Мавзу: болаларда диқҚатсизлик ва гиперактивлик диагностикаси ва психокоррекцияси



Download 1,74 Mb.
bet13/18
Sana20.03.2022
Hajmi1,74 Mb.
#501953
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
diqqatsizlik va giperaktivlik psixokorreksiyasi

Мактабда ўқитиш режасини қайта кўриш.

Педагогик коррекция диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик-импульсивлик ҳамда боланинг оппозицион хулқ-атвори турғун вариантларини енгиш ёки компенсация қилишга қаратилган бўлиши билан характерланади. Педагогик коррекция методлари бу патологик ҳолат учун махсус ҳисобланмайди. Улар кундалик амалиётда педагог томонидан кенг қўлланилади ва болани ўқиш имкониятларини максимал даражада ошишини ташкил этувчи ўқув материаллари ва дарсдаги муҳитни таъминлашга йўналтирилган. Бу йўналишда ишлар олиб бориш албатта педагог учун унчалик қийинчилик туғдирмайди. Фақат ўқитувчидан болалар тарбиясига масъулият талаб этилади.


Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган


Хулқ-атвор терапияси.

Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик синдромини болалик давридаёқ, болада уни диагностика қилган заҳоти даволашни бошлаш зарур. Чунки, бунинг оқибатлари онтогенезнинг бошқа даврларига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Болалар хулқ-атвори терапиясини ҳам уйда, ҳам мактабда, ҳам болалар ва ота-оналар билан ўтказилганда яхши самара беради. Маълум бўлишича, ота-оналарни диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик мавжуд бўлган фарзандлари тарбиясига адекват муносабат ва тўғри ёндашувни шакллантириш мақсадида ўқитишнинг минимал муддати – бу 8 ҳафталик терапевтик ўқитиш курсидир.


Ота-оналар хулқ-атворини коррекциялаш ва хулқ-атвор модификацияси.

Агар диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликда болада барча функциялар баравар зарарланган бўлса, ижтимоий кўникмалар бузилиши эҳтимоли юқоридир. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган болани у дўстлашмоқчи бўлганида, бошқа болалар қабул қилмайдилар, бунинг натижасида инкор этилган бола ҳафа бўлади, агрессивлик намоён қилади ёки пассив ва ёлғиз бўлиб қолади.


Ижтимоий кўникмаларга ўргатиш.

Болаларда ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган машғулотларни ота-оналар билан олиб бориш ҳам болани мактабда ўқитиш каби муҳим аҳамият касб этади.


Бу ва бошқа ҳолатларда ҳам тенгдошлари ундан қочадилар. Ижтимоий кўникмалар танқислиги билан бир қаторда диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд болалар учун муомала ва моторика кўникмаларининг шаклланмай қолиши хос бўлиб, шунинг учун бу болалар зийраклик ва реакция тезлигини талаб қилувчи ўйинларда иштирок эта олмайди. Хулқ-атвор терапияси ижтимоий кўникмаларни яхшилайди, агрессия портлашларини камайтиради, боланинг ижтимоий ҳолатини яхшилашга қаратилган бўлади.
Мутахассисларнинг фикрича, диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик диагнози қўйилгандан кейин коррекция дастурига албатта таълим субъекти иштирокчиларини жалб қилиш зарур. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган боланинг хулқ-атворига катталар мутахассисларга мурожаат қилмасдан туриб ҳам таъсир кўрсатишлари мумкин. Авваламбор, ота-оналар ва педагоглар болада ўқишда ўзлаштириш билан муаммолар борми ёки йўқлигини аниқлаб олишлари зарур. Агар бўлса, ўқитувчи ва мактаб психологи болага дарҳол ёрдам бериш индивидуал режасини тузиб олишлари лозим. Баъзи пайтларда бунда боланинг кучли ва заиф тарафларини аниқлаб олиш учун дидактик тестлар ўтказиш тақозо этилади. Баъзи ҳолларда мактабдаги ўзлаштиришнинг яхшиланиши бола хулқ-атворининг ўзгаришига олиб келиши ҳам мумкин, ана шундай ҳолатларда қўшимча терапия шарт эмас. Синфдаги баъзи ўзгартиришлар ҳам ижобий таъсир этиши мумкин, масалан болани ўқитувчига яқинроқ жойга ўтиргизиш ўқувчини қўллаб-қувватлаб туриш ва ҳ.к.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish