Мавзу: эфиопия зоогеографик области режа Географик ўрни ва табиий шароити



Download 312,9 Kb.
bet3/5
Sana21.05.2022
Hajmi312,9 Kb.
#605522
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5312541217035127514

Шарқий-Африка материкнинг катта қисмини, Сахара чўлининг жанубини ва жанубий тропиккача бўлган майдонни эгаллайди. Бу ерда саванналар ва тизма тоғлар ландшафти шаклланган. Африка саванналари ташқи кўриниши билан Евроосиёдаги ўрмон даштларига ўхшайди. Хилма-хиллик ўтчил ўсимликларда нисбатан кам, дарахтларда эса аксинча юқори. Жуда кенг майдонларда баланд ўсувчи ўтчил қопламлар орасида якка-якка ёки бир жойда гуруҳ ҳолида йирик баобаблар, баланд акациялар, мимозалар ва бошқа дарахтлар учрайди. Нисбатан кўпроқ намланувчи жойларда ўрмонлар, қуруқ жойларда эса паст бўйли ўтчил ва чўллашган саванналар ривожланган. Мавжуд барча формацияларнинг ўзига хослиги даврий ёғингарчиликлар билан узвий боғлиқ. Қуруқ ва нам мавсумларнинг навбатлашиб туриши саваннада яшовчи организмларнинг ҳаётий ритмларини белгилаб беради ва ҳайвонларда аниқ ифодаланувчи адаптацияларнинг шаклланишига сабаб бўлади.
Кўпгина ҳашаротлар, амфибиялар ва баъзи рептилияларда анабиоз ҳолат анча узоқ муддатни эгаллайди. Қушлар миграцияси ва йирик ўтхўр ҳайвонларнинг кўчиб ҳаёт кечириши кенг тарқалган бўлиб, бундай хусусиятни ҳам намликнинг мавсумий тақсимланиши билан тушунтириш мумкин.
Ўтчил ўсимликларнинг кўплиги сабабли бу ерда йирик ўтхўр ҳайвонлар ва айниқса, кўп сондаги туёқлиларни учратиш мумкин. Туёқлиларнинг умумий тур сони саванналарда 70 дан ортиқ бўлиб, уларнинг асосий қисмини антилопалар ташкил этади ва уларнинг энг характерли гуруҳи саваннада кенг тарқалган гну антилопалари галасидир. Мазкур турлар ҳар йили ўсимликларнинг даврий вегетациясига боғлиқ ҳолда узоқ масофаларга миграция қилишади. Гнулар билан бирга зебралар ҳам миграцияда қатнашишади. Томпсон ва грант антилопаларида ҳам шундай миграциялар кузатилади. Қайд этилган турлар типик ўтлоқ ҳайвонларидир. Саваннада бута ўсимликлари билан озиқланувчи турлар (канна), дарахт-бутали саванналарда ҳамда қояли жойларда тоғ ва қоя даманлари яшайди.
Турли ўтхўрлар озиқа бўлувчи ўсимликларнинг турли поғоналари билан озиқланишга мосланишлар ҳосил қилишган. Гну антилопалари ерга яқин жойлашган ўтлардан, зебра бошоқлиларнинг юқори қисмидан, қора каркидон буталарнинг 1 метргача бўлган қисмидан, африка филлари 2-4 метргача бўлган ўсимлик поғоналаридан ва ниҳоят энг юқори поғонадан жирафалар озиқа сифатида фойдаланади ва дарахтнинг соябонсимон шаклга киришига сабаб бўлади.
Африка саванналари учун хос бўлган турларга сўгалли чўчқаларни ва йирик буқалардан саналган Африка буйволларини мисол қилиш мумкин. Типик ўтлоқ ҳайвонларидан бири оқ каркидондир. У оиладаги энг йирик тур бўлиб, эркакларининг массаси 5 тоннагача етади. Айни вақтда уларнинг сони камайиб кетган ва Африкадаги бошқа йирик ҳайвонлар қатори Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (ТМХИ) Қизил рўйхатига киритилган.
Йирик йиртқичлар Африка саванналарида кўчиб юрувчи антилопалар ортидан эргашиб юради ва бундай таъқиб йиртқич–ўлжа типидаги муносабатларга яққол мисол бўлади. Шерлар гуруҳ ҳолида йирик антилопа ва зебраларни овласа, гепардлар якка ҳолда ов қилади. Ташкилий ҳолда ов усули сиртлонсимон итларга, ола сиртлонлар ва чия бўриларга хос. Бу ерда турли павианларни ҳам учратиш мумкин.
Бошоқли ўсимликлар билан қопланган саванналар учун йирик африка страуслари характерли. Қирғовуллар оиласидан франколинлар, цесаркалар ва тўқимачилар учрайди ва биргина Серенгети саваннасида уларнинг 40 дан ортиқ турлари қайд этилган. Булдуруқлар, тувалоқлар, кокилли қузғун ва марабу каби турлар бу ҳудуд учун хос.
Судралиб юрувчилардан агамалар, гекконлар, кобралар, манбалар ва қора илонлар тарқалган. Дарёларда тимсоҳлар, сув ҳавзаларида кўп шуълали ва икки хил нафас олувчи протоптер балиқлари тарқалган.
Саваннада ўсимликларнинг яшил қисмлари билан озиқланувчи ҳашаротлар турли-туман бўлиб, уларга тангача қанотлиларнинг қуртларини, фитофаг қўнғизларни, баргхўрлар, цикадалар, турли чумолилар, қизил ва чўл чигирткаларини ва бошқаларни мисол қилиш мумкин.
Бу ҳудудда термитлар ўзларининг хилма-хиллиги, зичлиги ва ернинг юза қисмидаги уялари билан юқори кўрсаткични эгаллайди. Жумладан, Зоир саванналарида термитлар уялари эгаллаган майдон ер юзасининг 30 % ни ташкил қилади. Саваннадаги детритни қайта ишлашда термитлар билан бирга кивсяклар, сувараклар, қора қўнғизлар, ёмғир чувалчанглари ва моллюскалар ҳам иштирок этади.

Download 312,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish