Дастлабки режалаштириш боскичида аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказиш имкониятини бахолайди. Агар аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказишни мумкин деб хисобласа, у аудитни ўтказиш учун штатни шакллантиришга ўтади.
Аудитнинг умумий режасини тайёрлаш ва тузиш. Аудит дастурини тайёрлаш ва тузиш
Аудитнинг умумий режасини тайёрлаш ва тузиш. Аудит дастурини тайёрлаш ва тузиш
Аудит умумий режаси ва дастурини ишлаб чикишга киришаркан, аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект тўғрисидаги дастлабки билимларга, шунингдек, ўтказилган тахлилий русум-коидаларнинг натижаларига асосланиши керак.
Тахлилий русум-коидаларни ўтказиш ёрдамида аудиторлик ташкилоти аудит учун ахамиятли бўлган сохаларни аниклаши керак.
Тахлилий русум-коидаларнинг мураккаблиги, хажми ва ўтказиш муддатларини аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект молия хисоботи маълумотларининг хажми ва мураккаблигига караб ўзгартириши керак бўлади.
Аудит умумий режаси ва дастурини тайёрлаш жараёнида аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектда амал килаётган ички назорат тизимининг самарадорлигини бахолайди ва ички назорат тизими хатарини (назорат хатарини) бахолашни амалга оширади.
Агар ички назорат тизими нотўғри ахборот пайдо бўлгани тўғрисида ўз вактида огохлантирса, шунингдек, нотўғри ахборотни аникласа, уни самарадор деб хисоблаш мумкин.