Режа саволлари: - “Банк иши” фанининг предмети ва вазифалари;
- Фаннинг бошқа фанлар билан узвий боғлиқиги;
- Фаннинг таркибий тузилиши;
- Банкларнинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, реал секторни кредитлаш, иқтисодий ислоҳатларнинг бориши ва самарасини таъминлашдаги роли.
1.“Банк иши” фанининг предмети ва вазифалари. Банк иши фани банклар ва улар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатларни ўрганади. Бунда даставвал мамлакатдаги банк тизими ва уларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, банклар фаолияти кўлами ва уларни ташкил этиш масалалари ҳамда банк билан бошқа корхона, ташкилот, муассасалар ва аҳоли ўртасидаги иқтисодий муносабатларни косплекс равишда ўрганилади. 1.“Банк иши” фанининг предмети ва вазифалари. “Банк иши” фанининг мақсади замон талаблари ва жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб бера оладиган олий маълумотга эга бўлган банк ходимларини тайёрлашдан иборатдир. Бу эса, давлат таълим станданртларига мос равишда тайёрланган ва жаҳон стандартларига ҳамда замон талабларига мос келадиган фан дастурини тўлиқ ўрганишни талаб этади. 1.“Банк иши” фанининг предмети ва вазифалари. Ушбу мақсадга эришиш учун фанни ўрганиш вазифалари мавжуд бўлиб, улар тижорат банкларининг классик ва замонавий операциялари билан чамбарчас равишда боғлиқдир. Қўйилган вазифаларга тўлиқ эришиш учун ҳар бир вазифага мос равишда уни ўрганиш методларидан фойдаланилади. 1.“Банк иши” фанининг предмети ва вазифалари. “Банк иши” фанини ўрганиш методлари
Т/р
|
Ўрганиш методлари
|
Мазмуни
|
1.
|
Тизимли ёндашув
|
- банк тизими яхлит тарзда олиб қаралади. Бу ёндашув турлича бўлиши мумкин:
- тизимли-комплекс ёндашув
- тизимли-функционал ёндашув
- тизимли-таркибий ёндашув
- тизимли-коммуникацион ёндашув.
|
2.
|
Комплексли ёндашув
|
- банк тизими бошқа объектлар билан ўзаро боғланишда ва алоқадорликда қаралади.
|
3.
|
Таркибий ёндашув
|
- банк тизими таркибий қисмларга бўлиб ўрганилади.
|
4.
|
Вазиятли ёндашув
|
- банк тизимининг муайян шароитдаги ички ва ташқи вазиятига қараб тегишли маъқул усул қўлланилади.
|
5.
|
Интеграцион ёндашув
|
- банк тизими юқоридаги усуллар (вазиятли, комплексли, таркибий ёндашувлар)ни биргаликда қўллаш ёрдамида таҳлил қилинади.
|
6.
|
Моделлаштириш усули
|
- банк тизимини таҳлил қилиш учун турли чизмалар, моделлар, хомаки материаллар тайёрланади.
|
7.
|
Иқтисодий математик ёндашув
|
- мақбул қарор қабул қилиш мақсадида математик услублар кенг қўлланилади.
|
8.
|
Кузатиш усули
|
- банк тизими тўғрисидаги маълумотлар режали, илмий, уюштирилган асосда тўпланилади.
|
9.
|
Тажриба усули
|
- таҳлил жараёнида банк тизимига нисбатан намунавий тажрибадан ўтган усуллар қўлланилади.
|
10.
|
Социологик кузатув усули
|
- турли анкетали сўровлар, суҳбатлар, тестлар, инфратузилмавий таҳлиллар ўтказилади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |