Mavzu: Dorivor o’simliklarni suvga bo’lgan talabi bo’yicha ekologok guruhlari



Download 1,4 Mb.
Sana24.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#246941
Bog'liq
Abbos Karimov Sano O'simligi

TOSHKENT DAVLAT AGRAR UNIVERSITETI TERMIZ FILIALI O’RMONCHILIK,DORIVOR O’SIMLIKLAR VA MANZARALI BOG’DORCHILIK KAFEDRASI DORIVOR O’SIMLIKLARNI YETISHTIRISH VA QAYTA ISHLASH TEXNOLOGIYASI TA’LIM YO’NALISHI 4-BOSQICH 405-GURUH TALABASI KARIMOV ABBOSNING NAYZA BARGLI SANO (CASSIA ACUTIFOLIA)NI YETISHTIRISH TEXNALOGIYASI MAVZUSIDA TAYYORLAGAN KURS LOYIHASI SLAYDI

Ўткир баргли сано - Senna angustifolia Del. ўсимлиги бутун дунё халқлари орасида халқ табобатида доривор ўсимлик сифатида кенг фойдаланиб келинмоқда.

Бу ўсимлик турли халқлар орасида Ўткир баргли сано - Senna angustifolia Del. “Александра листа”, Ҳиндистонда экилгани учун Senna angustifolia Vahl “Хинд санноси”, Хитойда “Хитой санноси” билан аталиб келинмоқда


Тарихий маълумотларга қараганда, ўткир баргли сано ўсимлиги халқ табобатида 3000 йилдан бери ишлатиб келинади. Рус табиблари уни 99 дардга дармон гиёҳ деб аташган.
Доривор ўткир баргли сано ўсимлигининг қисқача тавсифиSенна angustifolia Del–Ўткир баргли саноДуккакдошлар –Fabaceae оиласига мансуб, кўп йиллик, бўйи 70-150 см га етадиган ярим бута.
Илдизпояси ва илдизи сершох, илдизлар тўпламидан иборат.Пояси шохланган, пастки қисмидаги шохлари ерда судралиб ўсади. Барги жуфт патли мураккаб, 4—8 та жуфт баргчалардан ташкил топган бўлиб, пояда банди билан кетма-кет ўрнашган.
Гуллари шингилга тўпланган. Гули қийшиқ, косачабарги 5 та, асос қисми бирлашган, тожбарги 5 та, бирлашган, сариқ, оталиги 10 та, ҳаммаси эркин ҳолда, оналик тугуни бир хонали, юқорига жойлашган.
Меваси — ясси, япалоқ тухумсимон, баъзан бир оз қайрилган, яшил-жигарранг ва кўп уруғли дуккак. Уруғи сариқ ёки яшилроқ, деярли тўртбурчаксимон, тўрсимон бурушган, узунлиги 6—7 мм.Июнь ойининг охиридан бошлаб, кузгача гуллайди. Меваси сентябрдан бошлаб етилади.

Географик тарқалиши.Сано ўсимлиги ёввойи ҳолда Африканинг чўл ва ярим чўл вилоятларида (Судан, Нубия ва Қизил денгиз бўйида) ҳамда Арабистоннинг жанубида учрайди. Бир йиллик ўсимлик сифатида Ўрта Осиё ва Кавказда ўстирилади. Cassia acutifolia Del. Искандария порти орқали чет элга чиқарилгани учун у яна Африка, Миср ёки Искандария саноси деб ҳам юритилади. Cassia aсutifolia Vahl. Ҳиндистонда ўстирилгани учун Ҳиндистон саноси деб аталади.

