Мавзу: дизайн тушунчаси ва унинг моҳияти режа



Download 0,71 Mb.
bet3/3
Sana13.07.2022
Hajmi0,71 Mb.
#792594
1   2   3
Bog'liq
Мустакил иш

Дизайн касби
Дизайн касб сифатида тан олинганлигига қарийб 100 йил бўлди. Унинг ҳисоби Англияда XIX аср охирида бошланган ―Санъат ва ҳунармандчилик якдиллиги учун‖ деган машҳур шиор раҳнамочиси, буюм ва жиҳозлар ижодиѐти соҳасининг таниқли рассоми ва назариѐтчиси Уильям Моррисдан бошланади. Айнан ўша пайтларда дизайн назариялари ва ижодий принциплари асосланиб маълум даражада шакллана бошлаган ва бу борадаги кейинги йўналишлар ва мактабларга ўз таъсирини ўтказиб келган эди.
Дизайн мутахассислигинингпайдо бўлганлиги санасини баъзан ХХ аср бошларида юзага келган деган, яъни қачонки саноат соҳаларида етакчи лавозимларда банд бўлган фирма стилларини яратиш имкониятига эга бўлган рассомлар даврига ҳам ишора қилишади. Мисол сифатида,АЭГ немис электротехник компанияси ва Американинг ―Форд моторс‖ автомобиль фирмаси келтирилади. Бу мавзуда бошқа фикрлар ҳам мавжуд бўлиб, дизайнни профессия деб фақат дизайн мактаблари юзага келган ва уларда ўқитиш методикалари яратилган ҳамда илк бор дипломли мутахассислар чиқарила бошланган даврдан бошланади дейилади. Булар Германиядагибиринчи мактаб –Баухауз ва совет Россиясидаги ВХУТЕМАС мактаби, шунингдек яна бир нуқтаи назар мавжуд бўлиб у 1929 йил содир бўлган дунѐвий кризисни сабаб бўлганлигига ишора қилиниб, унда Америка номи билан боғланади. Дарҳақиқат, 1929 йилги кризисгача Европа дизайнинг саноат ишлаб чиқаришигатаъсиридеярли кўзга ташланмайди. Кризиснинг бошланиш арафасида Америка дизайни реал коммерция кучига айланди ва ялпи характерга эга бўлиб профессионал ―дизайн индустрияси‖ юзага келади.

Асримиз бошларида Америка ва қатор Европа мамлакатлари архитектурасида шаклланган янги стилйўналиши―функционализм‖ деб аталиб, ўзига хос назарий манба сифатига ва дизайнда янгича форма шакллаштириш принципига айланди. Бадиий формалар гўзаллигини уларнинг функционалмақсадларга мослигида кўрган пешқадам (лидер) функционалистлар айнан машиналар яратиш дизайнининг ҳам бошида турар эдилар. Булар ичида Чикаго архитектура мактаби асосчиси ва ўзининг машҳур ―Машина асри‖ бинолари билан танилган архитектор Луис Саллим; Америка функционалистлари, немис архитектори ва рассоми Петер Беренс –дизайнни ривожланиши асри билан ва ―фирма стили‖нинг юзага келиши,унинг исми билан боғлиқ деб ҳисобланади; Веркбунд номли Германия ишлаб чиқариш уюшмаси пешқадамларидан бири Мис Ван дер Роэ хам шулар каторида эди. Дунѐга машҳур замонавий архитектура ва дизайн асосчиси Вальтер Гропиус; Герит Томас Ритвельднинг―Қизил-кўк‖ концептуал креслоси эса замонавий дизайннинг скульптуравий символи бўлиб қолди.

Дизайн пионерларидан1ишлаб чиқариш саноатига кириб келганлар ичида архитекторлар ва модернист-рассомлар ҳам бор эди. Модерн намояндалари ҳам бўлиб улар жонга тегиб кетган эски стилдан воз кечиш йўлларини қидирар бадиий ечимда эклектика2, безакбозлик, нақшбозликкабиларни кескин танқид қилар эди.
Уларни ўрнига рационал-геометрик формалар таклиф қилишар ваматериалларнингҳақиқийфактурасини сақлаб қолишга интилишар эди. Мазмунан бундай интилишлар индустриал формалар яратиш фалсафасига янги қадам эди. Булар ичида ―Модерн‖ стили асосчиси таниқли Анри Ван де Вельде; Бутун дунѐга машҳур ―Вена стили‖нинг муаллифи Михаэл Тонет; Шотланд архитектори ―Арнуво‖ стилини пешқадам яратувчиларидан бири Чарлз Макинтош. Бу стил Европа модернининг юқори чўққиси ҳисобланиб,унинг мебеллари бугунги кунгача ишлаб чиқарилмоқда; профессионал дизайн асосчиларидан бири Рэймонд Лодинисаноат дизайнининг ҳам яратувчисидеб тан олишади.Камилло Оливетти, Эрвин ваАртур Браунлар; италян архитектори ―Домус‖ журналинингасосчиси Джованни Понти; замонавий фин архитектурасива дизайни асосчиси Алвар Аалто ва шунингдек Россия дизайнер-рассомлари –К.Малевич, А.Родченко, В.Татлин, А. Лисицкий ва бошқалар дизайн ривожига катта ҳисса қўшганлар.Кейинги йилларда ―Дизайн‖ тушунчаси: Бадиий конструкциялаш, ―Саноат санъати‖, ―Техник эстетика‖ терминлари остида шунингдек, дизайнер эса ―Конструктор-рассом‖ деб номланиб келди. Дизайн мактаби собиқ СССР ҳудудида бутун Иттифоқ техника эстетикаси, илмий текшириш институти деб номланганэди. 1960-1980 йилларда энг оммавийдонг таратган ―Техника эстетикаси‖ журнали ўз даврида дизайн тараққиѐтида катта роль ўйнади.
Адабиѐтлар рўйхати:

1.Каримов И.А. Асосий вазифамиз –Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. –Тошкент: ―Ўзбекистон‖, 2010.


2.Каримов И.А.Биз келажагимизни ўз қулимиз билан қурамиз. 7-том. –Тошкент, 1999.
3.МирзиѐевШ.М. ―Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!‖. Тошкент: ―Ўзбекистон‖, 2017
1.Булатов С. Ўзбек халқ амалий безак санъати. Тошкент ―Меҳнат‖, 1991.
2.Волкотруб И.Т. Основы художественного конструирования. Киев, «Выша школа». 1988.
3.Добронравова Е.А, Сулаймонова Ш.М. Ландшафт дизайни. Ўқув қўлланма, 1-қисм. Тошкент -2012
Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish