Лекция фалсафа инсоннинг бир бутун борлиқнинг ўзига хос алоҳида бир шакли сифатида олиб ўрганиб келган бўлса ҳам, унга турли даврларда турлича муносабатда бўлиб, уни турлича тушунтириб ва изоҳлаб келган. Натижада, фалсафанинг ўзида ҳам инсон муаммосига оид бир-биридан фарқ қилувчи, бир-бирини тўлдирувчи ва тузатувчи ҳар хил қарашлар, ғоялар, таълимотлар, концепциялар, назариялар юзага келади. Фалсафа, шу билан бирга, инсон муаммосини ўрганар экан, у энг аввало, уни борлиқнинг ўзига хос бир шакли сифатида, яъни инсон борлиғининг, унинг ўзига хос умумий томонлари ва хусусиятларини, унинг умумий қонуниятларини ҳамда унинг борлиқнинг бошқа шакллари ва кўринишларидан фарқларни, улар билан ўзаро алоқадорлик ва боғлиқлик томонларини ҳам қараб чиқади. - Лекция фалсафа инсоннинг бир бутун борлиқнинг ўзига хос алоҳида бир шакли сифатида олиб ўрганиб келган бўлса ҳам, унга турли даврларда турлича муносабатда бўлиб, уни турлича тушунтириб ва изоҳлаб келган. Натижада, фалсафанинг ўзида ҳам инсон муаммосига оид бир-биридан фарқ қилувчи, бир-бирини тўлдирувчи ва тузатувчи ҳар хил қарашлар, ғоялар, таълимотлар, концепциялар, назариялар юзага келади. Фалсафа, шу билан бирга, инсон муаммосини ўрганар экан, у энг аввало, уни борлиқнинг ўзига хос бир шакли сифатида, яъни инсон борлиғининг, унинг ўзига хос умумий томонлари ва хусусиятларини, унинг умумий қонуниятларини ҳамда унинг борлиқнинг бошқа шакллари ва кўринишларидан фарқларни, улар билан ўзаро алоқадорлик ва боғлиқлик томонларини ҳам қараб чиқади.
Фалсафа инсоннинг ўзи ўрганадиган асосий муаммоларидан бири сифатида олиб, уни ўз ўрганиш предметининг асосий объекти ҳисоблайди. Лекин фалсафа бунда инсонни борлиқнинг бир шакли, инсон билишининг объекти сифатида эмас, балки фалсафий категория бўлган билишнинг универсал субъекти сифатида олиб, унинг борлиққа, яъни объектга - инсоннинг дунёга ва ўзига муносабатини ўрганади. - Фалсафа инсоннинг ўзи ўрганадиган асосий муаммоларидан бири сифатида олиб, уни ўз ўрганиш предметининг асосий объекти ҳисоблайди. Лекин фалсафа бунда инсонни борлиқнинг бир шакли, инсон билишининг объекти сифатида эмас, балки фалсафий категория бўлган билишнинг универсал субъекти сифатида олиб, унинг борлиққа, яъни объектга - инсоннинг дунёга ва ўзига муносабатини ўрганади.
- Фалсафа инсон муаммосини ўрганишни дастлаб «инсон» тушунчаси нимани ифодалашини, у «индивид», «одам» ва «шахс» тушунчалари билан қандай муносабатда, бу тушунчалар инсоннинг қандай томонлари ва жиҳатларини ифодалашларини қараб чиқишдан бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |