Қум
сепмали толь
узоқ чидамаслиги туфайли вақтинчалик
иншоотларнинг томини ёпиш учун мўлжалланган. Тайёрлаётганда
полотнонинг иккала томонига сингдирилган
таркибли қоплама парда ва кварц
қум қатлами юритилади.
Сувдан ҳимоялаш материаллари иншоотлар ёки уларнинг қисмларига
атроф муҳитдаги нам сизиб киришидан ҳимоя қилиш учун хизмат қилади.
Уларнинг сув ўтказмаслиги юқори бўлиши керак, ташқи муҳитда
емирилмаслиги, етарли даражада эгилувчан бўлиши, юқори даражада
деформацияланувчан ва бошқаларга эга бўлиши керак. Сувдан ҳимоялаш
материаллари сифатида гидроизол, изол, бризол, фольгоизол, металлоизол,
шишаизол ва бошқалардан фойдаланилади.
Гидроизол
-
қопламасиз биотурғун ўрам материал бўлиб, асбест картонга
(қоғозга) нефть битумлари шимдириш йўли билан тайёрланади. Гидроизол
полотносини эни 950 мм, юзаси 20 м
2
қилиб ўрамларда чиқарилади. Сифат
кўрсаткичларига қараб гидроизол ГИ
-
Г ва ГИ
-
К маркаларга бўлинади. ГИ
-
Г
маркали гидроизол сув ўтказмаслиги, узилишда мустаҳкамлиги
катталиги ва
эластиклиги бўйича яхши кўрсаткичларга эга, у ер ости иншоотларини кўп
қатламли қилиб елимлаб сувдан ҳимоялашлашда ишлатилади.
Изол
–
бу асос материалсиз биологик жиҳатдан турғун ўрам материал
бўлиб, битум резинали боғловчи тўлдиргичдан, пластификатордан ва
антисептикдан олинади. У эни 800
ва 1000 мм, қалинлиги 2 мм ва узунлиги 10
-
12 м ли ўрамларга ўралган полотнолар
кўринишида чиқарилади. Бу материал
узоқ муддатга ва юқори ҳароратга чидамлиликка
эга, бир оз сув шимади ва
манфий ҳароратларда эластиклигини сақлайди.
Бризол
резина увоқлари, нефть битуми, асбест тўлдиргич ва
пластификаторлардан
тайёрланадиган асоси бўлмаган сувдан ҳимоялаш ўрам
материали ҳисобланади. Бризол
қалинлиги
2 мм ва юзаси 10 ва 15 м2
бўлган
ўрам тарзида чиқарилади.
Битум
-
полимер материал ГМП асос материалсиз юқори сифатли намдан
ҳимоялаш
материал
бўлиб,
нефть
битуми,
полиизобутилен,
фенолформальдегид смолалари ва чанг
-
толасимон тўлдиргичлар (тальк,
асбест) ни аралаштириб олинади. Бу материал юзаси 10
м2, эни 800 ва 1000 мм
ва қалинлиги 1 ва 1,5 мм бўлган полотнолар кўринишида
чиқарилади. ГМП
материал гидро ва буғдан ҳимоялаш ва ясси томларнинг кўп қатламли
гиламларини ёпиш учун ишлатилади. Материал асос юзасига яхши ётқизилади
ва унинг
шаклини осон қабул қилади.
Фольгоизол
пастки томондан битумизацияланган ҳимоя таркиб билан
қопланган тарам
-
тарам ёки силлиқ юпқа фольгадан қилинган икки қатламли
ўрам материалдан иборат. Фольгоизол полотносининг эни 960 мм, умумий
юзаси 10 м
2
бўлган ўрамларда
ишлаб чиқарилади.
Фольгоизолнинг ташқи
юзаси атмосферага чидамли лаклар ёки бўёқлар билан бўялган бўлиши
мумкин.
Фольгоизол –
сув ўтказмайдиган ва пухта материал, фойдаланиш
даврида қаров
талаб қилмайди. Фольга қайтариш хусусиятига эга бўлгани
учун ундан ёпилган томни
қуёш
нурларидан қизиш ҳарорати шунга ўхшаш
қора рангли томларнинг ҳароратидан
паст бўлади. У ишлов беришга мос,
эгилувчан, яхши кесилади ва мих билан қоқилади.
Металлоизол
–
иккала томондан нефть битуми билан қопланган
алюминий
фольгадан иборат ўрам материалдир. Металлоизол юзаси 5 м2
ўрамларда чиқарилади. Бу
материал узилишга жуда чидамли, яхши эгилади
ҳамда пухта. Металлизол ер ости
иншоотларининг юқори даражада
мустаҳкамлик талаблари қўйиладиган елимланадиган
сувдан ҳимоялашси
учун хизмат қилади.
Мастикалар деб, органик боғловчи моддалар билан минерал
тўлдиргичлар ва қўшимчаларнинг пластик сунъий аралашмасига айтилади.
Дастлабки боғловчига қараб мастикалар битумли, битум
-
резинали ва бошқа
мастикаларга бўлинади. тайёрлаш усулига ва
қўлланилишига кўра мастикалар
том, том
-
намдан ҳимоялаш ва намдан ҳимоялаш асфальт мастикаларига
бўлинади.
Қўлланиладиган
кўпчилик мастикаларда битум, каучук, казеин,
синтетик ёки табиий смолалар боғловчи бўлиб хизмат қилади. Боғловчининг
турига қараб мастикалар битумли, резина битумли, казеин
-
цементли,
канифолли ва бошқа мастикаларга бўлинади.
Мастикалар ишлатилишига қараб иссиқ ва совуқ хилларга бўлинади
.
Ишлатиш усулига қараб мастикалар қайноқ, ярим қайноқ ва совуқ
мастикаларга бўлинади. Технология қуйидаги операцияларни ўз ичига олади:
қўшимчаларни меъёрлаш, уларни аралаштириш,
қадоқлаш
ва б
.
Do'stlaringiz bilan baham: |