Ўткир баргли сано ўсимлиги баргида 6,17%, мевасида 2,70%, тор баргли сано баргида эса 3,77%, мевасида 4,6% гача антрацен унумларининг йиғиндиси (сеннозид А, сеннозид В, сеннозид С, сеннозид Э, реин, алой-эмодин, глюко-алой-эмодин, глюкореин ва бошқалар) бўлади. Сано барглари таркибида антрацен унумларидан ташқари, флавоноидлар (изорамнетин, кемпферол ва уларнинг гликозидлари) ҳамда салицилат ва бошқа органик кислоталар, смолалар ва жуда оз миқдорда алкалоидлар бор.

Меваси таркибида смола бўлмайди.

Антрацен унумлари санонинг ёш баргларида кўп тўпланиб, барг қариган сари улар миқдори ҳам камайиб боради. Агар ўткир баргли сано таркибидаги антрацен унумларининг ёш барглардаги умумий миқдори 5,8% бўлса, барг сатҳи катталашган сари, бу бирикмалар камайиб, охирида 3,8%) қолади. Мева таркибида аксинча антрацен унумлари мева пишиб етилган вақтида максимал тўпланади.

Сано баргининг асосий таъсир этувчи гликозидлари — сеннозид А ва сеннозид В гидролиз натижасида қанд қисми — глюкоза ва агликонлари — сеннидин А ва сеннидин В га парча-ланади. Бу бирикмалар бир-бирининг стериоизомерлари бўлиб, сеннидин А оптик фаол (кучли физиологик таъсир кўрсатади), сеннидан В эса оптик фаол эмас (физиологик таъсири анча кучсиз).

Ҳиндистоннинг қуруқ (намлик кам бўладиган) туманларида ўсадиган тор баргли сано барги таркибига 4,23% гача сеннозидлар ва 3,54% гача реин бўлади.

АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР

Ўткир баргли санно ярим бўта ўсимлиги бўлиб, асосан уруғидан кўпайтирилади. Ўсимликни экишдан олдин ерни кузда 25-28 см қилиб ҳайдалади. Ҳайдашдан олдин гектарига 20-25 тонна гўнг ва 50 кг (соф холда) дан суперфосфат ўғити берилади, ва оби тобига етиши учун қишки тиним даврини ўтайдию Тажриба тизиим бўйичаэрта бахорда ер текислаб барона қилинади. Тажриба тизиим бўйича бахорда саннони уруғидан экиш вариантлари бўлганлиги учун 18 май куни қатор ораси 60 см бўлган эгатлар олинди ва пушталарга уруғлар экилди.

Сано ўсимлиги уруғидан кўпаяди. 1000 дона уруғ вазни 25-35 гр. Униб чиқиш қобилияти 80-95 %, аммо вақт ўтган сари унувчанлиги пасайиб боради. Яхши пишиб етилмаган уруғлар тез унувчанлигини йўқотади.

Сано уруғи униб чиқиши учун ҳаво ҳарорати 18-200С ни ташкил этиши керак. Уруғлар экилгандан сўнг 6-20 кунда униб чиқади. Униб чиққан ўсимликлар жуда ҳам секин ўсади ва ривожланади. Ғунчалаш ўсимлик униб чиққанидан 2,5-3 ойдан сўнг кузатилади. Вегетация даври дастлабки совуққача (-10С) давом этади. Лекин бундай совуққача қолган хом-ашё: барг ва уруғ ўзининг сифатини йўқотади.

Сано ўсимлиги экишдан олдин иссиқ сувда (300С) 6-8 соат ивитилади. Ивиган уруғлар экиш учун яроқли ҳисобланади. Ивимаган уруғларни қумга аралаштириб 30 минут давомида уруғ пўсти шикастлантирилади. Бунинг учун қумга аралашган уруғ текис тахта ёки полга ёйилиб қаттиқ буюм ёки брезент қўлқоп билан ишқаланади. Сўнгра иссиқ сувда (300С) 8-10 соат ивитилади, ушбу вақт мобайнида иссиқ сув 2 марта алмаштирилади. Ивитилаётганда уруғлар қопнинг 1/3 қисмигача солиниши керак.

Etiboringiz uchun rahmat


Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish