Мавзу. ҚАрорлар қабул қилиш усуллари, Қарор қабул қилишда матрица дарахт усулидан фойдаланиш



Download 167 Kb.
bet4/5
Sana30.05.2022
Hajmi167 Kb.
#620931
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 сем №3

Номинал гурух билан ишлаш услуби шахслар ўртасидаги корпаратив алоқалар доирасини чеклаш тамойилига асосланган. Услубнинг жихатлари шуки, иш жараёнининг гурух бўлиб ишлашга асосланганига қарамай, унинг хар бир аъзоси индивидуал тарзда фикр юритиши мумкин ва ўз мулохазаларини асослаб бериш имкониятига эгадир.
Иш услубининг мазмуни:

  • ишчи гурухига жалб этилган хар бир киши изланиш жараёнининг дастлабки босқичида ўз фикр-мулохазаларини ёзма тарзда алохида баён қилиб беради;

  • шундан кейин хар бир гурух аъзоси ўз лойихаси билан ҳаммани таништиради; жами вариантлар бирма-бир кўриб чиқилади (жараённинг бу босқичида хеч қандай танқидий мулохазалар билдирилмайди); сўнгги босқичда гурух иштирокчилари тавсия этилган хар бир лойихага баҳо беришади;

  • кўпчилик томонидан энг мақбул топилган лойиха ташкилий бошкарувчилик қарори учун асос бўлади;

Дельфи услуби. Купинча ишчи гурухларни тўплаш имконияти бўлманганида қўлланилади. Услубнинг ўзига хос хусусияти шундаки, гурух аъзолари қуйилган масала юзасидан бевосита ўзаро фикрлашишлари мумкин эмас. Масалага оид фикр-мулохазалар эркин ва мустақил равишда билдирилади. Бу услубдан фойдаланиш чоғида қарорнинг лойихасини тайёрлаш учун анча кўп вақт талаб этилади.
Иш услубининг мазмуни:

  • ишчи гурухининг хар бир аъзосига мухокамага қўйиладиган масалага оид бир туркум саволлар берилади ва уларга жавоб олинади;

  • гурухнинг хар бир аъзоси берилган саволлар мажмуига аноним тарзда ва мустақил равишда жавоб беради;

  • жами жавоблар бир жойда тўпланиб, ўрганилади. Уларни умумлаштириш асосида барча вариантларни қамраб олувчи интеграллашган хулоса тайёрланади;

  • якуний хулосанинг нусхаси хар бир гурух иштирокчисига берилади:

  • барча таклифлар билан танишиб чиқиш давомида гурух қатнашчиси фикрларини ривожлантириши ёки якуний хулосага нисбатан ўз муносабатини ўзгартириши мумкин;

  • мазкур жараён умум эътироф этиладиган қарор лойихаси ишлаб чиқилмагунича, бетиним такрорланиши мумкин.



Гурух аъзоларининг аклий салоҳиятини бирваракайига ишга солиш ва йуналтириш (ақлий хужум)Bin услубининг мазмуни:

  • хар бир гурух иштирокчиси ўртага қўйилган масаланинг ечими юзасидан хохлаган фикрини илгари суриши мумкин (бунда фикрларнинг асосланиши, мантикийлиги, реал шароитда бажарилиши мумкинлиги хеч бир аҳамиятга эга эмас). Фикр-мулохазалар қанчалик кўп ва хилма-хил бўлса, шунча яхши қабилида иш тутилади;

  • мухокамага қўйиладиган ташкилий масаланинг хусусияти хақидаги тегишли ахборот гурух қатнашчиларига аввалроқ берилади;

  • билдириладиган фикр-мулохазалар хеч қандай танкид ва эътирозларсиз қабул қилиниб, умумлаштирилади. Умумлаштирилган материал жиддий тахлил қилинади.

  • пировард натижада билдирилган барча таклиф, мулохазалар, алохида параметрлари ва самарасига кўра туркумлаштирилади.




  • Бошқарув қарорларини оптималлаш усуллари ва уларни бажарилишини ташкил этиш.

Бошқарув қарорларининг асоси деб оптимал вариантга энг якин бўлган, энг зўр вариант қабул қилинади. Бу вариант мехнатни, молиявий-техник ресурсларни ва вақтни энг кам сарф қилинган холда, корхонадаги мавжуд холат хақидаги мантиқий ахборотларни йиғиб, тахлил қилиш орқали келиб чиқади.
Оптимал қарорни ёки унга яқин қарорни танлашда керакли усул ва услубни қўллаш даркор. Бошқарув амалиётида қарорларни қабул қилиш ва улар билан ишлашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:

  • тизимли-иқтисодий ва ижтимоий тахлил, статистик жавоблар ва баҳолар усули;

  • вариантли қаторлар, яъни режа - ишлаб чиқариш каби моделлар тахлили, ривожланиш тенденциялари ва ишлаб чиқаришнинг мавсумий характерини аниқлаш усули;

  • тажриба жавобларини статистик тахлилини ўз ичига олган, тажрибавий моделлаштириш усули. Ечилаётган муаммоларни, жараёнларни моделлаштириш усули, ЭХМ ва иқтисодий-математик методлар орқали бажарилса, хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятидаги камчилик ва ютуқларини оптимал равишда кузатиш мумкин;

  • математик дастурлаш усули;

  • мақсадларни баҳолаш ва кутилаётган хавф назарияси усули. Бу усул ўқитиш ва мотивация назариясини хисобга олиб табиатни ўлчаш ва башорат қилиш учун ишлатилади;

  • моделлаштириш ва тадбиркорликка оид ўйинлар усули. Бу усул ЭХМ ишлатилишини тақозо этади;

  • Ноаниқлик шароитида индивидуал қарор қабул қилишга хар-хил ёндашишларни ўз ичига олган қидиришлар назарияси;

  • харажатлар усули. Бу усул ахборотлар йиғиш, тахлил қилиш ва ишлатиш жуда кўп маблағ талаб этади, бунда бошқарувчи агар бу усул оптимал жавоб топишга ёрдам берса харажатлар олдида тўхташи керак эмас;

  • номаълум ва ноаниқ вазиятларни баҳолаш ва тахлил қилиш, одатда, мавжуд ишончли маълумотлар орқали амалга оширилади. Бу холда қабул қилинадиган қарор корхона ўз олдига қўйган максадга боғлик. Баъзан қарор қабул қилиш иқтисодий-ижтимоий тизимнинг ривожланиш қонуниятига ва тенденцияси, шунингдек тахлилий хисоб-китоблар асосида амалга ошириш мумкин бўлади. Бошқа холларда албатта муаммонинг чуқур тахлили ва хар томонлама бирлашуви керак бўлади, яъни муаммонинг турига караб керакли тахлил ва хисоб-китоблар ўтказилади;

  • қарор қабул қилиш жараёнини соддалаштириш бошқарув жараёнидаги мехнат доирасини кичрайтиради. Агар тизимли тахлил доимо ўтказилса, қарорларни ишлаб чиқиш усули борган сари соддалашиб аниқ холатга келади. Соддалашган холдаги қарорлар қабул қилиш ва уларнинг самарасини баҳолаш кўпинча корхона фаолиятининг тахлили такрорланувчи холатида қўлланилади.

  • мутахассислар баҳоси, мутахассислар тахлили асосида олинади. Бу нарса хатоларнинг олдини олиш учун қилинади. Шундан сунг мутахассислар мавжуд қарорлар рўйхати мавжуд фикрлар, таклифлар ва хулосалар билан танишиб чиқадилар ва ўзларининг якуний хулосаларини айтадилар;

  • Бир гурух мутахассислар томонидан қандайдир қийин муаммони ижодий мухокама қилиш. Бу усул жамоа тажрибаси ва жамоанинг билими бошқарувнинг ечимига асосланиши ва шу билан бирга яхши ғояларнинг юзага келишига мухит яратиш ҳамда мухокамадаги иштирокчиларнинг яхши танланганлиги альтернатив ечимни топишга ва муаммони тўғри хал қилишга катта таъсир кўрсатади.

Қабул қилинган қарорларнинг мақсадга мувофиқ холда бажарилиши учун ишлаб чиқариш жараёнида махсус мақсадга йўналтирилган дастурлар, тармоқли графиклар, матрицали бошқарув тизимини ишлаб чиқиш зарур. Бу тадбирларни 3 та гурухга ажратиш мумкин:

  1. Қарорларни ўз вақтида бажарувчиларга етказиш;

  2. Кадрлар ва ресурслар оптимал жойлаштириш, оператив захираларни шакллантириш;

  3. Қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш.



Биринчи гурух тадбирлари. Қарорларни ўз вақтида бажарувчиларга етказиб бериш. Бу ерда уни уз холига ташлаб қуйиш мумкин эмас. Қарорларни бажарувчиларга бир ой-икки ойда етиб боришини кузатиш мумкин. Бу холда у ўз фаоллигини ва мазмунини йукотади. чунки у кеч етиб боради.
Бажарувчиларнинг фикрларини хисобга олишнинг кенг тарқалган шаклларидан бири уларни қарор қабул қилишга жалб қилишдир. Шу асосда ишлаб чиқаришнинг иштирокчилари қарор концепцияси ва масалалар ечимлари билан танишадилар. Баъзан шу мақсадда ишлаб чиқариш новаторлари ва сардорларидан комиссия тузилади. Келгусидаги ижро этувчилар қарорларни тайёрлашда иштирок этишади ва бу ечимларни хақиқатга яқинрок қилишади. Чунки улар ишлаб чиқариш жараёнини четдагиларга қараганда яхшироқ билишади.
Шунингдек, коллектив ишчиларининг мухокамада, семинарларда, ёки лойиха режаларини қабул қилишда катнашишганида ижобий натижаларга эришилади. Лекин, бу коллективлилик фақатгина айрим шартлар бажарилганда амалга ошади: қачонки яккабошчилик ва аниқ персонал жавобгарликка эга бўлганда..
Иккинчи гурух тадбири - бу кадрлар ва ресурслар манёври, шунингдек, оператив резервлар таъминоти. Хар бир ечим моддий таъминотга мухтож бўлиб, одамларнинг қайта ориентацияси ва уларнинг қайта тайёрлашга ва алмаштиришга тўғри келади.
Шунинг учун ишлаб чиқаришдаги йирик дастурларнинг реализацияси ва ишлаб чиқаришни қайта кўриш ишларининг услуб ва формаларини кескин ўзгаришига олиб келади. Бу кадрлар структурасига ҳам таъсир кўрсатади.
Учинчи тадбирлар гурухи - бу назорат, яъни чуқур малакали тахлил. Тизимли назоратсиз юқори натижаларга эришиб бўлмайди. Бошқарувнинг юқори даражасида, бундай назоратни ташкилот аниқ мақсадга ва керакли механизмга эришиш учун талаб қилади.

Download 167 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish