5
бактерияларни морфологик хусусиятларини бактериоскопик усулларда (суртма
тайёрлаш техникаси, оддий бўяш усуллари) чуқур ўргатилади. Бактериялар
морфологияси ва уларнинг ўрганиш умумий амалиёт шифокори фаолиятида
керак бўлади
12. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик
Микробиология фанини ўрганиш умумижтимоий, физика, кимё,
биокимёвий, тиббий биологик фанлар бўйича талабалар томонидан олинган
билимларга таянади. Ўз навбатида микробиология, вирусология ва
иммунология фанлари умумий патология, гистология, физиология, юкумли
касалликлар ва клиник тиббиёт амалиётида руй берувчи патологик
жараёнларни асосидир ва касбий умумий шифокорлар тайёрловчи
кафедралар билан хам узвий боғланиши зарур.
13. Машғулот мазмуни:
13.1. Назарий қисми
Бактериологик, вирусологик ва серологик лабораторияларни ташкил
қилиниш принциплари.
Бактериологик, вирусологик ва серологик лабораториялар санитария
эпидемиологик станциялар (СЭС) таркибида ва йирик шифохоналарда ва
тиббиёт институтларида (талабалар билан машғулот ўтиш учун) ташкил
қилинади. Бу лабораторияларда беморлардан олинган
патологик материаллар
асосида бактериологик, вирусологик ва серологик текширувлар ўтказилади. Шу
билан бир қаторда бу лабораторияларда бактерия ташиб юрувчилар кўрикдан
ўтказилади, ҳамда сув, ҳаво, тупроқ, озиқ-овқат маҳсулотлари ва турли
маҳсулотлар, буюмлар ҳам санитария бактериологик текширувдан ўтказилади.
Касалхоналар таркибидаги бактериологик, серологик лабораторияларда 3
ва 4 гуруҳ юқумли касалликлар ( ичак, ҳаво томчи, йирингли инфекциялар)
ташхиси учун текширувлар ўтказилади. Шу билан бир қаторда шифохонанинг
санитария гигиена ҳолатига баҳо беришда, стериллаш ва дезинфекция
сифатлари ҳам мунтазам текшириб борилади.
Ўта хавфли юқумли касалликлар ( тоун, бруцеллёз, куйдирги, туляримия ва
бош.) қўзғатувчилари диагностикаси махсус лабораторияларда олиб борилади.
Вирусологик лабораториялар республика, шаҳар, вилоят СЭС таркибида ва
вирусология илмий текшириш институтида ташкил қилинган. Бу
лабораторияларда вируслар келтириб чиқарувчи касалликлар (грипп,
полиомиелит, қизамиқ ва бошқалар) хламидия (орнитоз ва бошқалар) ва
риккетсийлар ( тошмали тиф, КУ –иситмаси ва бошқалар) қўзғатувчиларига
вирусологик ташхис қўйилади. Вирусологик
лабораторияларни ташкил этиш,
жиҳозлашда вируслар, ҳужайра культуралари, товуқ эмбрионлари ва
лаборатория ҳайвонлари билан ишлашда махсус бокслар кўзда тутилади ва
жуда қаттиқ асептик шароитлар талаб этилиши хисобга олинади.
Лабораторияларни ташкил қилишда ЎзР соғлиқни сақлаш
вазирлиги
қошидаги режим хаъйатининг талаб қоидаларига қаттиқ амал қилинади.
Ишнинг ҳажми ва мақсадларидан келиб чиқган ҳолда бир неча хоналарга
6
жойлашган бўлиши мумкин. Ҳар бир лабораторияда қуйидагилар
мўлжалланади:
а) анализларни рўйхатга олиш ва уларнинг жавобини бериш
учун хона;
б) айрим бактериялар гуруҳи ( ичак, ҳаво томчи, санитария ва бош.) билан
ишлаш учун хоналар;
в) стерил материаллар билан ишлаш учун бокслар;
г) серологик текширишлар ўтказиш учун хона;
д) озиқли муҳитни тайёрлаш, стериллаш учун хона;
з) идишларни ювиш учун алоҳида хоналар;
ж) соғлом ва тажриба қилинаётган ҳайвонлар ва уларни сақлаш учун хона
(вивария).
Вирусология лабораторияларида юқорида кўрсатилган хоналардан
ташқари яна текшириладиган материалга махсус ишлов бериш ва ҳужайра
культуралари билан ишлаш учун алоҳида бокслар мавжуд бўлиши шарт.
Бактериологик, вирусологик ва серологик лабораториялар ҳозирги кунда
қуйидаги замонавий асбоблар, анжомлар: биологик ва қўшимча мосламали
(ёруғлик берувчи, фазо-контраст)
люминесцент, электрон микроскоплар,
термостат, анаэростат, стериллаш учун асбоблар (автоклав, қуритиш,
стериллаш шкафи), сув хаммоми, рН-метрлар, дистилланган сув тайёрлайдиган
асбоблар (дистиллятор), центрифугалар, техник, аналитик тарозилар,
фильтрлайдиган асбоблар (Зейтц фильтри ва бошқалар), холодильниклар,
пахта-докали
пробкалар
тайёрлайдиган
аппарат,
асбоблар
тўплами
(бактериологик қовузлоқлар, шпателлар, игналар, пинцет,
автоматик
микропипеткалар ва бошқалар), лаборатория идиши (пробиркалар, колбалар,
Петри косачалари, матрацлар, флаконлар, ампулалар,
пастер пипеткаси ва
белгиланган пипеткалар) ва бошқалар билан таъминланган. Замонавий йирик
лабораторияларда бактерияларнинг идентификация (саралаш) қилишда
компюьтерли программалар мавжуд. Шу билан бир қаторда серологик,
вирусологик лабораторияларда иммунофермент, иммуноблотинг текшириш
учун асбоб анжомлар ва ПЦР аппарати мавжуд.
Лабораторияда микроскопик препаратларни бўяш учун алоҳида жой
ажратилган бўлади. Бу ерда бўёқлар
эритмаси, спирт, кислоталар, реактивлар
фильтр қоғоз ва бошқалар мавжуд. Ҳар бир иш жойида газ ёки спиртли
горелкалар ва дезинфекция эритмаси солинган шиша идишлар билан
таъминланади. Кундалик иш учун лабораторияда етарли миқдорда озиқли
муҳитлар, кимёвий
реактивлар, диагностик препаратлар ва бошқа керакли
нарсалар бўлиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: