Тур (Species) индивиднинг мужассам ҳамма борлиқ тузилишидаги ва хулқ-атворидаги бир-бирига ўхшаш белгилар йиғиндисини, бир-бири билан чатишиб, ота-онасига ўхшаш тўлиқ насл беради ва маълум ареалга эга хусусиятларни ўз ичига олади. К Линней таърифича, индивид бир ва шу турга оид, бир-биридан фарқи бир ота-она болаларидек фарқланади. - Тур (Species) индивиднинг мужассам ҳамма борлиқ тузилишидаги ва хулқ-атворидаги бир-бирига ўхшаш белгилар йиғиндисини, бир-бири билан чатишиб, ота-онасига ўхшаш тўлиқ насл беради ва маълум ареалга эга хусусиятларни ўз ичига олади. К Линней таърифича, индивид бир ва шу турга оид, бир-биридан фарқи бир ота-она болаларидек фарқланади.
- Бир-бирига ўхшаш ва ўзаро қариндош турлар авлодларга бирлаштирилади: масалан, карам ва шолғом капалаклари бир-бирига жуда яқин турлар бўлиб, бир авлодга—Pieris га киради: зарарли ва уч тишли хрушлар турлари бир бирига яқин, шунинг учун хрушлар — Melolonta авлодига киради.
- Ўхшаш авлодлар оилаларга бирлаштирилади. Мисол, чигирткасимонлар, оқ капалаклар ва бошқа оилалари.
- Ўхшаш ва бир-бирига яқин оилалар туркумларга бирлаштирилади; масалан, капалаклар, қўнғизлар, ниначилар, битлар, қандалалар ва бошқа туркумлар.
- Туркумлардан—синфлар, умумий ўхшаш белгили синфлар систематиканинг энг юқори бирлиги т и п л а р г а бирлашади. Мисол, бўғимоёқлилар типи. Буларга ҳашаротлар синфидан ташқари, ўргимчаксимонлар, қўлоёқлилар, қисқичбақасимонлар ва бошқалар киради.
Демак, систематик бирликлар қуйидагилар: тур, авлод, оила, туркум, синф ва тип.Баъзан бу бирликлар ҳайвонларнинг (ҳашаротларнинг) ўзаро қариндошлик даражаларини тўғри характерлашда етарли эмас. Шунинг учун буларнинг оралиқ бир – бирига щхшаш даражалари қўшни систематик бирликлар; кенжа тур, кенжа авлод, кенжа оила, кенжа туркум, кенжа синф ва кенжа типларга бўлинади. Мисол, кенжа синф туркум ва синф оралиқдаги, бирлик бўлиб ҳисобланади. Баъзи ҳолатдаги яна бошқа бирликларга – бўлим, кенжа бўлим, бош туркум, бош оила ва бошқаларга бўлинади. - Демак, систематик бирликлар қуйидагилар: тур, авлод, оила, туркум, синф ва тип.Баъзан бу бирликлар ҳайвонларнинг (ҳашаротларнинг) ўзаро қариндошлик даражаларини тўғри характерлашда етарли эмас. Шунинг учун буларнинг оралиқ бир – бирига щхшаш даражалари қўшни систематик бирликлар; кенжа тур, кенжа авлод, кенжа оила, кенжа туркум, кенжа синф ва кенжа типларга бўлинади. Мисол, кенжа синф туркум ва синф оралиқдаги, бирлик бўлиб ҳисобланади. Баъзи ҳолатдаги яна бошқа бирликларга – бўлим, кенжа бўлим, бош туркум, бош оила ва бошқаларга бўлинади.
- Сисмтематик бирликларни ифодалаш учун ҳамма мамлакатларда халқаро илмий лотин номенклатураси қўлланилади; масалан, оқ капалаклар оиласи – Pieridae оиласи деб белгиланган, капалаклар туркуми – Lepidoptora ва бошқалар.Турларни белгилашда эса бинар номенклатура, яъни икки ном билан белгилаш қабул қилинган. Мисол, Pieris barassicae (карам оқ капалаги), Bombixs mori ( тут ипак қурти), Pieris Tapae (шолғом оқ капалаги) ва бошқалар. Бунда турлар ўзаро яқин, яъни бита авлодга кириб, биринчи номи, албатта, бир хил бўлиши шарт ва у авлодининг номи бўлиб ҳисобланади.
- Ташқи муҳитнинг у ёки бу шароитларинг узоқ муддат таъсирида ва табиий танлаш натижасида турлар дивергенцияси вужудга келиши мумкин, яъни тур учун асисий тип шаклдан четга бурилиши мумкин. Булар кенжа турлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |