усуллари, бухгалтерия хисобида ҳисоботларни кўлланиш усуллари,
хисоб регистрлари тизими,
ахборотларни ишлаб чиқиш ва ўзига тегишли усуллар, услубиятлар бухгалтерия хисобини юритиш
усулларига киради.
Хўжалик юритувчи субъектнинг хисоб сиёсати субъект рахбари томонидан хўжалик
юритувчи
субъект фаолиятининг турли йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботда келтириладиган молиявий
курсаткичлари бир-бирига киёсланадиган бўлиши учун БХМС асосида шакллантирилади.
Молиявий ҳисобот хўжалик юритувчи субъект алохида мустакил хўжалик юритувчи субъектлиги ёки
хўжалик юритувчи субъектларнинг жамланган гурухига киришидан катьи назар шу хўжалик юритувчи
субъектнинг маълум бир даврдаги фаолиятини курсатувчи молиявий ахборотни тақдим этиш усулидир.
Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ахволи, унинг фаолияти кўрсаткичлари тўғрисида хамда
пул маблағларининг харакати хақида иктисодий қарорлар қабул қилиш
учун фойдаланувчилар кенг
доирасига зарур бўлган ахборотни тақдим этиш молиявий ҳисоботнинг мақсади хисобланади.
Молиявий ҳисоботлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг рахбарияти томонидан
ресурсларни бошқариш натижаларини курсатади.
Хисоб сиёсатидаги мақсадга эришиш учун молиявий ҳисоботларда улардан фойдаланувчиларга пул
маблағлари харакати истикболини белгилашда, хусусан пул маблағлари ва
уларнинг эквивалентларини
шакллантириш муддатлари хамда эхтимоллигини белгилашда ёрдам берадиган қуйидаги ахборотлар
бўлиши керак:
-
Хўжалик юритувчи субъект назорати остидаги активлар тўғрисида (накд пул маблағи
тушумларининг ёки бошқа иктисодий манфаатларнинг манбаи бўлган активлар тўғрисида);
-
Хўжалик юритувчи субъектнинг (пул маблағларининг эхтимол туғилган камайиши ёки бошқа
иктисодий манфаат манбалари бўлган) мажбуриятлари тўғрисида;
-
Хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий ресурсларига (субъект эгаларининг бадаллари ва мулк
эгаларига тўловлардан ташқари) ўзгартириш киритадиган тақсимланмаган фойда тўғрисида;
-
Пул маблағининг харакати тўғрисида (келгусида пул окимларининг эхтимол тутилган харакати
кўрсаткичлари сифатида).
Бундай ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг дивидендлар ва фоизларни тўлаш,
шунингдек
мажбуриятлар бўйича уз вактида хисоб-китоб қилиш имкониятларини бахолаш учун молиявий ҳисоботдан
фойдаланувчилар учун зарур бўлади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг рахбари хисоб сиёсати қонунларга мос бўлиши учун, шунингдек
хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим этиш учун жавобгардир.
Do'stlaringiz bilan baham: