибринолизин топилган, ҳосил бўлган фибринни эритиб юборади. Фибринолизин қон плазмасида актив бўлмаган шаклдаги ферментдир. Уни ҳосил қиладиган модда — профибринолизин гавданинг кўпчилик тўқималарида мавжуд бўлган фермент — фибринокиназа таъсирида активланади.
Қонда икки система — ивитувчи ва ивишга қарши системалар борлиги баён қилинганлардан кўриниб турибди. Нормада бу системалар муайян мувозанатда бўлади, шу туфайли қон томирлар ичида ивиб қолмайди. Одам жароҳатланганда ва баъзи касалликларда ивитувчи ва ивишга қарши системалар мувозанати бузилади.
Ивишга қарши физиологик системанинг аҳамияти Б. А. Кудряшов тажрибаларида кўрсатиб берилган. Ҳайвон венасига етарли миқдордаги тромбин тез юборилса, томир ичида қон ивиб қолиши сабабли ҳайвон ҳалок бўлади. Тромбиннинг ўлдирадиган дозаси организмга секин-аста юборилса, ҳайвон ҳалок бўлмайди, лекин унинг қони ивиш хоссасидан анчагина маҳрум бўлади.
Шунга асосланиб, организмга тромбин киритилганда, қоннинг ивишига тўсқинлик қилувчи моддалар ҳосил бўлади, деб хулоса чиқарилди. Бу моддаларнинг ажралиб чиқишини нерв системаси бошқаради. Каламушнинг бир оёқ нерви қирқилса (денервация) ва венасига тромбин оҳиста юборилса, фақат денервацияланган оёқ томирларида қон ивиб қолади. Қонда тромбин кўпайиб кетса, томирлар деворидан қон ивишига тўсқинлик қиладиган моддалар рефлекс йўли билан чиқади, деб ҳисоблашади. Нервларнинг қирқилиши, шунингдек наркотик моддалар бу рефлексни тўхтатади.
Download 114,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish