Мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли. Режа


Дунёқараш тушунчаси, унинг тарихий шакллари



Download 35,04 Kb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi35,04 Kb.
#132840
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу

Дунёқараш тушунчаси, унинг тарихий шакллари.

Ҳар қандай фалсафа инсоннинг дунёга нисбатан у ёки бу муносабатини ифодалаб, муайян дунёқарашни шакллантиради. Фалсафага берилган энг оддий ва дастлабки таърифлар: фалсафа - бу дунёқараш ёки бошқача айтганда: фалсафанинг мавзуси - «дунё - инсон» тизимидир.
Дунёқараш нима? Ҳамма замонларда ҳам инсон олдида унинг атроф муҳитга, бошқа одамларга, ўз-ўзига нисбатан муносабатини белгиловчи саволлар кўндаланг туради. Ҳар биримиз ундай ёки бундай тарзда уларга дуч келамиз. Бизни ўраб турган дунё нимадан ташкил топган? Уни билиб бўладими ва агар билиш мумкин бўлса, қай даражада? Инсоннинг ўзи нима? У қандай бўлиши керак? Ўлимдан сўнг бизни нима кутади? Дунёни нима бошқаради? Дунёда ёвузлик муқаррарми? Инсон дунёни ўзгартира оладими?
Мана шундай саволларга жавоблардан инсон дунёқараши шаклланади. Дунёқараш - бу инсонни ўраб турган дунё ва унинг унда тутган ўрнига нисбатан қарашлар мажмуидир. Дунёқарашнинг асосий масаласи - «Мен» (субъект дунёси) ва «Мен - эмас» (субъектга нисбатан ташқарида бўлган дунё) ўртасидаги муносабатдир.
Дунёнинг анъанавий диний-афсонавий манзараси билан қаноатланувчи кўпчилик одамлардан фарқли ўлароқ, энг илк даврлардаги файласуфлар турли табиий ва ижтимоий жараёнлар ҳамда ҳодисаларни ақлий йўл билан (назарий) тушунишга ва уни келиб чиқиш ҳамда кечиш сабаблари ва қонуниятларини тушунтиришга уринганлар. Файласуф нигоҳига тушган барча нарса, яъни Қуёш, Ой ва уларнинг тутилиши, юлдузлар, мавсумларнинг алмашиши, мусиқий асбобларнинг тузилиши, ҳайвон ва одамларнинг келиб чиқиши, дарёларнинг тошиши, давлатнинг сиёсий тузилиши каби бошқа ҳамма нарсалар файласуфона фикр юритиш (назарий фикрлаш) мавзуси бўлган.
Диний-афсонавий тасаввурлар фалсафанинг маънавий манбаларидан биридир. Улар фалсафадан олдин дунёқарашнинг кўпроқ илк шакллари сифатида вужудга келган эди. Афсоналар ўз жойини фалсафага берганлигига қарамасдан, улар орасида ворислик мавжуд.
Афсонавий қарашлардан фарқли ўлароқ, фалсафий дунёқараш субъектив ва объектив нарсани фарқлашдан бошланади. Шунинг учун биринчи файласуфларнинг дунёга нисбатан муносабатлари «Мен-эмас», «У»га қаратилган бўлиб, ташқи, шахсдан юқори турувчи (коинотга, табиатга), инсон дунёсига қарама-қарши ва ундан мустақил бўлган дунёга қаратилган эди.
Инсон фалсафага биринчи қадамни шунда қўйдики, уруғчиликнинг афсонавий қарашларининг мустаҳкамлигига шубҳа билдириб, фикр қила бошлади. У ижод қилган манзара энди жамоа ижоди бўлмасдан, балки файласуф – мутафаккирнинг якка олинган онгининг маҳсули эди. Бу йўлда саволлар бериб ва унга жавоблар топишга интилиб, инсон турмуш тажрибалари, урф-одатлари, ҳаммага тушунарли тасаввурлар уфқидан кўтарилиб, хулоса ва назарий қурилмалар соҳасига қадам қўйди. Фалсафа ана шундан бошлаб шакллана бошлади.



Download 35,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish