Мавзу: Ёғоч ўймакорлиги Мавзу: Ёғоч ўймакорлиги Режа 1.Ёғоч ўймакорлиги тарихи 2.Ёғоч ўймакорлигида ишлатиладиган асбоблар 3.Ёғоч ўймакорлиги усуллари 4. Ёғоч ўймакорлигида ишлатиладиган ёғоч турлари 5. Ёғоч ўймакорлиги мактаблари Таянч тушунчалари: ёғоч, хом ашё, асбоблар, тахта, чинор, қайин, арча, оқ терак, дуб, ўрик, искана. Ёғоч ўймакорлиги ўзбек халқ амалий безак санъатининг кенг тарқалган бир тури. Бунда бирор нақш ёки тасвир тахта ёки ёғоч буюмларга чизиб, кесиб, ўйиб, ишланади. Бадиий санъатнинг бу тури деярли барча халқларда бўлиб, қадимги Шарқда антик дунё мамлакатлари архитектурасида кенг ишлатилган. Асрлар давомида Европа ва Осиё мамлакатларида ёғоч ўймакорлигининг ривожланиб ўзига хос бадиий услублари келиб чиққан. Шу сингари Ўрта Осиёда ҳам ёғоч ўймакорлиги қадимдан ривожланиб кишиларнинг уй-рўзғор буюмларида ва архитектурасида жуда кенг қўлланилган. Бу ўймакорлик қадимий архитектуранинг эшик, дарвоза, устунлар, ҳар хил тўсин, стол, хонтахта, қутича, рамка, қаламдон ва бошқа буюмларни безашда ишлатилиб келинган. Археолог олимларимизнинг изланишларидан Ўрта Осиёда горельефли, яънй жуда бўртиқ (1 мм дан 20 мм гача) рельефлар билан ҳар хил нарсаларни ёғочдан ўйиб ишланганлиги маълум бўлди, Халқ яратган асар елар ўзининг нафосати, мураккаблиги, табиийлиги билан киши ақлини лол қолдиради. Афсуски, ёғочдан ишланган ажойиб ёғоч ўймакорлигига ҳар қанча сифатли ишлов берилишига қарамай асрлар ўтиши билан улар намга дош бераолмай деярли кўпчилиги чириб, йўқ бўлиб кетган. Буларни археологик қазилмаларда топилган ва топилаётган намуналар исботлаб бермоқда. - Ёғоч ўймакорлиги ўзбек халқ амалий безак санъатининг кенг тарқалган бир тури. Бунда бирор нақш ёки тасвир тахта ёки ёғоч буюмларга чизиб, кесиб, ўйиб, ишланади. Бадиий санъатнинг бу тури деярли барча халқларда бўлиб, қадимги Шарқда антик дунё мамлакатлари архитектурасида кенг ишлатилган. Асрлар давомида Европа ва Осиё мамлакатларида ёғоч ўймакорлигининг ривожланиб ўзига хос бадиий услублари келиб чиққан. Шу сингари Ўрта Осиёда ҳам ёғоч ўймакорлиги қадимдан ривожланиб кишиларнинг уй-рўзғор буюмларида ва архитектурасида жуда кенг қўлланилган. Бу ўймакорлик қадимий архитектуранинг эшик, дарвоза, устунлар, ҳар хил тўсин, стол, хонтахта, қутича, рамка, қаламдон ва бошқа буюмларни безашда ишлатилиб келинган. Археолог олимларимизнинг изланишларидан Ўрта Осиёда горельефли, яънй жуда бўртиқ (1 мм дан 20 мм гача) рельефлар билан ҳар хил нарсаларни ёғочдан ўйиб ишланганлиги маълум бўлди, Халқ яратган асар елар ўзининг нафосати, мураккаблиги, табиийлиги билан киши ақлини лол қолдиради. Афсуски, ёғочдан ишланган ажойиб ёғоч ўймакорлигига ҳар қанча сифатли ишлов берилишига қарамай асрлар ўтиши билан улар намга дош бераолмай деярли кўпчилиги чириб, йўқ бўлиб кетган. Буларни археологик қазилмаларда топилган ва топилаётган намуналар исботлаб бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |