Ёқилғининг таркибий қисми фоиз (%) ларда ифодаланади, яъни кимёвий элементлар йиғиндиси ҳар бир ҳолат учун 100% деб қабул қилинади: - Ёқилғининг таркибий қисми фоиз (%) ларда ифодаланади, яъни кимёвий элементлар йиғиндиси ҳар бир ҳолат учун 100% деб қабул қилинади:
- Ёқилғининг иш қисми
- С+ H+ O+ N+ S+ A+ W= 100%
- Қуруқ масса қисми
- С+ H+ O+ N+ S+ A= 100%
- Ёнувчи масса қисми
- С+ H+ O+ N+ S= 100%
- Органик масса қисми
- С+ H+ O+ N= 100%
Ёқилғи таркибида углерод қанча кўп бўлса, кислород шунча кам бўлади ва аксинча. Кислород миқдорининг ортиши ёқилғини иссиқлик беришини пасайтиради. Ёқилғи таркибидаги кимёвий элементларнинг реакцияга кириши(ёниши) да ҳар хил миқдордаги иссиқлик ажралади. - Ёқилғи таркибида углерод қанча кўп бўлса, кислород шунча кам бўлади ва аксинча. Кислород миқдорининг ортиши ёқилғини иссиқлик беришини пасайтиради. Ёқилғи таркибидаги кимёвий элементларнинг реакцияга кириши(ёниши) да ҳар хил миқдордаги иссиқлик ажралади.
Углерод қаттиқ ва суюқ ёқилғининг асосий таркибий қисмидир. У кислород, водород, азот, олтингугурт ва бошқа элементлар билан мураккаб кимёвий бирикма кўринишида бўлади. - Углерод қаттиқ ва суюқ ёқилғининг асосий таркибий қисмидир. У кислород, водород, азот, олтингугурт ва бошқа элементлар билан мураккаб кимёвий бирикма кўринишида бўлади.
- Водород ёқилғида кам миқдорда бўлади, лекин унинг бўлиши ёқилғининг иссиқлик бериш қобилиятига анча таъсир қилади.
- Кислород ёқилғида ёнувчи элементлари билан органик бирикма кўринишида бўлади. Ёқилғида кислород бўлмаганлиги маъқул, чунки у ёқилғини сақлаганда ёнувчи элементларни, айниқса, водородни оксидлаши мумкин.
Азот - инерт газдир. У ёнмайди ва ёнишга ёрдам ҳам бермайди. Ёқилғи ёқилганда азот ёниш маҳсулоти – тутун газига қўшилиб кетади. Ёқилғи таркибида азотнинг ҳам бўлмагани маъқул. Азот ва кислород ёқилғининг ички балластини ташкил қилади. - Азот - инерт газдир. У ёнмайди ва ёнишга ёрдам ҳам бермайди. Ёқилғи ёқилганда азот ёниш маҳсулоти – тутун газига қўшилиб кетади. Ёқилғи таркибида азотнинг ҳам бўлмагани маъқул. Азот ва кислород ёқилғининг ички балластини ташкил қилади.
- Олтингугурт ёнганда ҳавони заҳарловчи ва қозон ҳамда машиналарнинг металл қисмларига ёмон таъсир этувчи газ - олтингугурт (IV) оксид – SO ҳосил қилади. Олтингугуртнинг ҳам ёқилғи таркибида бўлмагани маъқул.
- Кул таркибига ёнмайдиган ҳар хил минерал аралашмалар киради. Кул ёқилғининг ёнишида ҳосил бўлиб, қумтурпоқ, гилтурпоқ ва бошқа оксидлардан ташкил топади. Кул ёқилғидаги ёнувчан элементларнинг ёнишига халақит беради ва ўзи билан иссиқликнинг бир қисмини олиб кетади.
- Намлик- бўлмаганлиги маъқул, чунки ёниш жараёнида намнинг буғланишига иссиқлик беҳуда сарфланади. Ёқилғи таркибидаги нам ташқи ҳаводаги ва ички намга бўлинади. Нам ва кул ёқилғининг ташқи балластини ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |