Асосий воситалар объектларини таьмирлаш уларни иш холатида сақлаб туриш учун зарур. Асосий воситалар обьектларини ишчи ҳолатда ушлаб туриш 2 усулда таъмирлаш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Жорий таъмир — асосий воситалар объектини ишчи ҳолатида ушлаб туриш мақсадида амалга ошириладиган таъмирлашдир. Капитал таъмирлаш — базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган конструкиияларнинг деталлари ва узелларини алмаштириш ёки тиклаш ишлари амалга ошириладиган таъмирлашдир. Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши ҳисоби - Асосий воситалар балансдан:
- Тугатиш;
- Бепул (текинга бериш);
- Камомад ёки талафот аниқланиши;
- Сотиш;
- Айирбошлаш;
- Молиявий ижара шартномаси бўйича бериш;
- Устав капитали таъсис улуши кўринишида бериш ҳисобдан чиқарилади;
- Иштирокчининг юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқишида асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиш натижасида.
Инвентаризациянинг асосий мақсади корхонанинг асосий фондларини ҳақиқий борлигини ва сифат ҳолатини аниқлаш, техник ҳужжатларини текшириш, бухгалтерия маълумотларини аниқлашдан иборат. - Инвентаризациянинг асосий мақсади корхонанинг асосий фондларини ҳақиқий борлигини ва сифат ҳолатини аниқлаш, техник ҳужжатларини текшириш, бухгалтерия маълумотларини аниқлашдан иборат.
- Асосий воситалар инвентаризацияси 5- ва 19-БҲМА бўйича амалга оширилади. 5- БҲМА белгилаши бўйича асосий воситаларнинг ҳақиқий мавжудлигини ва уларнинг бутлигини назорат қилиш мақсадида улар субъектлар томонидан вақти - вақти билан, лекин камида икки йилда бир марта инвентаризация қилинади.
Номоддий активлар – моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган, хўжалик юритувчи субьект томонидан хўжалик фаолиятида фойдаланиш ёки бошқариш учун фойдаланиш мақсадида назорат қилинадиган, шунингдек узоқ вақт (бир йилдан кўп) ишлатиш учун мўлжалланган мол-мулк объектлари. Номоддий активлар — маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида корхоналарнинг мулк объектларидан фойдаланиш мақсадида, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш ёхуд узоқ муддат давомида маьмурий ва бошқа вазифаларни амалга ошириш учун моддий мулкий сақлаб турилмайдиган мулклардир. - Номоддий активлар – моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган, хўжалик юритувчи субьект томонидан хўжалик фаолиятида фойдаланиш ёки бошқариш учун фойдаланиш мақсадида назорат қилинадиган, шунингдек узоқ вақт (бир йилдан кўп) ишлатиш учун мўлжалланган мол-мулк объектлари. Номоддий активлар — маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида корхоналарнинг мулк объектларидан фойдаланиш мақсадида, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш ёхуд узоқ муддат давомида маьмурий ва бошқа вазифаларни амалга ошириш учун моддий мулкий сақлаб турилмайдиган мулклардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |