1жадвал
Фарғона иқтисодий районининг ички тузилиши ва
Республикада тутган ўрни (2000й., фоиз)
№
|
Кўрсаткичлар
|
ФИР ЎзРда
|
Андижон вилояти
|
Наманган вилояти
|
Фарғона вилояти
|
ЎзР
|
ФИР
|
ЎзР
|
ФИР
|
ЎзР
|
ФИР
|
1
|
Майдони
|
4,1
|
0,9
|
23,0
|
1,7
|
41,3
|
1,5
|
35,7
|
2
|
Аҳолиси
|
27,7
|
8,9
|
32,3
|
7,9
|
28,5
|
10,9
|
39,2
|
3
|
Ялпи ички маҳсулот
|
23,7
|
8,2
|
34,5
|
5,3
|
22,2
|
10,2
|
43,3
|
4
|
Саноат маҳсулотлари
|
24,5
|
8,1
|
33,2
|
3,7
|
15,0
|
12,7
|
51,8
|
5
|
қишлоқ хўжалиги
маҳсулоти
|
29,1
|
10,5
|
35,9
|
8,0
|
27,6
|
10,6
|
36,5
|
6
|
Экин майдонлари
|
20,1
|
6,1
|
30,4
|
6,1
|
29,5
|
7,9
|
40,1
|
7
|
Инвестиция
|
16,8
|
4,9
|
29,3
|
5,5
|
32,7
|
6,4
|
38,0
|
8
|
Ташқи савдо обороти
|
12,0
|
6,0
|
44,9
|
1,6
|
13,7
|
4,4
|
41,4
|
|
экспорт
|
11,9
|
3,9
|
32,5
|
2,3
|
19,8
|
5,7
|
47,7
|
|
импорт
|
12,4
|
8,4
|
68,2
|
1,0
|
7,1
|
3,0
|
24,7
|
Иқтисодий районни шакллантирувчи асосий омил бу ерда яшовчи кўп сонли аҳоли ва меҳнат ресурслари ҳисобланади. Бинобарин, водий, воҳа тушунчалари аҳоли зич жойлашган, меҳнатни кўп талаб қилувчи хўжалик тармоқлари, аҳоли манзилгоҳларининг йўл ва сойлар, каналлар бўйларида занжирсимон ҳудудий ташкил этилганлик ва бошқа ўзига хос, бетакрор хусусиятлари билан уйғунлашиб кетади. Водийда аҳоли кўп, ерсув манбалари эса чекланган. Айнан ана шундай номувофиқлик минтақанинг асосий ижтимоийиқтисодий муаммоларини келтириб чиқаради. Энг муҳими-бу ерда аҳоли бандлигини яхшилаш, минтақавий меҳнат бозорини шакллантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш, иқтисодиётни юксалтириш негизида ижтимоий ривожланишни таъминлаш зарур.
Иқтисодий районга кирувчи вилоятлар майдони, демографик ва ишлаб чиқариш салоҳияти ўзаро бироз фарқ қилади. Ҳудуди жиҳатдан нисбатан катта бўлган Наманган вилоятида қўшни ҳудудларга қараганда аҳоли зичлиги камроқ, иқтисодиёт кўрсаткичлари ҳам пастроқ. Ушбу вилоят иқтисодий районнинг 22,2 фоиз ялпи ички, 15,0 фоиз саноат ҳамда 27,6 фоиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини беради. Бу жиҳатдан Фарғона вилоятининг иқтисодий қудрати катта, у иқтисодий район ялпи ички маҳсулотининг 41,3 ва саноат ишлаб чиқаришининг ярмидан кўпроғини таъминлайди (27жадвалга қаранг).
Кейинги, хусусан мустақиллик йилларида Андижон вилояти иқтисодиёти тез ривожланиб бормоқда. Бу ерда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари аҳоли сонининг нисбий улушларидан зиёд. Вилоятда нафақат саноат (автомобилсозлик), балки қишлоқ хўжалиги, пахтачилик («Андижон усули») ҳам яхши тараққий этган. Иқтисодий районнинг шунга ўхшаш ички хусусиятлари вилоятлар хўжалигининг алоҳида таърифларида янада яққолроқ намоён бўлади.
2. Андижон ва Наманган вилоятлари иқтисодий районининг ички тузилиши ва республикада тутган ўрни
Вилоят 6 март 1941 йилда ташкил топган. Унинг таркибига ҳозирги кунда 14 қишлоқ туманлари-Андижон, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Бўз, Жалолқудуқ, Избоскан, Марҳамат, Олтинкўл, Пахтаобод, Улуғнор, Хўжаобод, Шаҳрихон ва қўрғонтепа туманлари киради. Унинг майдони 4,2 минг км2 ва бу жиҳатдан Андижон вилояти Республикада энг кичик ҳисобланади.
Аҳолиси 2220 минг кишидан зиёдроқ. Аҳоли сони бўйича вилоят Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан кейин тўртинчи ўринда туради. Андижон вилояти Ўзбекистон ҳудудининг 1 фоизини ҳам ташкил қилмайди, бироқ, бу ерда мамлакат аҳолисининг деярли 9 фоиз истиқомат қилади. Маъмурий маркази–Андижон шаҳри (339 минг киши); вилоятда ҳаммаси бўлиб 11 шаҳар ва 5 шаҳарча мавжуд.
Андижон вилояти минтақавий ва мамлакат меҳнат тақсимотида пахта ва пилла етиштириш, ипгазлама ва автомобил саноатлари билан ажралиб туради. Шунингдек, бу ерда озиқовқат, электр энергетика саноати ҳам қисман ривожланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |