Мавзу: Бошқариш усуллари



Download 343,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana22.06.2022
Hajmi343,76 Kb.
#692074
  1   2   3   4
Bog'liq
2-сиртқи мару



Мавзу: Бошқариш усуллари. 
Режа: 
1.Менежментусулларинингмоҳиятивааҳамияти. 
2.Раҳбарлик фаолиятида менежмент усулларини қўллаш. 
3. Бошқарув усулларининг шаклланиши. 
4.Бошқарувнинг иқтисодий усулининг моҳияти. 
5.Ташкилий – маъмурий усулнинг моҳияти ва аҳамияти. 
6.Бошқарувнинг ижтимоий-руҳий усуллари 
1.Менежмент усулларининг моҳияти ва аҳамияти. 
Усул - бу тадқиқот қилиш ёки таьсир кўрсатиш усулидир. Тадқиқот қилиш нуқтаи 
назаридан услуб деганда бошқарув объектини ўрганиш жараёнида қўлланиладиган 
усуллар, яъни: 

система (тизим)ли ёндошув; 

комплекс ёндошув; 

таркибий ёндошув; 

интеграцион ёндошув; 

моделлаштариш; 

иқтисодий-математик ёндошув; 

кузатиш; 

эксперимент; 

социологик кузатув каби таҳпилнинг илмий усуллари тушунилади. 
Таъсир кўрсатиш нуқгаи назардан эса усул деганда бошқариш функцияларини амалга 
ошириш учун бошқарув объектига таъсир ўтказиш усуллари тушунилади. Бундай 
усулларга қуйидагилар киради: 

функционал тизимости объектларини бошқариш усули; 

бошқариш функцияларини бажариш усуллари; 

бошқарув қарорларини қабул қилиш усуллари. 
Ҳар хил ёндашувлар, йўсинлар, йўллар ёрдамида амалта ошириладиган турли-туман 
бошқарув ишларининг мажмуи бошқарувнинг аниқ ва ўзига хос усуллари деб юритилади.
Бошқарув усуллари бошқарув фанида муҳим ўринни эгаллаб, бошқарув қонун ва 
тамойиллари билан узвий боғлиқдир. Меҳнат жамоасига таъсир этиш усуллари орасида 
бошқарув механизми учун бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув объектив қонунлари 
талабларига мувофиқ келувчиларигина энг мақбул ва мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. 
Бунинг моҳияти шундаки, бошқарув усуллари бозор иқтисодиётига мансуб қонунлар 
тизими билан узвий боғлиқдир. 
Бошқарув усуллари ташқи ва ички омиллар таъсирида ўзгаради. Ташқи омилларга: 
ташқи ва ички шароит ўзгариши, иқтисодиётни бошқаришда туб ислоҳотларни амалга 
ошириш, иқтисодиётнинг техникавий қуролланганлик даражасини бошқариш тизимида 
ўзгаришлар (иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодиётни бошқаришнинг тармоқ тизимидан 
ҳудудий тизимига ўтиш ва ҳ.к.) киради. Ички омилларга: жумласига йирик ишлаб чиқариш 
бирлашмаларини ташкил этиш асосида ишлаб чиқариш концентрациясини амалга ошириш; 
корхона катталиги ўзгариши натижасида унинг бир гуруҳдан иккинчисига ўтказилиши; 
ишлаб чиқариш ихтисослашиш даражаси ўзгариши; меҳнатнинг техника билан 
таъминланиш даражаси яхшиланиши; ишлаб чиқаришни режалаштириш ва жадал тартибга 
солишнинг мавжуд усулларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий қилиш (тармоқли 
режалаштириш ва бошқариш; ишлаб чиқаришни узлуксиз тезкор режалаштириш, ишлаб 
чиқаришни бошқаришни автоматлаштирилган тизимини қўллаш ва х.к.) киритиш мумкин.
Бошқарув ташкилотлари тизими билан турли-туманлиги бу ташкилотлар фаолияти 
усулларини ажратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бу ерда сўз вазирликлар, 


ассосациялар, акционерлар жамияти, давлат қўмиталарини бошқариш усуллари ҳақида сўз 
боради. 
Ва ниҳоят, турли туркумга кирувчи ишловчилар бошқарув фаолиятида менежерлар, 
директорлар, бўлимлар бошлиқлари томонидан қўлланиладиган бошқарув усулларини 
ажратиб кўрсатиш мумкин. 
Демак, бошқарув назария ва амалиётида турли бошқарув усуллари мавжуддир. Улар 
бошқарув усулларининг ҳар бир гуруҳи уз хусусиятларига эга бўлган тизимни ташкил 
этган. 
Иқтисодиётни бошқаришда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: иқтисодий, 
ташкилий, ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий. Бошқарувнинг бу усуллари ўзаро узвий 
боғлиқдир, шу сабабли уларнинг бирортасига ортиқча аҳамият бериш бутун ишлаб 
чиқаришнинг нормал бориши бузилишига олиб келади. Ҳозирги даврда бозор 
иқтисодиётини бошқаришнинг иқтисодий усуллари муҳим аҳамият касб этмоқда. 
2.Раҳбарлик фаолиятида менежмент усулларини қўллаш. 
Маъмурий менежментда бошқариш усуллари катта аҳамиятга бўлиб, улар 
бошқарувнинг негизи бўлмиш ходимларга ва айрим олинган жамоалар фаолиятини 
самарали ташкил этиш ва тартибга солишнинг таъсирчан йўллари ҳисобланади. Бошқариш 
усуллари асосини таъсир ўтказиш механизми ташкил этади. 
Ходимлар хатти-ҳаракатини тартибга солувчи барча таъсир ўтказиш йўлларини икки 
гуруҳга бўлиш мумкин:

пассив таъсир ўтказиш механизмлари, ходимларга бевосита таъсир этмайдиган, 
лекин жамоада хатти-ҳаракатларни тартибга солувчи меъёр ва қоидалар, бошқача айтганда 
яратилган шароитлар мажмуи; 

жамоага ва аниқ ходимга фаол таъсир ўтказиш механизмлари, яъни улар 
фаолиятига бевосита таъсир этадиган йўллар ва усуллар мажмуи; 
Маъмурий бошқарувда таъсир ўтказиш усуллари тизими ўзининг характери бўйича 
учга булинади: 

иқтисодий усуллар; 

ташкилий - фармойиш усуллари; 

ижтимоий - психологик усуллар.
Маъмурий бошқарувда қўлланиладиган барча усуллар ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, улар 
бир-бирини тўлдиради. 
Дельфа усули аксарият ҳолларда қарор қабул қилиш жараёнида қатнашувчи аъзоларни 
тўплаш имконияти бўлмаган ҳолларда, яъни бошқарувнинг марказий аппаратидан узоқда 
яшайдиган, филиал ва бўлимларда ишлаётган ходимларни йиғиш мақсадга мувофиқ 
бўлмаган ҳолларда қўлланилади. Бу усулга биноан ечилиши лозим бўлган муаммо бўйича 
қарор қабул қилиш жараёнида қатнашувчи гуруҳ аъзоларининг бир-бири билан учрашиш 
ва фикр алмашишига рухсат этилмайди. 
Дельфа усулини қўллаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: 
1) муаммо юзасидан тузилган саволлар жавоб берилиши учун қатнашчиларга 
тарқатилади; 
2) ҳар бир қатнашчи саволларга мустақил ва хуфия тарзда жавоб беради; 
3) жавоблар марказий аппаратда йиғилади ва улардаги таклифлар асосида 
умумлашган ҳужжат тайёрланади; 
4) тайёрланган ҳужжатнинг нусхаси ҳар бир қатнашчига жўнатилади; 
5) ҳар бир қатнашувчининг умумлашган ҳужжатга нисбатан биддирган фикри яна 
марказий аппаратда тўпланади. У кўрилаётган муаммо ечимига ўзгартириш киритишга асос 
бўлиши мумкин. Шу сабабли: 
6) бу иш умумий қарорга келинмагунга қадар такрорланаверади. 
3. Бошқарув усулларининг шаклланиши. 


Бошқарув усули - бу иш усулларининг тўплами бўлиб, у ўзининг фаолиятида муайян 
Бошқарув аппаратини қўллайди. Менежмент усули - бу раҳбарни шахсий сифатларининг 
тўплами, раҳбарни қўл остидагилар билан ўзаро муносабати, раҳбарнинг ўз фаолиятида 
ишлатадиган усули ва йўллари раҳбарнинг ўзига бўйсунувчиларнинг амалда бўлишидир. 
Бошқарув усули - бу ижтмоий табақа, чунки бу бошқарувдаги мураккаб ижтимоий - 
иқтисодий ишлаб чиқариш, ижтимоий-технологик муносабатларни ишлаб чиқариш 
жараёнида амалга ошириш шаклининг намоён бўлишидир. Бу жиҳатдан усул натижаси ҳам 
ижтимоий-технологик аҳамиятга эга, чунки раҳбар қўллаган усулнинг тавсифига сезиларли 
даражада бошқарув аппаратининг самарали ишига боғлиқдир.
Бошқарув усуллари - бу ходимларга ва умуман ишлаб чиқариш жамоаларига таъсир 
кўрсатиш усуллари бўлиб, улар қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида мазкур ходимлар 
ва жамоаларнинг фаолиятини уйғунлаштиришни назарда тутади. 
Бошқарув усулининг аниқланиши ва мазмуни ҳақида гапирар эканмиз, уни раҳбар 
фаолияти каби тавсифлаш мумкин. Бошқарув усули (метод) бошқарув услуби (стиль)дан 
келиб чиқади. Бошқарув услуби - бу бошқарув фаолиятини амалга оширувчи мақбул услуб 
- йўналишлар тўпламидир. 
Йўналиш - бу ўзига яраша объектив табақа, яъни фаолиятни амалга ошириш, ташкил 
қилиш учун танлаб олинадиган усул ёки бир неча усуллардир. Энди эса бошқарув йўли ва 
усули қандай нисбатда бўлишини кўриб чиқамиз. Бу нисбатни аниқлаш мумкин, бунинг 
учун аввало ўхшаш вазиятни маданият соҳасида ҳал қилиш керак. Мусиқачи “мусиқа” 
асарини фортепьянода бажармокда. Унинг қўлида бу асарнинг нотаси бор. “Асар нотасини” 
нима деб атаймиз-у, унинг “бажариш усулини” нима деб атаймиз? Ҳар бир ижрочи асарни 
ўзи билганча ижро этади, нотаси ўша-ўша битта-ю, ижрочиси эса - ҳар хил. Шундай қилиб, 
асарни мусиқачи ижро этиш усулини “стиль” билан тенглаштиришимиз, субъектив 
жиҳатдан тоифа деб аташимиз мумкин.
Келтирилган вазиятга ўхшатиб, биз юқорида қўйилган бошқарув усули ва йўли 
нисбати ҳақидаги саволга жавоб беришимиз мумкин. Улар ўзаро тўғри нисбатда гуёки 
субъектив ёки объектив тоифа бўладилар. Бошқарув усули бу муносабатда шундай шахсий 
сифатларга эга бўлиши керак: этика, жамоадаги ўзаро муносабатлар, раҳбарни ижтимоий 
фаоллиги, уддабуронлиги, тартибли ва ҳоказолар. Биз қоидага асосан бошқарув тизимидаги 
раҳбарлик усуллари ҳақида гапирамиз. Тадбиркорлик ва бошқарув ходимларига ўхшаб 
шахсий усулга эга бўлишлари мумкин. Масалан, менежер-молиячи у махсус тавсияномага 
эга яъни, фойдадан солиқ ажратмасини ҳисоблаш бўйича унинг касб фаолиятини вазифа 
усули бажаради. Унинг ўз вазифасини бажариш йўли, усули унинг шахсий тавсифига тўла 
боғлиқ: қобилияти, касбни қанчалик эгаллаганлиги, ишбилармонлиги ва бошқалар. 
Буларни ҳаммасига иш услуби деб қараш зарур. Хизматчи ўзига хос қанча тавсифга эга 
бўлса, бу касб услублари шунчалик намоён бўлади.
Амалиётда ишлаб чиқариш раҳбарларининг шундай шахсий сифатлари борки, 
уларнинг ишчанлик, ташкилотчилик савиялари, уларга ишониб топширилган ташкилот, 
фирмаларнинг ҳақиқий фаолият кўрсаткичлари орасида аниқўзаро боғланиш мавжуд. 
Жамоанинг ишлаб чиқариш фаолиятининг муваффақиятлари кўпчилик ҳолларда 
раҳбарнинг шахсий сифатига боғлиқ. Ушбу муносабатлар қуйидагича бўлмоғи лозим: 
Биринчидан, ўзаро дўстлик муносабатлари зарур бўлганда хизматчилар ёрдамга келади. 
Иккинчидан, агар раҳбарнинг малакаси ҳақида гапирадиган бўлсак, унда у юқори 
малакали мутахассис ва ўз касбини яхши билиши зарур.
Учинчидан, у ташкилотчилик қобилиятига эга бўлмоғи, ишда жамоани бирлаштира 
олиши лозим.
4. Бошқарувнинг иқтисодий усулининг моҳияти. 
Бошқарувнинг иқтисодий усуллари кишиларга иқтисодий манфаатлар орқали таъсир 
кўрсатади. 


Иқтисодий усулларнинг моҳияти ходимлар ва ишлаб чиқариш жамоасига улар 
манфаати бўлишини таъминловчи иқтисодий шароит яратишдан иборатдир. Бошқарув 
усуллари тизимида иқтисодий усуллар етакчи ўринни эгалайди. 
Иқтисодий усуллар иқтисодий таъсир воситалари йиғиндисидан (нарх, кредит, 
бизнес-режа, фойда, солиқлар, иш ҳақи, иқтисодий рағбатлантириш ва ҳ.к.), яъни хўжалик 
фаолиятига таъсир этишнинг ҳар бир жамоа мос хўжалик бўғини билан узвий алоқада амал 
қилишини таъминловчи тадбирларидан иборатдир. 
Бозор механизмининг муҳим вазифаларидан бири бизнес режа ва бозорнинг узвий 
боғлиқ бўлишига имкон яратувчи пул ва товар ресурслари тўғри нисбатини таъминлашдир. 
Бозор - бу товар-пул муносабатларининг доимо сақлоувчи балансидир. Бозор 
муносабатлари шароитида режали иқтисодиётга нисбатан қатъий Бошқарув тизими 
ўрнатилади. Бозор тамойиллари хўжалик раҳбарларидан ташаббускорлик, корхона 
фаолияти масалалари бўйича юқори натижаларга эришиш мақсадида қайишқоқлик, 
таваккалчиликни талаб этади. 
Бозор иқтисодиёти маъмурий-буйруқбозлик тизимига нисбатан қарама-қарши тизим 
бўлиб, бозорда нарх, солиқ, кредит воситасида тартибга солиш энг аввало ижтимоий 
мақсадда амалга оширилади. Бозор иқтисодиёти шароитида нарх ва иш ҳақи ўзгаришни 
қатъий тартибга солмай барқарорликка эришиб бўлмайди. 
Шундай қилиб, бошқарувнинг иқтисодий усуллари жуда кенг имкониятларга эга 
бўлиб, улар мохирона ва ўз вақтида ташкилий-фармойиш, ижтимоий-психологик ва 
ҳуқуқий усуллар билан қўшиб олиб борилган тақдирда яхши натижаларга эришиш мумкин.
Корхоналар, акционер жамиятлари, фирмаларда муҳим бошқарув усулларидан бири - 
бизнес-режалардир. У иқтисодий жараёнларни умуммиллий манфаатларни кўзлаб, хўжалик 
амалиётида объектив иқтисодий конунлардан фойдаланиш асосида, онгли равишда, бир 
мақсадга интилган ҳолда бошқаришнинг ўзаро узвий боғлиқ тизимидан иборатдир. 
Бизнес-режа воситасида ҳал этиладиган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: 
иқтисодиёт ривожланиши йўналишлари ва мақсадларни амалга ошириш йўлларини 
кўрсатиш, иқтисодиётнинг барқарор, мутаносиб ўсишини таъминлаш, моддий, меҳнат ва 
молиявий ресурсларни тармоқлар ва ишлаб чиқаришлар ўртасида тақсимлаш ва қайта 
тақсимлаш, фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий этишни таъминлаш; тармоқлараро 
интеграция, тармоқ ичида ихтисослашув ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш; 
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тезкор тартибга солиш ва координация қилиш. 
Бизнес-режа корхона, акционерлар жамияти, концернлар фаолиятининг ҳамма 
томонларини: маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш; моддий-техникавий таъминот ва ишлаб 
чиқариш фондларидан фойдаланиш, меҳнат ва иш ҳақи, жамоада ижтимоий жараёнлар ва 
ҳ.к.ларни қамраб олади. Бозор муносабатлари шароитида уларга режалаштириш борасида 
кенг ҳуқуқлар берилади. 
Иқтисодий усуллар деганда бошқариш объетининг моддий манфаатларини ҳисобга 
олган ҳолда таъсир ўтказишнинг йўллари ва йўриқлари мажмуаси тушунилади. Бу усуллар 
тизими ходимлар ва жамоаларнинг моддий манфаатларига асосланган бўлиб, улар ҳар бир 
ходим, жамоа ва давлатнинг манфаатларини бир-бири билан узвий боғланишига имкон 
яратади.
Бошқаришнинг иқтисодий усулларига: 

режалаштириш ва истиқболни белгилаш; 

баҳо механизми; 

молия - кредит механизми (солиқ ва солиққа тортиш, фоизлар сиёсати, пул 
алмашинишини тартибга солиш ва бошқалар); 

хўжалик юритиш механизми (хўжалик шартномалари, фойдани тақсимланиш 
механизмини мулк муносабатлари ва бошқалар); 

моддий рағбатлантириш механизми (иш ҳақи тўлаш, мукофотлаш ва жарима 
солишни ташкил этиш) ва бошқалар. 


Республикамизнинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига, яъни тартибга 
солинувчи бозор муносабатларига ўтаётганлигини ҳисобга олиб, иқтисодий усуллардан 
фойдаланишнинг қуйидаги учта даражасини ифода этишимиз мумкин: 

давлат миқёсида; 

муниципиал бошқарув идоралари миқёсида; 

иқтисодий эркин хўжалик юритувчи субъектлар даражасида. 
Давлат миқёсида фойланиладиган усуллар: 

миллий иқтисодиётни режалаштириш ва истиқболини белгилаш; 

соҳалар бўйича дастурлар ишлаб чиқиш; 

молия ва кредит механизми; 

баҳо механизми. 
Маъмурий бошқарувда қўлланиладиган усулларнинг асосий вазифаси мамлакат, 
ҳудуд ва корхона миқёсида ижтимоий-иқтисодий самарадорликни таъминлашда иборат 
бўлиб, ҳар бир соҳада жамоалар ва ходимларни белгиланган мақсадларга эришишда 
оқилона ҳамда уддабуронлик билан фаолият юритишга ундайди. Масалан, режалштириш, 
дастур ишлаш ва истиқболларни белгилаш бошқариш усули сифатида ходимлар, жамоалар 
ва халқнинг моддий манфаатлари миқдорларини олдиндан ифодалайди ва самарали ишлаш 
орқали уларни таъминлашга ҳамда яхшилашга интилтиради.
Бошқаришнинг иқтисодий усуллари иқтисодий манфаатлардан фойдаланишга 
асосланади. Зеро, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий муносабатлари, энг аввало 
манфаатларда намоён бўлади. Манфаатлар уч хил бўлади: 
• умумжамият манфаатлари; 
• жамоа манфаатлари; 
• шахсий манфаатлар. 
Бу манфаатларни уйғун суръатда боғлаб олиб бориш муаммоси бир қатор 
муаммоларни ҳал қилишни, ҳар бир давр шароитларига мувофиқ келадиган 
муносабатларни ўрнатишни талаб қилади. 
5.Ташкилий – маъмурий усулнинг моҳияти ва аҳамияти. 
Хўжалик ташкилотларининг ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича фаолияти 
Бошқарувнинг турли ташкилий-фармойиш усулларини қўллаш билан боғлиқдир. 
Бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усуллари бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар 
самарали фаолият юритишини таъминловчи таъсир этиш тизимидан иборатдир. 
Бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усуллари иқтисодий усулларни тўлдириб, бозор 
иқтисодиёти қонунлари. Ҳуқуқий актларни ҳисобга олиш ва бажаришга асосланади. 
Давлат махсус тузилган бошқарув ташкилотлари воситасида бошқариладиган тизимга 
маъмурий ва ташкилий жиҳатдан таъсир ўтказади. Менежмент тизимида ташкилий усуллар 
умумий мақсадга эришиш учун ишлаб чиқарувчиларнинг ҳамкорликдаги харакати тартибга 
солинадиган маъмурий ҳужжатлар асосида амалга ошади. Ташкилий-фармойиш усулини 
қўллаш асосини бошқарувнинг барча тамойиларига риоя қилиш ташкил этади. 
Таъсир этишнинг ташкилий-барқарорлаштириш усуллари асосий мақсади 
ҳамкорликда ишлаш учун ташкилий асос яратишдир, яъни, вазифа, мажбурият. 
Жавобгарлик ва ваколатларни тақсимлаш, тартиб ўрнатиш ва х.к. Маъмурий таъсирнинг 
ташкилий шаклларининг икки ташкилий регламентлаш ва ташкилий меъёрлаш тури 
мавжуд. Ташкилий регламентлаш воситасида давлат бошқарувчи ва бошқариладиган 
тизимга уларнинг мақбул нисбатини, ташкилий тизимини ва ҳар бир даражада бошқарув 
чегараларини аниқлаш мақсадида таъсир этади. Ташкилий регламентлашга мисол қилиб 
лавозимлар ҳақида Низомни кўрсатиш мумкин. Ташкилий меъёрлаш ҳужжатлари 
воситасида хом-ашё, материаллар сарфини меъёрлаш, маҳсулотлар ишлаб чиқаришга 
меҳнат сарфи ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш техникавий ва технологик 
меъёрлар (стандартлар, меъёрлар, қайта ишлов бериш усули, тартиби ва ҳ.к.) ишлаб 
чиқаришини ташкил этиш меъёрлари (мақбул ишланма кўлами). 


Таъсир этишнинг фармойиш усуллари чекловчи ҳужжатларда кўзда тутилмаган 
мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда кундалик жадал бошқариш мақсадида қўлланилади. 
Фармойиш таъсирининг асосий мақсади бошқарув аппаратининг аниқ харакати, 
Бошқарувнинг барча бўлинма ва хизматлари барқарор ишлашини таъминлаб беришдан 
иборат. Таъсир этишнинг фармойиш усуллари бўйруқ, фармойиш, кўрсатма ва бошқа 
меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. 
Буйруқ - бу раҳбарнинг қўл остидаги ходимлардан маълум вазифани бажаришни ёзма 
ёки оғзаки равишда аглаб килишидадир. Бўйруқ фақат чизиқли бошқарув тизими раҳбари 
томонидан берилади. Фармойиш - ходимлардан айрим ишлаб чиқариш ва хўжалик 
масалаларини ҳал этишни талаб қилишдир. Фармойиш бошлиқ ўринбосарлари, хизматлар 
бошлиқлари, улар эга бўлган ваколатлари доирасида берилади. Бошқарув амалиётида 
қўлланиладиган таъсир қилиш усулларидан бири - оғзаки кўрсатмадир. Таъсир килиш 
усулларидан бири - оғзаки кўрсатмадир. Таъсир этишнинг бундай шаклини барча 
даражадаги раҳбарлар, лекин кўпинча қуйи даражадаги командирлар, бригада бошлиқлари, 
усталар қўллайдилар.
Фармойиш воситасида таъсир этиш бажариш муддатлари билан фарқ қилади. бўйруқ 
ва фармойишлар узоқ ёки қисқа муддатда мўлжалланган бўлади. 
Интизомий таъсир усуллари ташкилий барқарорлаштирувчи ва фармойиш воситасида 
таъсир этиш усулларини тўлдириб, интизомий талаблар ва мажбуриятлар тизими 
воситасида ташкилий алоқалар барқарорлигини таъминлашга қаратилгандир. 
Ташкилий – маъмурий усулнинг шакллари. 
Ташкилий-маъмурий усуллар бошқариш усуллари тизимида алоҳида ўрин тутади.
Бу усулларга: 

бошқариш аппаратининг муайян структурасини тузиш; 

ҳар бир бошқарув бўғинининг функцияларини белгилаш; 

кадрларни тўғри танлаш; 

буйруқлар, фармойишлар ва қўлланмалар чиқариш, уларнинг бажарилишини 
назорат қилиш; 

топшириқлар ва директив кўрсатмаларни бажармаётган 
бўлинма ва шахсларга нисбатан мажбурий чораларни қўллаш киради. 
Ташкилий-маъмурий усуллар юқори органлар ҳокимиятига ва қуйи органларнинг 
бўйсунишига асосланади. Шунинг учун улар-ни кўпинча маъмурий усуллар деб 
юритилади. Юқори маъмурий органлар бошқарилувчи объектнинг бажариши мажбурий 
бўлган тартиб-қоидаларни ишлаб чиқади, шунингдек бўйсунувчи органларга фармойишлар 
беради. 
Ташкилий усуллар шу йўл билан бошқариш тизимида ички онгли алоқаларнинг 
таркиб топишига ёрдам беради. Бу услублар бошқариш функциялари бажарилишининг: 

ташкилий барқарорлигини; 

интизомлилигини; 

мувофиқлилигини; 

узлуксизлигини таъминлайди. 
Ташкилий-маъмурий усуллар бошқарув органларининг ўзаро алоқада ишлашини, 
бошқарув муносабатларини акс эттириб, бошқарилувчи объектларга маъмурий таъсир 
кўрсатишнинг бутун механизмини ифодалайди. 
Шу билан бирга, маъмурий ёки тўғридан-тўғри бошқарув усули хўжалик юритувчи 
субъектнинг танлаш эркинлигини чеклаб қўяди, муайян ҳуқуқий чегараларини белгилайди. 
Ўз моҳиятига кўра маъмурий бошқариш бозорга хос бўлган тартибга солиш ҳаракатига 
тўсқинлик қилади. 
Бироқ, ривожланган бозор шароитида ҳам бошқаришнинг маъмурий усуллари ўз 
аҳамиятини сақлаб қолади ва зарур бўлганда улардан фойдаланилади. Хусусан, бозор 
иқтисодиёти ривожланган ҳамма мамлакатларда маъмурий усуллар воситасида 
монополияга қарши сиёсат амалга оширилади. Давлат бозорнинг монополлаштирилишига 


тўсқинлик қиладиган маъмурий чекловлар тизимини белгилайди, монопол компаниялар 
фаолиятини директив йўсинда бошқаради. 
Маъмурий усуллардан: 

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; 

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; 

хавфли технологиялардан фойдаланиш, зарарли ишлаб чиқариш чиқитларини 
чиқариб ташлашни таъқиқлаш; 

одамлар соғлиғига зарарли маҳсулотни реклама қилишни таъқиқлаш каби соҳаларда 
фаол фойдаланилади. 
Ташкилий-маъмурий усуллардан фойдаланиш самарадорлиги. 
Ташкилий - фармойиш усуллари - ходимлар ва звенолар ўртасидаги объектив 
равишда мавжуд муносабатларини ҳисобга олган ҳолда таъсир ўтказиш йўллари ва 
йўриқлари мажмуасидир. Бу усуллар белгиланган мақсадга эришиш учун раҳбарнинг 
буйсинувчига, юқори поғонанинг қуйи поғонага тўғридан-тўғри таъсир ўтказишини 
ифодалайди ҳамда бошқариш объектининг тузилиши ва фаолият - тартиб қоидаларини 
белгилайди.
Ташкилий - маъмурий таъсир курсатиш - бу бошқарувнинг аниқ бошқарилаётган 
объектга ёки шахсларга қаратилган мажбурий тавсифидаги тўғридан - тўғри маъмурий 
кўрсатмаларидир. Қуйи поғона раҳбарлари бажариши шарт бўлган фармойиш ва 
кўрсатмаларини бериш, уларни бажарилишини назорат қилиш, нормаларини ишлаб чиқиш, 
ходимларни тўғри танлаш ва жой-жойига қўйиш, ишчиларни бир жойдан бошқа жойга 
ўтказиш, тақдирлаш ёки жазолаш юқори поғона раҳбарларининг вазифасига киради. Давлат 
раҳбарларни ишчанлик хислатлари ва кобилиятларига кўра танлайди ва жой-жойига қўяди.
6.Бошқарувнинг ижтимоий-руҳий усуллари 
Социал-руҳий усулларнинг асосий мақсади жамоаларда соғлом ижтамоий-руҳий 
муҳитни яраташдир. Бу усул ижтимоий-маънавий вазиятга таъсир этиш йўли билан 
кишиларнинг феъл-атвори, руҳиятини ҳисобга олиб уларнинг ижтимоий (социал) 
талабларини қондириш орқали бошқаришни билдиради. 
Бошқача қилиб айтганда, социал-руҳий усуллар бу ишлаб чиқариш жамоаларини, 
улардаги “психологик вазиятни”, ҳар бир ходимнинг шахсий хусусиятларини ўрганишга 
асосланган усуллардир. 
Ўз моҳиятига кўра бошқариш усулларининг бу гуруҳ жамоанинг шаклланиш ва юксалиш 
жараёнига, кишиларнинг онгига, маънавий манфаатларига жамият манфаатларини ҳисобга 
олган ҳолда таъсир қилувчи воситаларнинг мажмуидир. 
Социал-руҳий усуллар “Бошқариш социология”си ва “Бошқариш психологияси”га 
асосланади. 
Бошқариш социологияси инсоннинг ишлаб чиқариш омиллари билан ўзаро алоқаси, 
жамоанинг социал ривожланишини режалаштириш, меҳнат жамоасини таркиб топтириш, 
ходимларнинг ташаббуси ва ижодий фаоллигини ошириш каби муҳим муаммоларни кўриб 
чиқади. 
Бошқариш психологияси кишиларнинг бошқариш фаолиятлари хусусиятларини ва 
натижаларни аниқлашга хизмат қиладиган ҳодисаларни ўрганади. У кадрларни танлашда, 
уларни жой-жойига қўйишда, топшириқларни, функцияларни тақсимлашда, ходимларни 
рағбатлантиришда, интизомни мустаҳкамлашда ва ҳоказоларда қўлланилади. 
Психология инсоннинг руҳиятини ўрганувчи фандир. Инсон руҳида эса сезиш, идрок 
қилиш, тасаввур, тафаккур, таассуф жараёнлари, хотира, диққат, эътибор, ирода, 
шунингдек инсон шахсининг руҳий хусусиятлари, чунончи, қизиқиш, қобилият, характер 
ва мижоз киради. 
Социал психология — бу кипшлар ва жамоа фаолияти психологик ва социал 
омилларнинг ўзаро алоқаси қонунларини, турли социал гуруҳлар хусусиятларини, жамоа 


мулоқоти ва ўзаро таъсир кўрсатиш шаклларини ўрганадиган психология фанининг 
соҳасидир. 
Бошқаришнинг социал-руҳий усуллари қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга 
қаратилган: 
Кишиларнинг социал-руҳий хусусиятлари, чунончи, қобилиятлари, мижозлари, 
ҳаракатлари ва ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат) жамоаларини ташкил топтириш. 
Бунинг натижасида жамоани ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш 
мақсадида) ҳамкорликда ишлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилади. 
Социал юриш-туриш меъёрларини ўрнатиш ва ривожлантиришга яхши ва намунали 
аньаналарни қўллаб-қувватлаш ва миллий урф-одатларни жорий этиш ҳамда жамоа онгини 
ўстиришга ёрдам бсради. 
Социал 
ривожлантиришни 
ва 
кишиларнинг 
интилишини, 
ташаббусини 
рағбатлантириш, умумий таьлим даражасини ошириш, маданий, маънавий ва маърифий 
ўсиш, малака ошириш, эстетик равнақ ва меҳнатга ижодий муносабатни таъминлайди. 
Кишиларнинг маданий ва социал-маиший эҳтиёжларини қондириш, чунончи, уй-
жойлар, болалар боғчалари, клублар, профилакторийлар, спорт иншоотлари ва ҳоказоларни 
қуришга шароит туғдиради. 
Меҳнат жамоаларида талабчанлик, ўзаро ёрдам, интизомни бузувчиларга 
муросасизликдан иборат соғлом социал-психологик муҳитни вужудга келтириш ва уни 
қўллаб-қувватлашга шароит туғдиради. 
Одамларнинг ўз меҳнатидан, танлаган мутахассислиги ва касбидан қониқишлари 
учун, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва иш сифатини ошириш учун шарт-шароитларини 
вужудга келтиради. 
Назорат учун саволлар 
1.Менежмент усулларининг моҳияти ва аҳамияти нимада? 
2.Раҳбарлик фаолиятида менежмент усулларини қўллаш қандай амалга оширилади?. 
3. Бошқарув усулларининг қанадай шаклланади? 
4.Бошқарувнинг иқтисодий усули нима?. 
5.Ташкилий – маъмурий усулнинг моҳияти ва аҳамияти нимадан иборат?. 
6.Бошқарувнинг ижтимоий-руҳий усуллари деб нимага айтилади? 
Тавсия этилган адабиётлар: 
1.
Мeскон М., Альбeрт М., Франклин Х. Основў мeнeджмeнта.Учeбник – М.: Дeло, 1999. – 
125 с. 
2.
М.Шарифхўжаев, Ё.Абдуллаев «Менежмент». –Т.: Ўқитувчи. 2001 й. 704 б. 
3.
Philip Kotler, Kevin Lane Keller. Marketing. Management. 12 th edition. 2010 by Pearson 
Education, Inc.p. 815. 
4.
Qosimova D.S. Menejment nazariyasi: darslik. -Т.: Tafakkur bo'stoni, 2011. -335 b. 
5.
Yo’ldoshev N.Q., Azlarova M.M., Xo’djamuratova G. Y. “Menejment va marketing asoslari”: 
(O'quv qo'llanma). - T.: TDIU, 2012 y. -258 b. 
6.
Yo’ldoshev N.Q., Nabokov V.I. “Menejment nazariyasi”. Darslik. T.TDIU, 2013, -433b. 
7.
Ricky W.Griffin. Fundamentals of Management. Eighth Edition. 2015 Cengage Learning products 
are represented in Canada by Nelson Education, Ltd.p. 547. 

Download 343,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish