Mavzu – 12. Ayollar klinli yubkasi konstruktsiyasini qurish
Клинли юбкалар.
Юбка конструкциясини куриш дастлабки хисоблашлардан бошланади. Бунинг учун орка томондан бел чизигидан полгача булган масофадан юбканинг узунлигининг айирмаси аникланади, сунгра олд томондан бел чизигидан полгача ва ён томондан бел чизигидан полгача масофа улчаниб натижада шу кетма-кетликда олд томондан юбканинг узунлиги ва ён томондан юбканинг узунлиги кийматлари аникланади.
Нормал фигураларда тугри бичилган юбкалар конструкциясида ён киркимнинг юкори нуктаси Т2 бел сатхининг горизонтал чизигидан 1,5-2,5 см тепарокда жойлашади. Учи Н нуктада тугри бурчак курилади. НТ кесма орка томондан юбка узунлигига тенг ва шунинг билан бирга бу чизик юбканинг орка урта чизиги хисобланади.
НТқДюб. уз.
Букса чизининг жойи чизмада ТБ кесма Билан аникланади:
ТБқ 0,5 (Дтс-2).
Т ва Б нукталардан ТБ тугри чизикга перпендикулярлар утказилади. Букса чизигида юбканинг кенглиги ББ1 кесма билан аникланади ва букса ярим айланаси Сб улчами билан тукислик кушимчаси Пбнинг йигиндисига тенг:
ББ1қ СбҚПб
Юбканинг олд урта чизиги Б1 нуктадан вертикал утказилади. Унинг этак чизиги билан кесишган нуктаси Н1 белгиланади.
Юбканинг олд томондан узунлиги
Н1 T1қДюб олд
Орка булагининг букса чизигида кесилади. (ББ2 кесма)
ББ2 қ 0,5 (СбҚПб)-(0-1)см
Иккита орка виточкал юбкалар конструкциясида орка буагининг кенглиги катталаштирилади.
ББ2 қ 0,5 (СbҚПb)Қ2
Б2 нуктадан вертикал чизик утказилади,этак чизиги билан кесишган нуктаси Н2 белгиланади.
Ён томондан юбканинг узунлиги Н2 Т2 кесма оркали аникланади:
Н2Т2қДюб ён
Т, Т2 ва Т1, Т2 нукталар тугри чизик ёрдамида бирлаштирилади.
Букса ва бел чизикларида юбка кенглигининг фарки виточкаларга олинади.
Улар кенглигининг мажмуи куйидаги формула буйича аникланади:
Вқ (ТТ2ҚТ2Т1)-(СтҚПт) ёки
Вқ(СтҚПт)- (СтҚПт)
Виточкаларнинг енг дунг жойларининг нукталарига йуналган булиши керак, шу боис уларнинг йуналиши катталиги ва сони буюртмачининг тана тузилишига боглик.
Нормал фигуралар учун 3 та виточка лойихаланади. Олд, орка ва ен виточкалар.
Ён виточканинг кенглиги, 0,5 В га тенг Т2 нуктанинг икки томонига ён виточканинг ярмига тенг кесмалар куйилади. Орка виточкасининг жойи аникланади:
ББ3қ0,4 ББ2
Б3 нуктадан тепага пепендикуляр кутарилади, бел чизиги билан кесишган нуктаси Т3 деб белгиланади. Орка виточканинг кенглиги 0,35В га тенг. Т3 нуктадан бел чизиги буйлаб икки томонга орка виточканинг ярмига тенг кесмалар куйилади.
Олд виточканинг жойи:
Б1Б4қ0,4 Б1Б.
Б нуктадан тепага перпендикуляр кутарилади, бел чизиги билан кесишган нукта Т4 белгиланади. Олд виточканинг кенглиги 0,15 В га тенг Т4 руктадан бел чизиги буйича икки томонга олд виточканинг ярмига тенг булган кесмалар куйилади.
Орка виточканинг узунлиги 15-17 см , ён виточкаларники 15-20 см, олдники эса 10-12 см
Виточканинг томонлари узунроги билан тенглаштирилади ва фигура ёрдамида шакллантирилади.
Андазаларда тепа чизиги виточкалар ёпик холда чизилгандек ботикрок утказилади.
Каттик газламали юбкаларда виточканинг кенглигини камайтириш максадида, паст буксали ва ингичка белли букса ва бел айланаларининг факи катта кийматга эга булган фигуралар учун купрок бештагача виточка курилади.
Бундай фигураларга мулжаланган юбкаларда фигуранинг дунгрок кисмига йуналган энг кенг виточка иккига булинади. Масалан, думбаси жуда чиккан фигураларга орка виточканинг кенглиги 0,4-0,5В гача кенгайтирилиб, иккита виточка курилади.
Айни холда ён виточка 0,35-0,4, олд виточка эса 0,15-0,2Вга тенг килиб олинади.
Ингичка белли ва паст буксали фигуралар юбкасининг конструкцияси махсус ечимини талаб килади. Айни холда бел чизигида бешта виточкали юбкалар тавсия этилади: бита ён виточка, иккита орка булакда ва иккита олд булакда. Улар тахминан куйидагича таксимланади.
- ён виточканинг кенглиги 0,25В
- хар кайси орка виточканинг кенглиги 0,2В га тенг. Виринчи виточка орка булагининг уртасидан (Т нукта ) 9-10 см масофада, иккинчиси эса биринчи ва ён виточкаларнинг уртасида жойлаштирилади. Виточканинг узунлиги 12-14 см, олд ён виточкасининг кенглиги 0,15Вга тенг. Олд томон уртасидан (Т нукта) биринчи олд виточкагача масофа 9-10 см. Иккинси олд виточка биринчи ва ён виточкалар уртасида жойлаштирилади.
Виточкалар узунлиги 10-12 см
Моделга мос холда виточкалар урнини бурмалар, майда тахламалар ва тахламалар босиши мумкин. Уларнинг кенглиги ва жойлашиши мода йуналишига боглик.
Клинли юбка алохида клин андазаси асосида бичилади (расм 67)
Юбкада клинлар сони жуфт бўлади, (яъни п = 4,6,8,12,16) лекин клиннинг чизмасини ҳисоблаш ва қуриш бир хил тамоилга асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |