Мавзу: Фалсафа фанининг предмети, ма=сади, вазифалари ва муаммолари



Download 103,5 Kb.
bet2/4
Sana01.06.2022
Hajmi103,5 Kb.
#629519
1   2   3   4
Bog'liq
Фалсафа тараққиётини даврлаштиришнинг нисбийлиги ва аҳамияти.

2-савол. Дунёқараш ижтимоий тарихий ходиса.
Бу жиҳатдан ҳар бир тарихий даврнинг ўзига хос дунёқараши мавжуд, бу дунёқарашнинг характери ва ривожланиш даражаси муайян давр ишлаб чиқариш усулининг характери ва тараққиёт даражаси билан белгиланади. Дунёқарашнинг ўзига хос хусусияти шундаки у ҳаётий мухим ходиса ва воқеаларга кишиларнинг мақсад ва манфаатлари асосида ижтимоий мавқелари билан белгиланадиган муносабатларни ифодаланишидир. Шунга кўра дунёқараш инсоннинг чексиз билими бўлиб, инсоннинг дунёни оддий умумлаштирилган ҳолда акс эттирилиши бўлмай, балки у дунёни инсоннинг амалий қайта ўзлаштиришнинг натижаси сифатидаги билимлари ҳамдир. Шу билан бирга дунёқараш маънавий фаолиятнинг алоҳида бир шакли, у дунёни маълум даражада тушуниш ва баҳолаш усули ҳамдир.
Дунёқарашнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда фалсафа, ҳуқуқ фан, сиёсат, санъат, дин, аҳлоқ ва бошқа ижтимоий онг шакллари асосида шаклланган маълум муносабатлар акс этган бўлади.
Дунёқарашнинг таркибий тузилишига билимлар, қадриятлар, ишонч, эътиқодлар ва идеаллар киради. Жамиятнинг ривожланиб бориши билан инсоннинг билиш фаолияти ҳам ривожланиб боради, шунга кўра дунёқараш ҳам мазмун жиҳатдан бойиб ўзгариб, янгидан тарихий шаклланиб боради.
Дин, инсонни тубанлик, разилликдан юксакликка, инсонни баркамолликка кўтарувчи барча нарсалар донишмандликдир.
Донишмандлик ўзлигини, ўз моҳиятини билиш, билим орқали дунёни инсон, инсоният, инсонийлик кўзгуси англаб етишдир.
Фалсафанинг асосий вазифаларидан бири кишилар онгида соғлом ақл тафаккурига мос дунёқарашни шакллантиради.
Дунёқараш нима? Дунёқараш дунё тўғрисидаги умумий ғоялар, қарашлар, инсоннинг дунёда тутган ўрни, ҳаётий йўналиши, ишонч эътиқоди, идеали, билим тамойиллари, ўзи ва бошқаларнинг ҳаётдаги ўрнини белгилаб олиши, инсон моҳиятини, ўзлигини англаши ҳақидаги қарашлар тизимидир.
Дунёқараш билиш, қадрият, амалий фаолият ва уларнинг ўзаро бирлиги каби инсон фаолиятини қамраб олади. Дунёни билиш даражасига кўра, кундалик онг ва назарий онг даражалари бор.
Дунёқараш ўзининг таркибига имлий, фалсафий, эстетик, аҳлоқий, диний, сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа қарашларни олади. Тарихий тараққиёт турлари жиҳатидан: 1) афсонавий (мифологик), 2) диний, 3) фалсафий қарашлардан иборат.
1) Мифология (юнонча – метос нақл, ривоят логос фикр таълимот дегани).
Ибтидоий онгда воқеликнинг хаёлий инъикосидир. Мифологик дунёқарашда оламнинг келиб чиқиши, тузилиши, табиат ва жамиятнинг турли ҳодиса ва воқеаларини умумлаштириб ҳаётий шаклларда тасвирланишидир. Шунингдек унда халқларнинг кундалик муносабатлари бадиий усулда хаёлий инъикосидир. Мифология табиат ва ижтимоий турмушнинг шундай шаклини ўзида халқ хаёлан ғайритабиий онгсизларча бадиий қайта ишлаб чиққан.
Масалан:-Гомернинг «Илиада», ҳинд эпоси «Ромаяна», ўзбек халқ эпоси «Алпомиш» ва бошқалар. Булардан халқнинг ўтмишдаги ижтимоий – иқтисодий ва маънавий – ҳаёти, маданияти, урф-одатлари, анъаналари, аҳлоқий, диний, сиёсий қарашлари ва тасаввурлари ўз ифодасини топган. Бу ривоят ва афсоналарда ижтимоий онг шакллари тўла шаклланмаган вақтда уларнинг элементлари ҳақидаги тасаввурлари шаклида ўз ифодасини топган.
Мифологик дунёқараш, биринчидан, муайян халқнинг ёки жамоанинг қарашлари, иккинчидан, унда жамиятнинг маълум маънавий маданий қадриятлари мужассамлашган. Учинчидан, унда табиат ва жамият бир бутун борлиқнинг умумий бирлиги, алоқадорлигининг дастлабки манзараси ўз ифодасини топган.
Мифологик дунёқарашда ғайритабиий куч ҳақидаги тасаввурлар мавжуд бўлганлиги сабабли, дин элементлари бор. Кейинчалик бу тасаввурлар жаҳон динлари-буддизм, христианлик, исломда тўла ўз аксини топди.
Мифологик дунёқараш инсон дунёни тушунишининг ўзига хос оддий усули, яъни ха ёлий инъикоси сифатида пайдо бўлган.
2) Диний дунёқараш. Дин табаиат, жамият, инсон ва унинг онги, яшашдан мақсади ҳамда тақдири инсониятнинг бевосита қуршаб олган атроф муқитдан ташқари бўлган, уни яратган, айни замонларда инсонларга тўғри, ҳақиқий, одил ҳаёт йўлини кўрсатадиган ва ўргатадиган илоҳий қудратга ишонч ва ишонишни ифода этадиган маслак, қараш таълимотидир.
Диний дунёқараш оламдаги воқеа ва ҳодисалар сабабларини илоҳий кучлар, олдиндан белгиланган мақсадлар билан боғлаб тушунишдир.
Мифологик дунёқарашда барча ходиса ва воқеаларнинг сабаби афсонавий қушлар ҳисобланса, диний дунёқарашда уларнинг ўрнини турли динларга хос бҳлган худолар ва илоҳий қудратлар олади. Диний дунёқараш ҳам инсоннинг олам моҳиятини билишдаги ўзига хос бир йўл, бир босқичдир. Диний дунёқарашнинг шаклланиб бориши билан дин келиб чиқади.

  1. Диний дунёқарашнинг бошланғич элементи–бу диний туйғудир.

  2. Диний дунёқарашнинг иккинчи элементи-бу диний ақидалардир.

  3. Диний дунёқарашнинг учинчи элементи-бу бирон буюмга, нарсага, ҳайвон ёки дарахтга, кишига ёки худога сиғинишдир.

3) Фалсафий дунёқараш дунёни, борлиқни ақлий жиҳатдан
умумлаштириб тушунтирувчи назарий қарашлар тизимидир. У диний дунёқарашдан фарқли равишда инсоннинг ақлий интеллектуал фаолиятига кўпроқ эътибор беради. Фалсафий дунёқараш-бу мантиқий тахлил ва умумлаштиришлар, мантиқий муҳокамалар ва хулоса чиқаришлар, мантиқий асбоблар ва раддиялар асосида назарий фикр дунёни, борлиқни тушуниш, тушунтириш, баҳолаш ва изоҳлашдир. Фалсафий дунёқараш кўр-кўрона эътиқодлар, ҳаёлий образлар тўғрисидаги тасаввурлар ва тушунчаларга эмас, балки инсоннинг борлиққа муносабати тўғрисидаги эркин, танқидий ва айни вақтда умумий ақлий мушоҳадаларга, назарий умумлашмаларига асосланади. Фалсафий дунё қарашда инсон табиатнинг бир қисми сифатидагина эмас, балки алоҳида ўзига хос борлиқ сифатида қаралади.
Фалсафий дунёқараш оламга, жамиятга, инсонга бўлган энг умумий қарашлар тизимидир.
Фалсафий дунёқараш – бу мантиқий тахлил ва умумлаштиришлар, мантиқий муҳокамалар ва хулоса чиқаришлар, мантиқий асбоблар ва раддиялар асосида назария фикр дунёни, борлиқни тушуниш, тушунтириш, баҳолаш ва изоҳлашдир. Фалсафий дунёқараш кўр кўрона эътиқодлар, ҳаёлий образлар тўғрисидаги тасаввур ва тушунчаларга эмас, балки инсоннинг борлиққа муносабати тўғрисидаги эркин, танқидий ва айни вақтда умумий ақлий мушоҳадаларига, назарий умумлашмаларига асосланади. Фалсафий дунё инсон табиатнинг бир қисми сифатидагина эмас, балки алоҳида ўзига хос борлиқ сифатида қаралади.



Download 103,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish