Mavzu: Dunyoning hozirgi zamon ilmiy nazariyasining tahlilida falsafiy tafakkur
Режа:
“Дунёнинг илмий манзараси” тушунчаси.
“Дунёнинг классик илмий ва ноклассик илмий манзараси”.
“Дунёнинг постоноклассик манзараси”.
Дунёнинг синергетик манзараси.
Оламнинг тузилиши ҳақида инсоният доимо ўз қарашларига эга бўлган. Энг қадимги даврдаёқ кишилар баҳорда дарёлар тошиши, кун узая бошлаши, ёмғир ва момақалдироқлар кўпайиши ажиб бир қонуниятга бўйсунишини англаб етганлар. Инсоният тарихида илк бор қум соатни ўйлаб топган ёки дастлабки йил тақвимини кашф этган аждодларимизнинг ҳам бу борада ўз даврига хос тушунчалари бўлган. Дунёнинг дастлабки манзараси мифологик характерда бўлиб, оламнинг тузилиши, асосан, афсона ва ривоятлар, асотирларда ифодаланган тушунчалар, ғоя ва тамойилларда ўз аксини топган. Улар ниҳоятда содда ва оддий тасаввурларга асосланган, аста-секин такомиллашиб, ўзгариб борган.
Дунёнинг мифологик манзараси давр билан бирга унинг диний манзараси ҳам шаклланган. Диннинг илк шакллариданоқ оламнинг тузилиши илоҳий кучларга, худоларга боғлаб талқин қилинган, дунёнинг ибтидо ва интиҳоси ҳам у билан боғланган. Жаҳон динларида дунёнинг яралиши, амал қилиши, олам ва унинг манзарасини ташкил қиладиган нарсаларнинг нисбати каби масалаларга алоҳида ўрин берилган.
Илмий билимлар ривожи ва фан шаклланиши натижасида «дунёнинг илмий манзараси» тушунчаси пайдо бўлди. Ушбу тушунча оламнинг намоён бўлиши, борлиқ ва табиат тўғрисидаги масалага бағишланган назариялар, гипотеза ва далилларда акс этган билимлар мажмуини ифодалайди. Олам тўғрисидаги яхлит назарий хулоса «дунёнинг илмий манзараси» тушунчасининг ядроси бўлса, бу борадаги турли моделлар, қараш ва фикрлар ушбу хулосани исботлашга хизмат қилади. Асосий хулоса (назария ёки гипотезанинг бош ғояси) муайян даражада барқарор бўлсада, унинг атрофидаги фикрлар ўзгариб хилма-хил тарзда намоён бўлиши мумкин. Лекин ушбу хилма-хил қарашларга қарамасдан оламнинг тузилиши ҳақидаги асосий ғоя узоқ вақт сақланиб қолди. Масалан, Птоломей томонидан асослаб берилган оламнинг геоцентри назарияси унинг вафотидан кейин ҳам бир неча асрлар давомида ўз таъсири ва аҳамиятини сақлаб қолган. Бу даврда кўпгина олимлар, астроном ва мутахассислар оламнинг манзараси ҳақида кўплаб тахмин, гипотеза ва қарашларни баён қилган бўлсаларда, қуёш ва бошқа сайёраларнинг Ер атрофида айланиши тўғрисидаги асосий гоя ўзгармай қолаверди. Яъни, дунё илмий манзарасининг турлича изоҳлари ана шу ғоя доирасида амалга оширилар эди. Ўрта асрларга келиб, гелиоцентрик назария ўз исботини топганига қадар бундай ҳол давом этаверди.
“Дунёнинг илмий манзараси” тушунчаси у ҳакдаги узуқ-юлуқ тасаввурлар, бир-бири билан боғланмаган кдрашлар йиғиндиси эмас, балки яхлит, узвий боғлиқликдаги ғоя, хулоса ва фикрлар мажмуидир. Бу тушунчани ифодалайдиган билимлар муайян системани ташкил қилади. Уларни тавсифлайдиган энг асосий белгилардан бири - системалилик тамойили бўлиб, у уйгунлик ва узвий боғликлик билан изохланади.
«Дунёнинг илмий манзараси» тушунчаси олам тўғрисидаги турлича қарашлар, хилма-хил ёндашувларнинг синтезидир. Ана шу маънода мазкур тушунча билиш жараёнида интегратив (умумлаштирувчи) функцияни бажаради. Бу вазифани бажарадиган тушунчалар билишнинг турли соҳалари учун умумий асос, доим назарда тутиладиган ҳамда аксиома тарзида қабул қилинадиган хулоса, абадий ҳақиқат ролини ўтайди. Бугунги кунда фаннинг турли соҳаларида тадқиқот олиб бораётган изланувчилар ернинг қуёш атрофида айланиши. Бутун олам тортишиш қонуни, сувнинг 100° да қайнаши, Авагадро сонининг микдорини текширнб ўтирмайдилар. Балки ўз тадқиқотларида шу соҳадаги билимларга таянадилар, холос.
«Дунёнинг илмий манзарзси» тушунчаси парадигма хусусиятига эга, у олам хақидаги умумий жиҳатларни, билишнинг мақсад ва тамойилларини белгилайди. Мазкур тушунчанинг илмий тадқиқотлар олиб бориш режалари ҳамда изланишларнинг мақсад ва вазифаларини белгилай оладиган психологик, меъёрий хусусиятлари тўгрисида ҳам гапириш мумкин.
“Дунёнинг илмий манзараси” тушунчасига хос хусусиятлар тўғрисида турли соҳа мутахассислари турлича фикр юритадилар. Масалан, табиатшунослар масалага физика ва астрономия нуқтаи назаридан ёндашадилар, оламнинг хилма-хил моделларини, математик, геометрик ёки тригонометрик формулаларини яратадилар. Бунда олам яшашининг асосий шакллари бўлган макон, майдон, замон кабиларга алоҳида эътибор берилади. Оламнинг бу соҳада эътироф қилинадиган ҳар қандай шаклдаги манзарасида энергиянинг сақланиши, энтропиянинг доимийлиги ва бошқа физик қонунлар учун асос бўладиган устувор тамойиллар ўз ўрни, аҳамиятини сақлаб қолади. Бундай ёндашув қанчалик теран ва илмий бўлмасин, олам тўгрисидаги, асосан табиатшунослик ютуқларини акс эттиргани туфайли, кўпроқ бир томонлама қарашларни ифодалайди.
Аслида «дунёнинг илмий манзараси» тушунчаси кенг маъно, серқирра мазмунга эга бўлиб, муайян давр кишиларининг тафаккур услуби ва фикрлаш тарзини белгилайдиган олам тўғрисидаги аниқ-тарихий билимлар мажмуасидир. «Дунёнинг илмий манзараси» оламнинг тузилиши, объектлар ўртасидаги тартиб, алоқадорлик, уларнинг генезиси, амал қилиши, ривожланиши, улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик муносабатларни ифодалайдиган назарий хулосалар, ғоялар, илмий асосланган билимлар, турлича ёндашувлар, қарашлар ва тасаввурлар мажмуини англатадиган тушунчадир.
Шу билан бирга, «Дунёнинг умумий илмий манзараси» ва «Дунёнинг хусусий илмий манзараси» каби тушунчалар ҳам бор. Барча фанларнинг ютуқларига асосланган ва умумилмий ғоя, тушунча ҳамда тамойилларни умумлаштирган дунёнинг манзарасига нисбатан «умумий илмий манзара» атамаси қўлланилади. Айрим фан ёки иш соҳасига хос бу ҳакдаги қарашлар мажмуини эса «дунёнинг хусусий илмий манзараси» тушунчаси ифодалайди. Шу маънода, дунёнинг физик, химик, геологик, астрономик ва бошқа манзаралари тўғрисида ҳам фикр юритиш мумкин.
«Дунёнинг илмий манзараси» тушунчаси ўзининг генезисига, ривожланиш босқичларига эга. Биринчи босқич «дунёнинг классик илмий манзараси», иккинчи босқич “ноклассик манзараси”, учинчисини эса «постноклассик манзараси» каби номлар билан атайдилар.
Галилей ва Ньютон физикаси эришган ютуқлар асосидаги тараққиётнинг бир чизиқли, ўтмишдан келажакка томон узвий боғлиқликка амалга ошадиган ҳаракат тўғрисидаги тасаввурларга асосланган билимлар мажмуи тушунилади.
Бунда ўтмиш ўзидан кейинги даврни, у эса, ўз навбатида, келажакни тўғридан тўғри белгилаб беради. Дунёнинг бу тахлит тушуниладиган илмий манзарасида гўёки хамма нарса ҳисоблаб топилган, оламдаги чексиз ўзгаришлар ҳам, азалийликдан иборат ўтмиш ҳам ҳаттоки бениҳоя келажак ҳам аниқ ҳисоблаб чиқилиши мумкин. Механика қонунлари ва бутун олам тортишиш қонуни, Коперникнинг гелеоцентрик назарияси кашф қилинган бир даврда дунёнинг тузилиши масаласида ҳамма нарса аниқдек бўлиб қолгандай. Физиклар учун оламнинг кашф этаётган қонунлари қолмагандай туюлган замонлар бошланди. Табиатшунослар физиканинг чексиз имкониятлари борлиги ва ўз кашфиётлари уммондан бир томчи эканлигини англаб етган гениал устозлари И. Ньютоннинг қуйидаги сўзларини унутиб қўйгандек эдилар: ҳар доим бирор янгилик ёки ютуққа эришганимда, денгиз қирғоғидан қимматбаҳо тош топиб олган ёш боладек суюниб кетман, қаршимда эса чексиз уммон ястаниб ётибди.
Механика қонунларига асосланган дунёнинг илмий манзараси устувор бўлган бу давр 300 йилга яқин давом этди. Бунда, асосан, табиатдаги воқеа ва ҳодисалар гўёки атайлаб муайян уйғунликда, кетма-кет ва аниқ бир координатага чизиб қўйилган мутаносибликда намоён бўлади, деган тасаввур устувор бўлди. Бу эса масалаларни асосан онтология нуқтаи назаридан ҳал қилиши эмас, балки, кўпроқ субъектив позицияга эътибор қаратилишига олиб келди. Д. Юнг, Ж. Беркли каби олимларнинг субъектив идеализми, Ф. Бэконнинг индукшя ва Р. Декартнинг дедукция методлари оламни бундай изоҳлашнинг ўша даврда чуқур илдиз отганига мисол бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |