Мавзу: эфкни аммиак билан нейтраллаш технологияси ва иссиқлик баланслари



Download 0,92 Mb.
bet6/12
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#197988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Odilov

2.1. Фосфат кислотани концентрлаш
Қўшалоқ суперфосфат, аммофос, нитроаммофоска ишлаб чиқариш учун 45-55% P2O5 тутган фосфат кислота, аммоний полифосфатлари ва суюқ угитлар олиш учун эса — 72-83% P2O5 ли фосфат кислоталари талаб этилади. Бундай холларда экстракция фосфор кислота буғлатилади. Маълумки, хар кандай (98% ли Н3Р04 гача) концентрациядаги тоза фосфат кислотанинг буғи фақат сувдан иборат, назарий олганда уни буғлатиш орқали юқори концентрацияли эритмаларини олиш мумкин. Амалда эса жихозлар материалларининг коррозияланиши хисобига буғлатиш кийинчилик туғдиради. Харорат ва кислота концентрациясининг ортиши билан коррозияланиш тезлашади. Бундан ташқари, концентрация ортиши билан кислота таркибидаги қўшимчалар, эрувчанликнинг кескин камайиши хисобига чўкмага тушади (қуйқа хосил килади). Чўкмали қолдиқ (қуйқа) лар қиздирилувчи юзанинг ички сиртига ўтириб колиб, иссиклик алмашинувни ёмонлаштиради.
Лойиха қуввати йилига 110 минг т P2O5 бўлган экстракцияли системаларда кислотани 28-30 дан 52-55% P2O5 гача концентрлаш учун одатда бир корпусли буғ билан иситиладиган (130°С) қиздирувчи камерали 3-4 та вакуум -буғлатгичли аппаратлар ўрнатилган (11 — расм). Вакуум-насос ёрдамида аппарат ичида ~0,09 МПа ли вакуум хосил килинади. Бу эса буғлатишни нисбатан паст (80-90°С) хароратда амалга ошириш имкониятини беради. Аппарат корпуси гуммирланган, киздирувчи камера графитли (кислота ва буғ харакатланадиган йуллари бўлган графитли блоклардан иборат, иссиклик алмашинув юза майдони ~158 м2 га тенг) бўлади. Қиздирилувчининг чўкмали қуйқа хосил қилиб қолишини олдини олиш мақсадида, узлуксиз равишда кучсиз кислота қўшиш орқали концентрланган кислотанинг мажбурий интенсив циркуляцияси (циркуляциянинг қайтарилиши 100-150 марта) амалга оширилади. Шу туфайли циркуляцияли эритма концентрацияси аралашишдан сўнг хам кам узгаради. Бундай кислотадаги қўшимчаларнинг эрувчанлиги бошланғич кислотадагига қараганда анчагина кам бўлади. Шунинг учун аралаштирилган вақтда кучсиз кислотадаги қўшимчалар кристалланади. Уларни тиндиргичдаёқ ажратиб олиш ва сўнгра буғлатувчи аппаратга йўллаш мақсадга мувофикдир. Буғлатилган кислотани циркуляцияли контурдан мунтазам чиқариб турилади.

Буғлатилган кислота
11 — ЭФК ни буғлатиш схемаси.:
1 — буғлатувчи аппарат; 2 – қиздирувчи камера; 3 — циркуляция насослар; 4 — томчи ушлагич; 5 — фильтр газларини ювувчи абсорбер; 6 — H2Si F6 эритма учун барометрик йиғгич; 7 — юза конденсатори; 8 — икки босқичли буғ эжекторлари; 9 — барометрик бак.
Қиздирувчи камеранинг ички юзасига кальций сульфат ва фторсиликатлардан иборат қўшимчалар ўтириб қолади. Бу хар уч кунда тоза сув билан ювиб туришни талаб этади. Нисбатан кўпроқ вақт ишлатилганда қуйқа бу юзани янада тўлароқ эгаллаб олади, уни механик усуллар билан тозаланади ва сўнгра Н2SiF6 нинг 4-5% ли эритмаси билан ювилади.
Экстракция фосфор кислотанинг концентрацияси ортиши билан унда эриган гексафторсиликат кислотанинг буғ босими хам ортади. Шу туфайли фосфор кислотани 52-57% P2O5 гача буғлатишда бошланғич кислотадаги фторнинг 80-90% и (2НF+SiF4 нинг тахминан эквивалент аралашмаси тарзида) газли фазага ажралиб чиқади махсулот кислотасидаги фторнинг микдори 0,5—0,8% гача каамаяди. Шунингдек, буғлатгичдан чиқадиган газлар таркибида кўп микдордаги сув буғи бўлади, уни фторидлар абсорбциясида конденсацияланишини камайтириш учун, абсорбциялаш жараёни қайноқ (60-70°С) Н2SiF6 эритмалари билан амалга оширилади; фтордан тозаланган сув бури барометрик конденсатор урнатилган икки босқичли буғэжекторли (буғ сурувчи) қурилмалар ёрдамида суриб олинади. [13].
Апатитдан олинган буғлатилган кислота 1650-1750 кг/м3 зичликка эга, унинг таркибида: 52-54% P2O5; 3,4-4,2% S0з; 1,2-1,3% (FеА1)203; 0.1-0,4% SiO2; 0.5-0,8% F бўлади.
Экстракция фосфор кислотани буғлатиш учун барботажли концентраторлар — кислотабардош материалли камералар хам ишлатилади, уларда буғлатиш кислотанинг юза қатлами орқали ёқилган қайноқ газ бериш орқали амалга оширилади. Бу ерда иссиқлик узатувчи юза бўлмайди, иссиқлик алмашиниш қайноқ газ билан кислотанинг тўғридан-тўғри тўқнашишидан амалга ошади; бунда хосил бўладиган чўкма муаллақ холатда қолади ва аппаратдан кислота билан биргаликда чиқади, сўнгра уни тиндириш орқали тозаланади. Камерага ўтхона газлари 650-900°С хароратда берилади. Айниқса, табиий газ ёндириладиган графитли ботирма ёндиргичли концентраторлар интенсив ишлайди. Барботажли концентратор ва ботирма ёндиргичли аппаратларда газ узи билан бирга анчагина микдордаги фосфат кислота буғини олиб чиқади, уни эса электрофильтрларда тутиб қолиш лозим бўлади. Таркибида 8,5-93 г/м фтор (электрофильтрга киришдан олдин хаво билан аралашиши хисобига — 3 г/м3 ) бўлган чиқинди газларини тозалашдан кўп микдордаги P2O5 тутган H2SiF6 эритмаси олинади; уларни ишлатиш қийинчилик туғдиради. Туман хосил бўлиши — P2O5 йўқотилишини оширади, бундан ташқари, теварак атроф-мухит ифлосланишига сабаб бўлади.
Бундай жихозлар кўпроқ суперфосфат кислоталар олиш учун қўлланилади. Бу холда буғлатишга таркибида 54-55% P2O5 тутган эритмалар (вакуум-буғлатгичдан сўнг) берилади. Бундай мақсадлар учун қиздирувчи камерага юқори босимдаги буғ (-3 МПа) узатиладиган вакуум-буғлатгичли аппаратлар хам ишлатилиши мумкин.
Хозирги пайтда барботажли концентраторлар ўрнида янада такомиллашган, юқори даражада иссикликдан фойдаланувчи, аэролифтли аппаратлар қўлланилмокда. Улар ички қисми графитли қувур билан мухофазаланган вертикал пулат қувурдан иборат. Унинг буғлатиладиган кислота киритиладиган пастки қисмидан қайноқ газ оқими юборилади, хосил бўладиган газ-суюқликли аралашма юқори қисмидан чиқарилади. Суюқликни ажратилгандан кейин ва иссиқлигидан буғлатиладиган кислотани иситишда фойдаланилгандан сўнг, чиқинди гази, абсорбция қурилмаларида кислота тумани, SiF4 ва НF дан тозаланади. Суюқ комплекс ўғитлар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган, таркибида 68-70% P2O5 тутган кислота олиш учун концентрлашни иккита кетма-кет босқичда: 1-чисида 52-54 дан 64% гача, 2-чисида эса 68-70% P2O5 гача ўтказилади.
Таркибида магний бирикмалари (доломит) тутган бойитилмаган (24-25% P2O5) Қоратоғ фосфоритларидан экстракциялаш жараёнида 20-22% P2O5 ли фосфат кислота олинади. Одатдаги усулларда 37-38% P2O5 гача буғлатилиши ва 30-40°С дан паст хароратгача совутилиши натижасида у қуйилиб боради ва оқувчанлигини йўқотади. Бу эса ундан фторсизлантирилган ўғитлар, қўшалоқ суперфосфат, суюқ комплекс ўғитлар олиш имкониятларини йўқотади. Ўтган асрнинг 80-йилларига қадар бунинг сабабини кислотадаги МgSiF6 нинг парчаланиши натижасида газ холатдаги SiF4 ва МgF2 нинг коллоид эритмаси хосил бўлиши орқали изохлашга уринилган. Гуёки эритма совутилганда МgF2 нинг тўйиниши хисобига система қовушқоқ, кам харакатчан масса (гол) га айланади. Яна шуни қурсатиб ўтиладики, кўп компонентли туз системалари эрувчанликларини ўрганиш орқали, буғлатиладиган кислотага кам актив кремний диоксид (масалан, кремнегел) қўшилганда фосфат кислота билан МgF2 нинг кимёвий таъсирлашуви енгиллашади, юқори хароратда реакция:
2МgF2 + 4Н3PO4 + Si02 = 2Мg(Н2РO4)2 + SiF4 + 2Н20
тенглама билан содир бўлиб, кислотадаги фтор SiF4 тарзида йўқотилади ва яхши эрийдиган мономагнийфосфат хосил бўлади, деб назарий жихатдан асослашга уринилган. Лекин бу уринишлар ишлаб чиқаришда уз ечимини топмади. [14].

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish