Бу формула қўштаврнинг токчасида олинган 2нуқтадаги уринма кучланишлар учун қуйидаги кўринишни олади:
ёки
(3.15)
бунда нуқта токчага тааллуқли бўлгандаги уринма кучланиш.
Токчанинг эни bўрнига девор эни d, қўйилганда 2нуқта деворга тааллуқли бўлади ва бу нуқта сатҳидаги уринма кучланишларни ҳарфи билан белгиласак:
Токчанинг эни bўрнига девор эни d, қўйилганда 2нуқта деворга тааллуқли бўлади ва бу нуқта сатҳидаги уринма кучланишларни ҳарфи билан белгиласак:
(3.16)
Уринма кучланиш кесим баландлиги бўйича парабола қонуни билан ўзгаради. 1–нуқтада уринма кучланишлар нолга тенг бўлади, чунки бу сатҳда кесим юзи чекланиб, ундан юқорида юза қолмайди ва бўлади.
Агар кесим шакли қўштавр токчасининг энига тенг тўғри тўртбурчакдан иборат бўлса, уринма кучланиш пунктир чизиқ билан кўрсатилган парабола қонуни билан ўзгарган бўлар эди. Аммо кесим қўштавр бўлганлигидан бу парабола токчадан деворга ўтадиган чегарада ўнг томонга қараб марта ортиқ миқдорда сурилади ва сидирға чизиқ билан кўрсатилган парабола ҳолатини олади (29–шакл, б). Чунки 2нуқта деворга тегишли бўлганда (а) формуладаги bўрнига dқўйилади, қолган миқдорлар ўзгармай қолади.
Максимал уринма кучланиш кесимнинг нейтрал ўқи устида ҳосил бўлади, унинг қиймати эса қуйидаги формуладан аниқланади:
Максимал уринма кучланиш кесимнинг нейтрал ўқи устида ҳосил бўлади, унинг қиймати эса қуйидаги формуладан аниқланади:
(3.17)
Қўштавр девори кесувчи кучнинг тахминан 95 фоизини қабул қилади, бинобарин, унинг горизонтал токчаларида вертикал йўналган уринма кучланишлар жуда кичик бўлади. Аммо токчаларда горизонтал йўналган уринма кучланишлар ҳосил бўлади. Булар ҳам (3.7) формула асосида аниқланади, фақат текширилаётган юзагача бўлган масофа вертикал ўқдан горизонтал ўқ бўйлаб ҳисобланади. Статик момент икки ёқлама штрихланган юзадан бутун кесимнинг нейтрал ўқига нисбатан олинади (29–шакл, а). Кесим эни учун bўрнига tолинади. Токчанинг ўнг қирғоғидан хмасофада вертикал чизиқ билан ажратилган кесимнинг юзидан олинган статик момент қуйидагича аниқланади: