1 .Парчаланиш тезлиги
-
эмульсияларнинг тош материаллари билан ўзаро
таъсирлашиш вақтида эмульгаторнинг адсорбцияси ҳисобига буғланиш ва
сувнинг ютилиши натижасида дисперс тизимидаги мувозанантнинг
бузилиши. Эмульгаторларнинг тош материаллари сиртида адсорбцияси
натижасида битум заррачасининг ҳимоя қобиғида унинг концентрацияси
камаяди, аралаштириш вақтида эса улар узилади ва битумнинг тош
материаллари билан бирикиши ва қўшилиши содир бўлдаи.
Эмульсиянинг парчаланиш тезлиги уни цемент билан аралаштирганда
аниқланади. Аралаштириш бошланган вақтдан аралашмаётган қумоқни хосил
бўлишигача ўтган вақт парчаланиш тезлигини минутларда
тавсифланади
.
Битумли йўл эмульсиялари парчаланиш тезлиги бўйича учта синфга
бўлинади: ТП
-
тез парчаланадиганлар; ЎП
-
ўртача парчаланадиганлар; СП
-
секин парчаланадиганлар.
1.
Эмульсияларнинг қовушқоқлиги минерал материалларга ишлов бериш
усуллари ва шароитларига боғлиқ равишда танланади. Уни стандарт
вискозиметрда
2
0 ± 2 ºС температурали, 3 мм ли оқиш тешиги билан
таъминланган нефтли битумлар асбобида
аниқланади.
Ёпишқоқлик миқдори ва ундаги битумнинг миқдорига кўра ТА синфидаги
эмульсиялар ТА
-
1 ва ТА
-2
маркаларга бўлинади. СА синфдагилар эса СА
-1
ва СА
-
2 маркаларга бўлинади.
2.
Эмульсиянинг бир жинслиги унинг №014 элак орқали ўтказиш йўли
билан аниқланади. Бир жинслилик элакда қолган қолдиқнинг эмульсиянинг
умумий массасига нисбатини фоизларда аниқлайди. У 0,5% дан кўп
бўлмаслиги керак.
3.
Эмульсиянинг барқарорлиги унинг сақлаш давомида эмульсия
намунасини бир хафта ёки бир ой давомида сақлашда унинг бир жинслигини
ўзгариши бўйича аниқланади.
4.
Ташишдаги барқарорликни эмульсия намунасини 2 соат давомида
силкитишдан кейин аниқлашади. Агар эмульсия парчаланмаган бўлса, яъни
битум ва сувга, бир
-
бирига қайтмайдиган бўлиб ажралиши кузатилмаса, у
синовдан ўтган ҳисобланади.
Эмульсияларни тайёрлаш
.
Эмульсияларни тайёрлаш учун қуйидагилар
ишлатилади: қурилиш кетаётган туманнинг иқлим шароитига, йўл
тўшамасини конструкцияси ва ишлаб чиқилаётган ишнинг турига боғлиқ
равишда БНД 200/300 дан БНД 40/60 гача бўлган нефтли қовушқоқ битумлар;
Эмульгаторлар ва ишқорли моддалар.
Эмульгатор сифатида таркибида
сирт
-
фаол моддалар (СФМ) бўлган махсулотлар, асосан анионли: юқори
органик кислоталар(ёғли, смолали, нафтенли, сульфонафтенлилар)
ёки уларни
ишқорли турлари(совунлар) ишқорли моддалар сифатида натрий гидроксиди,
суюқ шиша қўлланилади. Эмульятор сувга ёки битумга қўшилади.
Эмульсиянинг тайёрланган таркибий қисмлари махсус резервуарларда
сақланади, ундан эмульсия қурилмасига узатилади у ерда айланадиган
дисклар(пичоқлар) ёрдамида битум сувли мухитда дисперцияланади
(бўлакланади). Эмульятор боғловчи материал заррачалари юзасига
адсорбсияланади ва хосил бўладиган эмульсияга барқарорлик беради.
Эмулсияларни тайёрлашда эмульяаторнинг ишқорий моддаси билан сувли
эритмалари ёки ишқорий модданинг сувли эритмаси(битумга эмульятор
киритилиши билан) 70
-
80°С гача қизийди. Кегин битум ва эмульятор ёки
ишқорли сувли эритмаси механик ёки акустик таъсирига эга бўлган эмульстя
қурилмасига узатилади, қайсики у ерда битум эмульсияланиши содир бўлади.
Битумли эмульсиялар йўлларни чангдан тозалаш, йўл бўйларини, ён
бағирларини мустахкамлашда, йўл қопламаларини сингдириш усулида қора
майдаланган
чақиқ
тошларни
тайёрлашда,
йўлларни
таъмирлаш,
цементабетони қопламаларни
қаров
қилиш учун ишлатилади. Йўл учун
эмульсиялардан фойдаланганда, сувнинг буғланиши билан боғлиқ бўлган
қопламанинг шаклланиш муддатини хисобга олиш керак. Бу об
-
хаво
шароитларига боғлиқ ва бир неча соат давом этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |