МОДДАЛАР КОНЦЕНТРАЦИЯЛАРИНИ АНИҚЛАШ МЕТОДЛАРИ
Стандарт сериялар методи.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Солиштирма метод, аликвот қисм, стандарт эритма, қўшилмалар.даражаланган график, қўшимча қўшиш.
Мавзуга оид муаммолар
1.Эритмада модда концентрациясини аниқлаш усуллари.
2.Солиштирма метод.
3.Даражаланган график методи.
4.Қўшимча қўшиш методи.
5.Моляр сўндириш коэффициентидан концентрацияни аниқлаш
методлари, уларнинг моҳияти ва бу методларнинг аниқлик даражаси,
қўлланилиш соҳалари.
Дарснинг мақсади: Эритмада модда концентрациясини аниқлаш усуллари, солиштирма метод, даражаланган график методи ва қўшимча қўшиш методлари ҳақида тушунча берилади.
Индентив ўқув мақсадлари:
1.Солиштирма методни асослай олади.
2.Даражаланган график методини изоҳлай олади.
3.Қўшимча қўшиш методи ва моляр сўндириш коэффициентидан
моддалар концентрациясини аниқлашни тушунади.
Бу метод бўйича анализ қилинадиган модда эритмаси рангининг интенсивлиги бир неча эталон эритмалар ранг интенсивликлари билан таққосланади ва натижада анализ қилинадиган модда концентрацияси аниқланади. Бунинг учун бир хил колориметрик пробиркаларга (бу пробиркалар диаметрлари ҳам бир хил) аниқланадиган модданинг концентрацияси маълум бўлган бир неча рангли эритмалари тайёрланади.Худди шундай усулда ва шароитда анализ қилинадиган модда рангли бирикмага айлантирилади. Анализ қилинадиган эритма ва стандарт эритмалар ранг интенсивликлари визуал шаклда таққосланади ва концентрацияси аниқланади. Бунда субъектив хатоликларга йўл қўйилиши мумкин. Бу усул дала шароитларида қўлланилади.
Бу методни Бугер-Ламберт-Бер қонунига қатъий амал қилинмайдиган ҳолларда ҳам қўллаш мумкин.
13.2. Солиштирма метод.
Анализ қилинаётган эритмадан аликвот қисм олиб, ундан рангли эритмалар тайёрланади ва уларнинг оптик зичликлари ўлчанади. Сўнгра шундай шароитда концентрацияси аниқ маълум бўлган 3-4 фотометрик эритма тайёрланади ва уларнинг ҳам оптик зичликлари ўлчанади
Стандарт ва текширилаётган эритманинг оптик зичликларини ўзаро солиштириб, номаълум модданинг миқдорини топилади. Хатолик камроқ бўлиши учун солиштирилаётган эритмаларининг концентрациялари бир-бирига яқинроқ бўлиши керак.
Ўлчанган оптик зичликлар ноъмалум модда учун АхСхх ва стандарт солиштирма эритмаларда Аст СстIст..бўлади. Тенламаларни биринчи иккинчисига бўлсак ва уларда оптик зичлик(Е) ва нур ютилиш қалинлиги (I) бир хил эканини ҳисобга олсак:
АхАст СхСст ва бундан Сх Сст АхАст
Сх нинг концентрациясини ҳисоблаб (мг/мл) чиқиб, эритманинг суюлтирилганини ҳисобга олиб, номаълум модда (qх,мг)нинг умумий миқдори топилади.
qx Cx Vx VумV1
Бунда Vх- рангли эритманинг ҳажми, мл
V1 - аликвот қисми ҳажми, мл.
Vум- текширилаётган эритманинг умумий ҳажми.
Do'stlaringiz bilan baham: |