gх=Cх Vх Vум MV1 Метод Бер қонунига албатта бўйсунганидагина ўринли бўлади.
5. Моляр сўндириш коэффициентидан концентрацияни аниқлаш. Эритманинг моляр сўндириш коэффициентидан аниқлаш учун бир неча стандарт эритмалар тайёрланиб, уларнинг оптик зичликлари (Аст) ўлчанади.
Хар қайси эритма учун =Аст ℓ ст. Cст. ўлчанади ва уларнинг ўртача қиймати топилади.
6. Дифференциал спектрофотометрик метод. Фотометрик метод билан концентрацияси кам бўлган моддаларнинг миқдори аниқланади. Агар анализ қилинаётган объектда номаълум элементнинг миқдори кўп бўлса, одатда анализ натижаларининг такрорланувчанлигини яхшилаш мақсадида дифференциал спектрофотометрик метод қўлланилади. Дифференциал методда текширилаётган эритманинг нисбий оптик зичликларини ўлчашга қараб бир неча варианти бўлиши мумкин.
I. Вариант. Солиштирма эритманинг концентрацияси текширилаётган эритма концентрациясидан кам бўлган ҳолат(С0<Сх)да
Тажрибада ўлчанган нисбий оптик зичлик (А) аниқланаётган эритманинг оптик зичлиги билан солиштирма эритманинг оптик зичликлари фарқига тенг:
А'х=Ах-А0=(Сх-С0) ℓ А'ст=Аст-А0=(Сст-С0) ℓ Текшириладиган модданинг концентрацияси даражаланган график ёки ҳисоблаш методи билан аниқланиши мумкин. Даражаланган график ёрдамида аниқлаш учун концентрациялари С1 С2 С3....Сn(Сn>С3>C2 >C1) бўлган бир неча стандарт эритмалар тайёрланади ва уларнинг оптик зичликлари концентрацияси С0 бўлган солиштирма эритмага нисбатан ўлчанади. Олинган натижаларга асосан даражаланган график чизилади. Ҳисоблаш учун солиштирма эритма -С0 биринчи нуқта деб қабул қилинади.
Текширилаётган эритманинг нисбий оптик зичлиги Ах ни ўлчаб, даражаланган графикдан номаълум модданинг концентрацияси Сх топилади:
А'хА'ст=(Сх-С0)(Сст-С0) Сх=С0+А'х (Сст-С0) А'ст Сх=С0+ FА'x бунда F-кўпайтириш фактори F=(Ccт-С0)/A'ст Вариант II. Солиштирма эритманинг концентрацияси текшириладиган эритма концентрациясидан катта. (С0>Сх)
Бу усулда I вариантнинг тескариси бўлади: анализ қилинаётган эритмалар шартли равишда солиштирма эритма деб қабул қилинади ва унга нисбатан солиштирма эритманинг оптик зичлиги ўлчанади.
Текширилаётган эритманинг максимал концентрацияси Сх солиштирма эритма С0 нинг концентрациясига тенглашади. Текшириладиган эритманинг олдинги вариантагидек аниқланади. Фақат фарқи шуки, текширилаётган эритманинг нисбий оптик зичлиги солиштирма эритма билан текширилаётган эритмалар оптик зичликларининг фарқига тенг яъни А’x=A0-Axтекширилаётган эритма Сх нинг концентрацияси Сx=С0-FA’x формула ёрдамида ҳисоблаш билан ёки даражаланган график ёрдамида топилади. Бу ерда F=(C0-Cст)/A’ст A’ст=(А0-Аст) Этиборларинг учун раҳмат