Мавзу бўйича нашр қилинган адабиётларнинг назарий таҳлили ва амалиётдаги муаммолар


Рентабеллик кўрсаткичлари (profitability ratios)16



Download 124,87 Kb.
bet9/9
Sana26.04.2022
Hajmi124,87 Kb.
#583978
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
resources

Рентабеллик кўрсаткичлари (profitability ratios)16
Мазкур таркиб бўйича ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилмайди. Амалда, фойда кўрсаткичи сифатида унинг турли қиймат даражалари олинади. Масалан:операцион фойда, солиқ тўловига қадар фойда, соф фойда ва ҳ.к. Унинг одатда харажатга, активларга ва капиталга нисбатан кўрсаткичлари баҳоланади. Ўз навбатида уларнинг ҳам таркибий кўрсаткичлари баҳоланади. Аниқланувчи кўрсаткичлар хориж амалиётидан сон жиҳатдан тубдан фарқ қилади. Яъни Ўзбёкистон амалиётида рентабелликни жуда кўп турларидан фойдаланилади ва бу жиҳат фарқланишлар тармоқ ва фаолият бўғинлари бўйича ҳам фарқ этади. Энг кўп ҳисобланувчи кўрсаткичлар сифатида: сотув рентабеллиги; активлар рентабеллиги; моддий ва номоддий активлар рентабеллиги, ўз ва қарз капитали рентабеллиги; харажат рентабеллиги, асосий воситалар рентабеллиги, жорий активлар рентабеллиги қаралади. Фойданинг хориж амалиётида соф фойда, солиқлар тўловига қадар фойда, солиқлар ва фоизлар тўлангунга қадар фойда (EBIT, EBITDA)17 кўрсаткичларидан фойдаланилади.
Яна бир муҳим жиҳат, хориж амалиётида тижорат корхоналари, компаниялар кўрсаткичларининг бозор қийматини таҳлилига алоҳида урғу берилади. Мазкур кўрсаткичлар қаторига: соф фойданинг муомаладаги акциялар сонига нисбати; дивиденд тўловларининг соф фойдадаги салмоғи; акцияларга йиллик дивиденд тўловларининг уларнинг ўртача бозор қийматига нисбати; акциянинг бозор баҳосининг ва битта акцияга тўғри келадиган соф фойда нисбати кўрсаткичлари киритилади. Мазкур кўрсаткичлар асосида фирма ва компанияларнинг бозор активлиги кўрсаткичларига баҳо берилади. Ўзбёкистон амалиётида ушбу таҳлил тури молиявий ҳолатни баҳолаш масалалари доирасига кирмайди ва фаолият самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари сифтида алоҳида ўрганилади. Мазкур таҳлилий кўрсаткичларни аниқлаш, қиёсий ўрганишнинг зарурий жиҳатлари ва аҳамиятлиги корхоналарнинг молия бозоридаги иштироки ҳамда активлигининг қай даражадалиги билан белгиланади. Яъни бозор активлиги кўрсаткичларини баҳолаш орқали инвестицион фаоллик, жозибадорлик кўрсаткичлари баҳоланади.
Хориж тажрибасида молиявий ҳолатни баҳолашда кўпинча йирик ва шон-шухратга эга бўлган фирма ва компаниялар (Cоcа-Cола, ПепсиCола, Адидас ва бошқалар) мисолида бутун таҳлилий жараёнлар амалга оширилади ва якуний хулосада мазкур фирма, компанияларни жорий ҳолатига ташхис берилади ва келгусида компанияни ривожлантириш, молиявий қудратини ошириш юзасидан муҳим стратегиялар берилади.
Корхоналар молиявий ҳолатини Ўзбёкистон амалиётида комплекс ўрганиш амалиётига жуда кам ҳоллардагина мурожаат қилинади. Биронта манбада Ўзбёкистоннинг иқтисодида муҳим локомотив ҳисобланган корхоналар (Тоғ-кон металлургия комбинатлари, Ўзбёкистон темир йўллари, Ўзбёкистон ҳаво йўллари, автомобилсозлик корхоналари мисолидаги) маълумотлари асосидаги реал таҳлилий хулосалар учратилмайди. Кўпинча,аналитик ҳисоб-китоблар тахминий, ўйлаб топилган манбалар асосида тузиб чиқилади. Бу фарқ фақат таҳлил объектларининг реал манбалари асосида эмас балки йиллар кесимидаги динамик ўзгаришларда ҳам кузатилади. Ваҳоланки, хориж таҳлил амалиётида фирма, компанияларнинг фаолият ва тармоқ бўғинлари бўйича фарқли жиҳатларига ҳам алоҳида аҳамият қаратилади.
Хориж амалиётидаги яна бир муҳим фарқли жиҳати кўрсаткичларнинг турлича номланишида (жорий активларнинг айланма активлар, оборот активлар, қисқа муддатли мажбуриятларнинг жорий мажбуриятлар, кредиторлик мажбуриятлари деб номланишида, узоқ муддатли активларнинг оборотдан ташқари активлар, иммобилизация қилинган активлар тарзида номланиши ва ҳ.к.), таркибланишида (узоқ муддатли ва жорий активлар, ўз маблағлари манбаси ва мажбуриятлар, асосий фаолиятдан молиявий натижа, операцион фаолиятдан даромадлар ва харажатлар), аниқланиш тартибларида (ялпи фойда, асосий фаолият натижаси, умумхўжалик фаолияти натижаси, солиқ тўловига қадар фойда, соф фойда, EBIT, EBITDA) кўриш мумкин. Шу сабабли, чоп этиладиган манбаларда кўрсаткичларнинг ҳисоб-китобларида маълумотлар реал (аниқ корхона мисолидаги)молиявий ҳисоботлар ва манбаларнинг қайси шакли ва сатрларидан олиниши ҳам аниқ кўрсатилган ҳолда берилмоғи лозим. Шу йўл билангина уларнинг аниқлигини ва бир хиллигини таъминлаш мумкин.


1 K. R. SubramanyamFinancial statement analysis, Eleventh edition.Published by McGraw-Hill Education, 2 Penn Plaza, New York, NY 10121. Copyright © 2014 by, 2-бет

2Рахимов М.Ю. Иқтисодиёт субъектлари молиявий ҳолатининг таҳлили.Т.: Молия –иқтисод, 2015.-316 б.

3Рахимов М.Ю. Иқтисодиёт субъектлари молиявий ҳолатининг таҳлили.Т.: Молия –иқтисод, 2015.-316 б.

4 K. R. SubramanyamFinancial statement analysis, Eleventh edition.Published by McGraw-Hill Education, 2 Penn Plaza, New York, NY 10121. Copyright © 2014 by, 66 бет.

5Бернстайн Л.А. Анализ финансовых отчетов М.: Финансы и статистика. 2003, 27 стр.

61. Рахимов М.Ю. Иқтисодиёт субъектлари молиявий ҳолатининг таҳлили.Т.: Молия –иқтисод, 2015. 75,101- бет.

7 K. R. SubramanyamFinancial statement analysis, Eleventh edition.Published by McGraw-Hill Education, 2 Penn Plaza, New York, NY 10121. Copyright © 2014 by, 66 бет.,13-14 бетлар

8ЎзбекистонРеспубликасинингБухгалтерияҳисобитўғрисида»гиқонуни 2016 йил 13-апрель, 10-модда

9Рахимов М.Ю. Иқтисодиёт субъектлари молиявий ҳолатининг таҳлили.Т.: Молия –иқтисод, 2015.-316 б.

10K. R. SubramanyamFinancial statement analysis, Eleventh edition.Published by McGraw-Hill Education, 2 Penn Plaza, New York, NY 10121. Copyright © 2014 by, 646 бет.

11K. R. SubramanyamFinancial statement analysis, Eleventh edition.Published by McGraw-Hill Education, 2 Penn Plaza, New York, NY 10121. Copyright © 2014 by, 479- бет.

12Рахимов М.Ю. Иқтисодиёт субъектлари молиявий ҳолатининг таҳлили.Т.: Молия –иқтисод, 2015.-316 б.

13K. R. SubramanyamFinancial statement analysis, Eleventh edition.Published by McGraw-Hill Education, 2 Penn Plaza, New York, NY 10121. Copyright © 2014 by.

14K. R. SubramanyamFinancial statement analysis, Eleventh edition.Published by McGraw-Hill Education, 2 Penn Plaza, New York, NY 10121. Copyright © 2014 by, 313- бет.

15“Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ва Низоми. 2015 йил 28 июлдаги 207 сон.

16K. R. SubramanyamFinancial statement analysis, Eleventh edition.Published by McGraw-Hill Education, 2 Penn Plaza, New York, NY 10121. Copyright © 2014 by, 313- бет.

17, Карлин Т.Р. Анализ финансовых отчетов (на основе GAAP) Учебник. — М.: ИНФРА-М, 1998. — 448 с. — ISBN 5-86225-675-Х

Download 124,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish