Мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли. Режа


Фалсафанинг асосий функциялари. Фалсафий билимлар тизими



Download 35,04 Kb.
bet4/6
Sana23.02.2022
Hajmi35,04 Kb.
#132840
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу

3. Фалсафанинг асосий функциялари. Фалсафий билимлар тизими.
Гуманистик дунёқарашга оид бўлган ғоялар биз ўзимиз нима учун яшаётганлигимизнинг маъноси тўғрисида ва бутун инсониятнинг вазифаси тўғрисида биз ўйлашимиз ва тахмин қилишимиз мумкин бўлган барча нарсаларни ўзида мужассам этган. Улар бизнинг турмушимизга йўналиш бериб туради ва унга қадр-қиммат бахш этади
Фалсафанинг функцияларидан бири - ижтимоий-аксиологик функцияси ҳисобланади. Ушбу функция: ижтимоий ҳаётни шарҳлаш ва танқид қилиш функцияларини бажарувчи сифатида кўринади. Бунга кўра Фалсафа Яхшилик, Адолат, Ҳақиқат, Гўзаллик сингари қадриятлар, ижтимоий-идеал тўғрисидаги тушунчаларни ишлаб чиқиш ташкил этади.
Фалсафанинг дунёқараш функцияларидан яна бири тарбиявий функциядир. Фалсафа илмининг, билишга нисбатан қўядиган талаблари инсондаги муҳим фазилатларни: ростгуйлик, ҳаққонийлик, саховат сингари маърифатли, маданиятли шахсга хос бўлган хусусиятларни шакллантиришга ёрдам беради. Фалсафа одамларни юзаки фикр юритишдан ва тор доирали тафаккурдан ҳимоя қилишга қодирдир.
Фалсафанинг яна баён этиш, ахборот бериш функцияси ҳам мавжуддир.
Фалсафанинг асосий вазифаларидан бири – бу фаннинг ҳозирги замон талабларига мувофиқ келадиган, тарихий амалиётга ҳамда инсоннинг интелектуал талабларига мос тушадиган дунёқарашни ишлаб чиқишдир. Ушбу функцияда фалсафа илмининг ўз объектини ўзига ўхшатиб инъикос этиш, унинг муҳим элементларини аниқлаш, тизимий алоқалари, қонуниятларини аниқлаб бериш, билимларни эгаллаш, янада чуқурроқ ишончли информация – ахборот олишнинг манбаи бўлиб хизмат қилиш каби вазифалари ўз ифодасини топган.
Фалсафа ўз усули жиҳатидан фанга нисбатан бир нечта функцияни: эвристик, координация килувчи, интеграцияловчи ҳамда мантиқий-гносеологик функцияларни бажаришга қодирдир.
Эвристик функциянинг моҳияти илмий билимларни янада ривожлантириш, илмий ихтиролар учун замин яратишда кўринади. Формал-мантиқий усул билан бир бутунликда тадбиқ этилган фалсафа усули фалсафа соҳасидаги билимларнинг ўсиб боришини таъминлайди.
Фалсафа усулларидан бирининг эвристик функциясини қараб чиқиш шуни кўрсатадики, хусусий фанларнинг ривожланишида, айниқса, гипотезалар ва назарияларни шакллантиришда фалсафанинг роли ғоят катта.
Фалсафанинг интеграция килувчи функцияси. “Интеграция” атамаси (лотинча integration-тиклаш, тўлдириш демакдир) қандайдир қисмлар, бўлакларни бир бутун, яхлит ҳолга келтириб бирлаштириш деган маънони англатади. У кўпгина фанларда қўлланади ва амалда умумилмий тушунчалар мақомига эга.
Фалсафанинг мантиқий-гносеологик функциясининг вазифаси ушбу масалалар бўйича фалсафий усулнинг ўзини, унинг мавжуд тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат. Шунингдек, илмий билишнинг у ёки бу тушунчалари ва назарий структураларини мантиқий-гносеологик жиҳатдан асослаб бериш ҳам мана шу функция таркибига киради.

Download 35,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish