Мавзу; Даврий ишлайдиган адсорбер ҳисоби:
Мундарижа
Kirish
1. Nazariy qism
1.1. Adsorbentlar turlari va xarakteristikalari
Hisob qismi
Xulosa
Foydalanilgan adabiyotlar ro`yxati
Кириш
Иқтисодиётнинг устивор соҳаларини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш, уларда замонавий чиқиндисиз технологияларни жорий қилиш Республикамиз президенти И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган инқирозни бартараф қилиш дастурининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Жадал суръатларда ривожланиб бораётган нефть ва газ соҳасида мазкур устивор вазифани ҳал қилишда юртимизда фаолият олиб бораётган нефт ва газ саноати корхоналарида етакчи мутахассислар қатори баркамол авлод ҳиссаси ўзига хос ўринга эга.
Республикамизда жами 22 та йирик ишлаб чиқариш объекти, жумладан, нефт-газ, кимё, металлургия саноатида 8 та, машинасозлик саноатида 9 та ва қурилиш индустриясида 5 та объект фойдаланишга топширилди.
«Газли» қўшимча компрессор станцияси ишга туширилди, шунингдек, «Қўнғирот» копрессор станциясида кунига 35 миллион куб метр газни қуритадиган иншоот барпо этилди.
Туркманистондан Ўзбекистон ҳудуди орқали Хитойга ўтадиган газ қувурини тортиш ишлари якунланди. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизнинг транзит имкониятларини янада кенгайтиради.
Табиий ёқилғи газлар метан қатори углеводоротлари аралашмасини ўзида намоён этади. Айрим конлардан чиқувчи газларида нордон компонентлар (водород сульфид, углерод икки оксиди, азот, кислород, камчил газлар – гелий ва аргон) бўлади, шунингдек, барча табиий газларни доимий ҳамроҳи сув буғларидир.
Табиий газ таркибига кирувчи углеводородларни шартли равишда уч гурухга бўлиш мумкин:
I гуруҳга метан ва этан киради, улар қуруқ газлар ҳисобланиб, газларда уларнинг миқдори нормал шароитда 60 дан 95 % гача бўлади.
II гуруҳга пропан, изобутан ва н–бутан киради. Бу углеводородлар нормал шароитда газ кўринишида, оширилган босимларда улар суюқ ҳолатга ўтади.
III гуруҳга изопентан, н–пентан, гексан ва бироз юқори молекулали углеводородлар киради. Улар нормал шароитда суюқ ҳолатда бўлиб, бензин таркибига киради.
Газларни қайта ишлашнинг моҳияти шундаки, уларни таркибидан нордон компонентлар ва намликни йўқотиш, сўнгра бу газлардан I ва II гуруҳ углеводородларини ажратишдан иборатдир.
Маълумки углеводород газлари келиб чиқишига кўра уларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
Табиий газлар, мустақил ҳосил бўлган бўлиб таркибида жуда оз миқдорда суюқ углеводород сақлаган газлар;
Йўлдош газлар, нефт билан биргаликда чиқувчи газлар;
Завод газлари, нефтни қайта ишлашдаги деструктив жараёнларда ҳосил бўладиган газлар.
Табиий газлардан саноат корхоналари ва аҳоли турар жойларида ёқилғи сифатида кенг фойдаланилади, бундан ташқари кимёвий махсулотлар ишлаб чиқаришда хом ашё бўлиб хизмат қилади. Бу махсулотлар асосан водород, ацетилен, формальдегид, хлороформ ва бошқалар.
Йўлдош газлар коммунал эхтиёжлар ва автотранспортларда ёқилғи учун қўлланилади, шунингдек, пиролиз жараёнлари учун хом ашё сифатида ҳам фойдаланилади
Do'stlaringiz bilan baham: |