Мавзу: эфкни аммиак билан нейтраллаш технологияси ва иссиқлик баланслари


Ҳом-ашё, ёрдамчи материаллар, чиқиндилар, улардан фойдаланиш, тайёр маҳсулотга қўйиладиган ГОСТ ва техник шартлар талаблари



Download 0,92 Mb.
bet7/12
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#197988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Odilov

2.2 Ҳом-ашё, ёрдамчи материаллар, чиқиндилар, улардан фойдаланиш, тайёр маҳсулотга қўйиладиган ГОСТ ва техник шартлар талаблари

Ўзбекистон кимёгарларининг қатор йиллар давомида Қоратоғ фосфоритидан сульфат кислотали экстракциялашдан олинган фосфат кислотасини концентрлаш, унинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш юзасидан ўтказган тадқиқотлари натижасида таркибида магний бирикмалари тутган фосфат кислоталарнинг концентрданишида қуйилиб қолиш сабаблари хам назарий, хам амалий жихатдан асосланди ва бу борада ижобий натижаларга эришилди.


Наманган мухандислик-педагогика институти профессори, техника фанлари доктори К. Гафуровнинг олиб борган захматли мехнатлари натижасида таркибида магний тутган ЭФК ларнинг концентрлаш жараёнида қўйилиб қолиш сабаблари хам илмий, хам амалий жихатдан асослаб берилди. Нафақат қуйилиш сабаблари, балки бундай кислотаарни концентрлашда қуйилиб қолишини олдини олиш йўллари хам очилиб, амалий жихатдан синовдан мувоффақиятли ўтказилди.
20°С хароратдаги сувда ва NН43 (кимёвий тоза — к.т.) нинг 1% ли сувли эритмасида МgНРO4 (к.т.) ва МgF2 (к.т.) ларнинг изотермик эрувчанлигини ўрганиш — МgНР04 (к.т.) ва МgF2 ларнинг сувдаги эрувчанлиги мувофиқ равишда 1,392 ва 0,117% (Мg0 бўйича 0,464 ва 0,0755%), аммоний нитрат эритмасидаги эрувчанлиги эса мувофиқ равишда 9,99% ва 0,248% (Мg0 бўйича 3,330 ва 0,160%) бўлишини аниклаш имкониятини яратди. Шундай экан, 1,0% ли аммиакли селитра эритмасида магний тузларининг эрувчанлиги МgНР04 учун етти марта, МgF2 учун икки марта ортади. [15].
20°С хароратда 0,1, 0,5 ва 1,0 молярли аммиакли селитра эритмаларида МgF2 нинг эрувчанлигини ўрганиш натижасида МgF2 нинг эрувчанлиги концентрациянинг ортиши билан деярли ўзгармаслиги аниқланди. Масалан, 0,1 молярли аммиакли селитра эритмасида МgF2 нинг эрувчанлиги 0,2478% (0,1598% Мg0, яъни 0,040 моль МgF2) ни, 0,5 молярли эритмада 0,2694% (0,17388% Мg0, яъни 0,0435 моль МgF2) ни ва 1,0 моляр эритмада эса 0,2695% (0,1753% Мg0, яъни 0,0435 моль МgF2) ни ташкил этади.
МgS04—H3Р04—NH43—Н20 системасини ўрганиш натижасида 0-60% P2O5 концентрацияли интервалда МgS04*7Н2O нинг эрувчанлиги МgSO4—3Р04—H2O системасидагига нисбатан 2-1,5% га ортиши аниқланди.
Таркибида магний тутган фосфоритларни фосфат кислотага сульфат кислотали экстракциялаш жараёнида магний бирикмаларининг туда экстракция фосфор кислота таркибига ўтиши кузатилади. Бундай ЭФК ни буғлатиш жараёнида эритмадаги барча тузларнинг тўйиниши билан бир қаторда дастлаб магний ионларининг сульфат ионлари билан бирикиб МgS04, сўнгра шу билан бир вақтда унинг гидратлаииши хисобига МgS042О дан токи МgS04*7Н2О гача бўлган гидратланиш жараёни содир бўлади. Бу эса ЭФК нинг қуйилиб қолиши ва оқувчанлигини йўқотишига сабаб бўлувчи омиллардан биридир. Бундан ташқари, эритманинг қуйилишига ЭФК таркибидаги бошқа катион ва анионлардан иборат қўшимчалар хам ўз таъсирини маълум даражада кўрсатади.
Шунинг учун экстракция фосфор кислотани буғлатишда кислотани қуйилиб қолишига олиб келадиган ундаги қийин эрувчан қўшимчаларни эритиш мақсадида ва экстракция фосфор кислотани концентрлашда унинг қовушқоқлигини камайтирувчи агент сифатида аммоний нитрат ишлатилган.
Таркибида магний тутган экстракция фосфор кислоталарни буғлатишдан олдин унинг таркибидаги магнийнинг микдорига мувофиқ холда:
NH4NO3 = 0,5 + 0,25-и
бу ерда: т — ЭФК га қўшиладиган аммоний нитратнинг оғирлик микдори;
и — ЭФК даги Мg0 нинг огирлик микдори; [16].
0,5 — доимий сон формула бўйича аммоний нитрат қўшилади ва эритмани 50-55% P2O5, гача буғлатилади.Экстракция жараенинг асосий шартлари
Калций сульфатни йирик, осон ажраладиган, яхши ювиладиган кристалларини хосил қилиш.
Бунга- жараён босқичлари учун жихозларни тўғри танлаш;
-танланган усул (гипс, яримгидрат ёки ангидрид) даги СаSO4*nH2O кристалгидратини чўкиши;
-талаб этилган махсулот концентрациясини олишни таъминлаш учун;
қайта ишлатувчи эритма концентрацияси С:К (Ж:Т) нисбати ва харорат муайян қийматда ушлаб турилади.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish