Мавзу: ҲAРАКАТ АЪЗОЛАРИ СИСТЕМАСИ.
Режа:
Ҳаракат органлари тўғрисида умумий тушунча
Скелетнинг тузилиши
Суяклар бирикиши
Маъруза матни
Ҳаракат органлари тўғрисида умумий тушунча. Ҳаракат органлари системасига скелет, суяклар, боғлағичлар ва мускуллар киради. Улар эмбрионнинг ўрта варағидан ривожланади ва тананинг асосий қисмини ташкил қилади. Суяклар, боғлағичлар ва бўғимлар харакат органлари системасининг фаол бўлмаган (пассив) элементларидир. Харакат аппаратининг фаол (актив) қисми мускуллардир. Суяклар тўғрисидаги таълимот остеология, мускуллар тўғрисидаги таълимот миология, суякларнинг бир — бири билан қўшилиши тўғрисидаги таълимот синдесмиология деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |