Молиявий фаолият бўйича харажатлар.
Фойда ва уни шакллантириш манбалари, тақсимлаш тартиби «Жаҳон миқёсида глобаллашув ва рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги замонда биз дунёда юз бераётган туб ўзгаришлар жараёнида егаллаб турган о ъмимизни холисона ваътанқидий баҳолашимиз, тобора ошиб бораётган ҳаёт талабларига жавоб беришимиз, кечаётган давр билан ҳамқадам бўлишимиз шарт». И. A. Каримов. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик
ислоҳотлами янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсияси» маърузаси// Халқ сўзи газетаси, 12.11.2010.
Корхоналарнинг молиявий фаолияти билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради:
- Республика Марказий банки томонидан белгиланган ҳисоб ставкалари доирасида ва улардан юқори доирада қисқа муддатли ҳамда узоқ муддатли кредитлар бўйича, шу жумладан тўлов муддати о ътган ва узайтирилган ссудалар бўйича тўловлар;
- мол-мулки узоқ муддатли ижарага олиш (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлари;
- чет ел валутаси билан операциялар бўйича салбий курс тафовутлари ва зарарлар;
- сарфланган (қимматли қоғозларга, шўба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар;
- o’з қимматли қоғозларини чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар;
- молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар, шу жумладан салбий дисконт.
Фавқулодда зарарлар
Фавқулодда зарарлар - бу корхоналарнинг одатдаги фаолиятидан четга чиқувчи ҳодисалар ёки операциялар натижасида пайдо бўладиган ва рўй бериши кутилмаган одатдан ташқари харажатлар моддалардир. Бунга давр харажатлари таркибида акс еттирилиши керак бўлган ўтган давр моддалари кирмайди.У ёки бу модданинг фавқулодда зарарлар моддаси сифатида акс еттирилиши учун қуйидаги мезонларга жавоб бериши шарт:
- корхонанинг одатдаги хўжалик фаолиятига хос бўлмаслиги керак;
- бир неча йил мобайнида такрорланмаслиги лозим;
- бошқарув ходими томонидан қабул қилинадиган қарорларга боғлиқ бўлмаслиги керак.
Тегишли моддалами фавқулодда зарарларга киритиш ёки киритилмаслик тўғрисида қарорлар қабул қилишда корхона фаолият юритаётган шароит ҳам ҳисобга олинади. Масалан, корхона алоҳида иқлим шароитларида жойлашган бўлса ва унинг шу иқлим шароитига боғлиқ ҳолда ишламай туриб қолишлари фавқулодда ҳолат деб баҳоланмайди. Чунки ушбу ҳолат «бир неча йил мобанида такрорланмаслиги керак» деган мезонга жавоб бермайди.
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги шароитда корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш) ва уни сотиши билан боғлиқ харажатлари ўсиш тенденсиясига ега. Бунга хомашё, материаллар, ёнилғи, енергия ва ускуналаминг қимматлашиши, кредитдан фойдаланиш учун фоизлар ставкасининг ўсиши, транспорт хизматлари тарифларининг кўтарилиши, реклама харажатларининг кўпайиши сабаб бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |