Ёпиқ тақилма ёқалар
Бу гуруҳга доир ёқаларнинг конструктив хусусияти уларнинг асосий чизмадан айрим қурилишидадир. Ёқа узунлиги ўмизининг узунлигига боғлиқ.
Ёпиқ тақилмали кийимлар ёқалари тик ёқаларга, қайтарма ёқаларга ва кўтармали қайтарма ёқаларга ажратилади. Улар қуйидаги схема бўйича қурилади.
Бўйинга нисбатан эркин турадиган тўғри бурчак шаклидаги тик ёқа
1. Тўғри бурчак учи О ↑ кўтарма баландлиги (3-5см) ─ В нуқтагача.
2. О нуқтадан→ горизонтал бўйлаб олд ва орт бўлаклар ёқа ўмизларининг узунлиги (чизмадан ўлчанган) ўлчаб қўйилган ёки А (•) гача.
3. А нуқтадан→ борт кенглиги ─ А1 нуқтагача(агар кўтарма борт четигача уланса).
4) В нуқтадан ОА1 га параллел ёқанинг юқори чизиғи А ва А1 нуқтаданкўтарилган гача ─ А2 нуқта ва А3 нуқтагача.
Расм 15. Бўйинга эркин ёпишиб турадиган тик ёқа
Расм 16.Бўйинга ёпишиб турадиган бурчаги букланган тик ёқа
Расм 17.Бурчаклари букланган думалоқ учли тик ёқа
Расм 18 Бўйинга ёпишиб турадиган қайтарма ёқа
Расм 19.ўйинга нисбатан эркин турадиган қайтарма ёқалар
Расм 20.Кўтармали қайтарма ёқа
Расм 21. Қирқма кўтармали сорочкабоб ёқа
Расм 22.Яхлит бичилган кўтармали сорочкабоп ёқа
Mavzu – 11. Ayollar gode bichimli yubkasi konstruktsiyasini qurish
Замонавий юбкаларнинг шакли жуда турли – туман. Уларни бир неча группага ажартиш мумкин. Буларда энг ҳарактерли: тўғри юбкалар, этак томони кенгайтирилган юбкалар,этак томони торайган юбкалар. Шу юбка турларининг ҳар қайсиси бирмунча фасон вариантларидан иборат бўлиши мумкин.
Тўғри юбкаларнинг силуэти тўғри бурчакни эслатиши билан ҳарактерланади. Бундай юбкалар кесмали, тахламали симметрик ва ассиметрик, кокеткали, бурмали бўлиши, яъни юбканинг хам олд хам орт бўлакларида вертикал ва горизонтал бўйлаб турли бўлакларга бўлиниши мумкин.
Одатда тўғри юбка ва унинг турли вариантлари гавда тузилиши типовой бўлган баланд бўйли аёлларга ёки қади – қомати келишган бўксаси тор аёлларга тавсия этилади.
Этак томони кенгайтирилган юбкалар турли вертикал бўлакларга бўлиниши билан (тўрт бўлакли, олти бўлакли ва саккиз бўлакли, «годе»,клёш ва бошқалар) ҳаратерланади. Бундай юбкалар горизонтал бўлакларга бўлиниши хам мумкин. Этак томони кенгайтирилган юбкалар бели ингичка гавдада жуда яхши туради.
Этак томони торайтирилган “бочкасимон” юбкаларнинг бел чизиғи бўйлаб витачка ўрнига бурма қилган бўлади.
Юбкаларнинг бундай группаларга бўлиниши шартли бўлиб, улар ҳамма турларни қамраб ололмайди. Юбкаларнинг деярли ҳамма шакли тахламалар , чоклар жойланиши, қуйма бўлаклар, бейкалар, қуйма айлана бурмалар, бурмалар ва бошқалар қандайлигига қараб ўзгариши мумкин.
Ҳамма силуэтдаги юбкаларнинг, уларнинг турлари ва вариантларининг конструкцияси тўғри юбка конструкцияси асосининг базасида техник моделлаш методи билан ишлаб чиқилади.
Юбка кўйлакнинг бир қисми бўлса, унинг конструкциясинги ишлаб чиқишда қуйидаги шартларни бажариш керак: юбка билан кўйлак қисмининг бел чизиғи бўйлаб узунлиги бир хил бўлиши керак, витачкалар юбкада ва кўйлак кўкрак қисмида бир хил жойда бўлиши керак; юбканинг ён қирқимларига тўғри келтирилади.
Юбкани техник моделлашда хам кўйлак кўкрак қисмида бир хил жойда бўлиши керак; юбканинг ён қирқимларини кўйлак кўкрак қисмининг ён қирқимларига тўғри келтирилади.
Юбкани техник моделлашда хам кўйлак кўкрак қисмини моделлашдаги қоидаларга риоя қилинади.
Юбкани техник моделлаш приёмлари энг ҳарактерли бўлган шакллар: тахламали юбка, бўлаклардан иборат юбка, этак қисми кенгайтирилган юбка, фантази юбка мисолида кўрсатилган .
Расм 1. «Годе» юбка
Т2
Расм 67. Клинли юбкалар конструкцияси чизмаси
«Годе» клинли юбканинг конструкция чизмасини қуриш.
Клин асоси (67 расмга қаранг)
Т1 Б1 Н1 Н2 Б2 Т2 нуқталар орқали кўрилади.
Г1 Г2 кесмада ««годе»» урни тизза чизиғи буйича белгиланади.
Клиннинг этак чизиғи буйича кенгайиши:
Н1 Н3 = Н2 Н4 = 6 см (ярим айлана шаклида)
««годе»» чизиғидан этак чизиғигача ён чизиқларни чизиш:
Г1 Н5 – Г2 Н6 = ГН
Этак чизиғи силлик эгри чизиқ билан Н5 , Н1, Н6, нуқталар орқали чизилади
(расм 67. (а,б,в).
Do'stlaringiz bilan baham: |