Шунинг учун инсон ҳаётининг мазмуни ва маъноси, аввало ҳар бир кишининг ҳаёт йўлини тўғри аниқлаш, унинг ҳаётдан ўз ўрнини тўғри топиши билан белгиланади. Бу ҳақда Президентимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги айтганлари айни ҳақиқатдир: «Ҳар қандай одам ҳам ўсмирлик чоғида, эндигина вояга етиб келаётган даврида жамиятдан ўзининг муносиб ўрнини топиши керак. Акс ҳолда, бу нарса нохуш оқибатларга, баъзан эса оғир фожиаларга, ҳатто ижтимоий ларзаларга ҳам сабаб бўлади. Ёш йигит-қизларимизнинг ишда, турмушда, оила ва жамоа орасида ўз ўрнини тополмаслик ҳолатлари уларнинг жамиятда ўз қадрларини йўқотишига олиб келади. Ўз қадрига, ўз шаънига эга бўлмаган инсон ҳаётда кўп-кўп тўсиқларга дучор бўлади, беқарор ва салбий таъсирлрга тез берилади, унинг шахс сифатидаги емирилиши ҳам тез кечади». Аксинча: «Дунёга умид билан қадам қўйиб келаётган навқирон инсон ҳаётдан муносиб ўрнини топса, турмушидан, тақдиридан, Ватанидан рози бўлиб яшайди, умр бўйи бунёдкорлик фаолияти билан машғул бўлади»... - Шунинг учун инсон ҳаётининг мазмуни ва маъноси, аввало ҳар бир кишининг ҳаёт йўлини тўғри аниқлаш, унинг ҳаётдан ўз ўрнини тўғри топиши билан белгиланади. Бу ҳақда Президентимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги айтганлари айни ҳақиқатдир: «Ҳар қандай одам ҳам ўсмирлик чоғида, эндигина вояга етиб келаётган даврида жамиятдан ўзининг муносиб ўрнини топиши керак. Акс ҳолда, бу нарса нохуш оқибатларга, баъзан эса оғир фожиаларга, ҳатто ижтимоий ларзаларга ҳам сабаб бўлади. Ёш йигит-қизларимизнинг ишда, турмушда, оила ва жамоа орасида ўз ўрнини тополмаслик ҳолатлари уларнинг жамиятда ўз қадрларини йўқотишига олиб келади. Ўз қадрига, ўз шаънига эга бўлмаган инсон ҳаётда кўп-кўп тўсиқларга дучор бўлади, беқарор ва салбий таъсирлрга тез берилади, унинг шахс сифатидаги емирилиши ҳам тез кечади». Аксинча: «Дунёга умид билан қадам қўйиб келаётган навқирон инсон ҳаётдан муносиб ўрнини топса, турмушидан, тақдиридан, Ватанидан рози бўлиб яшайди, умр бўйи бунёдкорлик фаолияти билан машғул бўлади»...
Инсон ҳаётининг қадр-қиммати эса ўз ҳаётини онгли ва мазмунли қуриши, маълум мақсадлар асосида яшаши, шу мақсадлари йўлида курашиши, бошқа кишиларга нафи ва ёрдами тегиши, ўзидан, аввало, яхши ишлар, яхши ном қолдириши, ўз ишлари ва ҳаётни давом эттирувчи тарбиялаб ўстириши, эли, юрти ватани манфаатлари учун курашиши, савоб ишларни кўп ва хўп қилиши асосида қарор топади. Лекин бунинг учун у ёшлигидан қунт ва сабот билан ўқиш, илм-маърифат ўрганиши, юксак маънавиятли бўлиб камол топиши зарур. Шундагина у комил инсон бўлиб етишади. - Инсон ҳаётининг қадр-қиммати эса ўз ҳаётини онгли ва мазмунли қуриши, маълум мақсадлар асосида яшаши, шу мақсадлари йўлида курашиши, бошқа кишиларга нафи ва ёрдами тегиши, ўзидан, аввало, яхши ишлар, яхши ном қолдириши, ўз ишлари ва ҳаётни давом эттирувчи тарбиялаб ўстириши, эли, юрти ватани манфаатлари учун курашиши, савоб ишларни кўп ва хўп қилиши асосида қарор топади. Лекин бунинг учун у ёшлигидан қунт ва сабот билан ўқиш, илм-маърифат ўрганиши, юксак маънавиятли бўлиб камол топиши зарур. Шундагина у комил инсон бўлиб етишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |