Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тузиш — халқаро шартноманинг мазмунини шакллантириш, унинг матнини қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилигини билдиришга доир тартиб-таомиллар кетма-кетлиги;
қўшимча шарт — Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномани имзолаш, ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш ёки унга қўшилиш чоғида қилинган ҳар қандай таърифдаги ва ҳар қандай номдаги бир томонлама расмий ёзма баёноти бўлиб, у орқали халқаро шартнома муайян қоидаларининг Ўзбекистон Республикасига нисбатан қўлланилиши борасида бу қоидаларни истисно қилиш ёки уларнинг юридик кучини ўзгартириш истаги ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |