Битумли мастика
–
нефть битумлари, тўлдиргичлар ва қўшимчалардан
иборат бир
жинсли массадир. Мастикаларнинг тўлдиргичлари чангсимон
(охактош, доломит ва кварц
кукунлари, тальк, трепел ва б), толали (7
-
нав
асбест, асбест чанги, калта толали
минерал пахта ва б) ёки комбинациялашган
(чангсимон ва толалилар аралашмаси)
бўлиши мумкин.
Битумли қайноқ мастикалар
битумлар аралашмасини битум
қайнатиладиган
қозонларда 160
-180
°С гача қиздириб ва кейин
суюқлантирилган битумга тўлдиргичлар
(20-30%)
ва қўшимчалар киритиш
йўли билан тайёрланади
,
мастикалар қуйидаги маркаларда
чиқарилади:
МБК
-
Г
-
55, МБК
-
Г
-
65, МБК
-
Г
-
75, МБК
-
Г
-
85 ва
МБК
-
Г
-
100 (МБК
-
Г–
мастиканинг
қисқартирилган
номини, рақамлар эса унинг махсус усули бўйича
аниқланадиган
иссиққа чидамлилигини кўрсатади).
Битум
-
резинали ҳимоя мастикаси
том
битумлари, майда резина увоғи,
пластификаторлар ва антисептик қотишмасининг бир жинсли, кўп қўшимчали
аралашмасидан иборат. Мастиканинг қуйидаги маркалари чиқарилади: МБР
-
65, МБР
-75,
МБР
-
90 ва МБР
-
100. Битумли қайноқ том мастикасига нисбатан у
юқори эластикликка,
эгилувчанликка ва совуққа чидамлиликка эга.
Битумли совуқ мастикалар
нефть битуми, органик эриткич (соляр мойи,
керосин ва б), тўлдиргич (паст навли асбест) платификатор ва антисептик
аралашмасидан иборат
.
Кўп қатламли том ёпмалари тайёрлашда улар қайноқ мастикалар олдида
қатор
афзалликларги
эга: битум сарфи қисқаради, чунки юритиладиган қатлам
қалинлиги
камаяди, ўрам материалларни майда минерал сепмадан тозалаш
зарурияти бўлмайди,
чунки мастика сепмани ўзига тўла сингдириб
тўлдиргичга айланади, елимлайдиган қатлам
қовушоқлигини
оширади, том ва
сувдан ҳимоялаш
ишларининг сифати ва ишчиларнинг
меќнат шароити
яхшиланади.
Битум
-
скипидарли совуқ мастика «Биски»
БН
-70/
30 маркали битум,
скипидар,
портландцемент, уайт
-
спирт ва латекснинг бир жинсли аралашмаси.
Бетон ёки қотиб
қолган
қоришма сиртига сурилган 1 мм қалинликдаги мастика
қатламининг тахминан
20
°С ҳароратда қуриш вақти 24 соатдан ортмайди.
Мастика 6 ой сақлаш давомида иш
юмшоқлигини сақлайди. Битумли совуқ
мастикалар 18±2°С да сурилувчан, бир жинсли,
кўринадиган чет
қўшилмаларсиз бўлиши керак. Мастика «Биски» мато асосида
тайёрланган
поливинилхлорид линолиум ва поливинилхлорид плиткаларни ёпиштириш
учун хизмат қилади. У осон ташиш юмшоқлигини 6 ой давомида сақлайди.
Мастика ва елим аралашмалари уларни 0,5
-
1 мм қалинликда (турига
қараб) юпқа қатламлаб осон тақсимлашга имкон бериши керак. Бундан
ташқари мастикалар ва елимлар бир жинсли бўлиши, пардозлаш
материалларини ётқизиш даврида иш хоссаларини сақлаши ва фойдаланишда
зарарли бўлмасликлари, шунингдек елимланган жой тез мустаҳкамланиши
керак.
Резина
-
битумли совуқ мастика "Изол"
матоли таг ўриш асосида
тайёрланган резина, алкид ва поливинилхлорид линолиумлар, шунингдек
кумарон ва поливинилхлорид плиткаларни маҳкамлаш учун мўлжалланган.
Мастика бензиннингбуғланиши ҳисобига нисбатан секин қотади. У сувга
чидамлилиги билан фарқланади.
Казеин
-
цементли мастика
ёғоч толали плиталарни, акустик
плиткаларни ва баъзибир бошқа қоплаш материалларини маҳкамлаш учун
ишлатилади. Бу мастика юқоридаражада ёпишқоқлиги, елимланишининг
механик мустаҳкамлиги ва етарли даражада тезқуриши билан фарқланади. Иш
ҳолатидаги мастиканинг ишлатишга лойиқлиги 3
-
5 соат,шу сабабли у
бевосита қурилиш объектларида тайёрланади. Мастиканинг камчилиги
-
унинг
сувга чидамлилигини унча юқори эмаслиги ва чиришга қарши
турғунлигинингёмонлигидир.
Пасталар обдан тўйилган (йириглиги камида 0,005 мм) айрим минерал
моддаларни битум эмульсияси билан қориштириб тайёрланади. Елимловчи
мастикалар ва елимлар
-
елимлаш хусусиятига эга бўлган ва боғловчи,эритгич,
пластификатор, тўлдиргич, суюлтиргичларлар ҳамда
баъзи ҳолларда
қотиргичлардан иборат пастасимон ёки суюқ аралашмаларга бўлинади.
Назорат саволлари
1
. Эмульсияни қовушқоқлигини аниқлашни тушунтириб беринг.
2.
Эмульсия нима ва унга таъриф беринг
?
3. Эмульсия парчаланиш тезлиги бўйича таснифи.
4.
Эмульсия тайёрлаш технологиясини тушунтиринг.
5
. Гидроизоляция материаллари нимадан таёрланади тушунтиринг.
6
. Ўрама
ва гидроизолиция материалларини ташки
-
кўринишидан
сифати кандай
аниқланади?
7
. Ўрама материалларнинг сув ўтказувчанлиги билан эгилувчанлигини
гапириб беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: |