чегараловчилари сифатида қаралади. Кетма – кет жойлашган
пробеллар битта пробел сифатида қаралади.
Delphi да қуйидаги ҳизматчи сўзлар мавжуд:
and exports
mod shr
………………………………………….
Хизматчи сўзлар иденфикаторлар сифатида ишлатилиши мумкин
эмас.
Стандарт директивлар аввало дастурдаги баъзи стандарт эълон
қилишлар билан боғлиқ. уларга ……………… лар киради.
Стандарт директивлар ҳизматчи сўзлар каби Delphiнинг кодлар
ойнасида қалин шрифт орқали ажратилган бўлади, шу билан бирга
сиз ҳоҳлаган стандарт директивни иденфикатор сифатида эълон
қилишингиз ҳам мумкин.
Ушбу private, …… эълон қилиш синфи ичида хизматчи сўзлар
ва ташқарисида эса стандарт директивлар ҳисобланади.
Константалар
Бутун, ҳақиқий ва ўн олтилик сонлар, мантиқий константалар,
символлар, символлар қаторлари, тўпламлар конструкторлари ва NIL
ноаниқ кўрсаткич белгиси Delphi да константалар сифатида
қўлланилиши мумкин.
Бутун сонлар -2
63
дан +2
63
-1 диапазондаги қийматни қабул
қилиши ва оддий кўринишда ёзилиши мумкин. Шуни таъкидлаш
лозимки, агар бутун сон қиймати кўрсатилган чегарадан чиқиб кетса,
у ҳолда компилятор хатолик ҳақида маълумот чиқаради. Бундай
константалар ҳақиқий сонлар каби аниқланилиши лозим.
Ҳақиқий сонлар ўнли каср ёки экспоненциал кўринишда
ёзилиши мумкин. Экспоненцтал қисми е ёки Е символи билан
бошланади, «+» ёки «-» белгиси ва тартиби кўрсатилади. Е (е) ўнли
тартибни англатиб «10 даражасига кўпайтириш» маъносини
билдиради. Масалан,
3.14Е5 → 3,14 ни 10
5
га кўпайтириш лозим;
-17е-2 → -17 ни 10
-2
га кўпайтириш лозим.
Агар ҳақиқий сон нуқта иштирок этса, нуқтадан олдин ва кейин
камида биттадан рақам бўлиши шарт. Агар экспоненциал кўринишда
берилса, е дан кейин камида бир рақам кўрсатгич сифатида ёзилиши
шарт.
Ўн олтилик сон $ (символ коди 36 га тенг) белгиси билан
бошланган ўн олтилик рақамларидан таркиб топади. Ўн олтилик
сонлар диапазони
$FFFFFFFFFFFFFFFF дан $7FFFFFFFFFFFFFFFF гача.
Мантиқий константа - бу ё Рост (True)
ё Ёлғон (False)
сўзларидан биридир.
Символли константа – апостофлар билан чегараланган ШК
нинг ихтиёрий белгисидир. Масалар, ‘z’ → «z» белгиси, ‘ф’ → «Ф»
белгиси.
Агар апостроф белгисининг ўзини киритиш лозим бўлса, у
иккиланади:
‘’’’ → (‘) апостроф белгиси.
Символларни киритишни унга мос келувчи кодини # ( символ коди
35 га тенг) белгиси билан кўрсатиш орқали амалга ошириш мумкин,
масалан:
#97 → «а» символи;
#90 → «Z» символи;
#39 → «’» символи;
#13 → «CR» символи.
Do'stlaringiz bilan baham: