МАВЗУ: АҲОЛИ СТАТИСТИКАСИ Режа:
1.Ахоли сони ва курсаткичлари статистикаси. 2.Ахоли Табиий усиш курсаткичлари. 3.Ахоли харакати курсаткичлар.
Макроиқтисодий статистика социал салоҳият (ресурслар)ни ўрганишни аҳоли сонини ўрганишдан бошлайди. Аҳоли сонини аниқлаш манбаи бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: вақт-вақти билан ўтказилиб туриладиган аҳоли рўйхати; аҳолининг табиий ўсиши ёки камайиши бўйича маълумотлар; аҳолининг механик ҳаракатлари бўйича маълумотлар.
Аҳолининг табиий ўзгаришини, яъни туғилганлар ва ўлганларни, никоҳдан ўтган ва ажралишларни фуқаролик ҳолатини қайд қилувчи идора (ЗАГС)лар ҳисобга олади. Аҳолининг миграциясини, яъни бир мамлакат, вилоят, туман ва аҳоли яшайдиган пунктларга келувчиларни ҳамда бошқа ерга кетганларни шаҳарларда уй дафтарида (ўтказиладиган ва чиқариладиган), қишлоқ жойларда еса қишлоқ кенгашларининг хўжалик дафтарлари ва рўйхатларида ҳисобга олиб борилади.
Ана шу ҳисобга олиш ва олдин ўтказилган аҳоли рўйхати маълумотларига статистик ишлов бериш асосида ҳар йили ҳисоб-китоб қилиш йўли билан бутун мамлакатдаги ва айрим вилоят, туман ҳамда шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг умумий сони қуйидагича аниқланади:
А=А0+(ТС-ЎС)+(КЛС-КТС)
бу ерда: А0 - аҳолининг йил бошидаги сони; ТС - Жорий йилда туғилганлар сони; ЎС - Жорий йилда ўлганлар сони; КЛС - Жорий йилда келганлар сони; КТС - Жорий йилда кетганлар сони.
Бундай ҳисоблашларни шаҳар ва қишлоқ, жинс ва ёш миқёсида ҳам бажариш мумкин.
Рўйхат ўтказиш ва жорий ҳисоблашлар ёрдамида аҳоли сони одатда йил бошидаги сана билан аниқланади. Бироқ маълум санада аниқланган аҳоли сони макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш учун қўл келмай қолади. Масалан, жон бошига тўғри келган ялпи ички маҳсулот, миллий даромад, ялпи даромад каби кўрсаткичлар аҳолининг йил бошидаги ёки йил охиридаги сонига асосланиб емас, балки уни ўртача сонига асосланиб ҳисобланади.
Аҳолининг ўртача сонини аниқлашда турлича методлардан фойдаланиш мумкин.
Агар аҳоли сони фақатгина йилнинг боши ва охирида келтирилган бўлса, у ҳолда аҳолининг ўртача сони оддий арифметик формула ёрдамида ҳисобланади:
А А0 А1
2
бу ерда: А - аҳолининг ўртача сони; А0 - аҳолининг йил бошидаги сони; А1 - аҳолининг йил охиридаги сони.
Агар аҳоли сони бир йил ичидаги ойлар бошида тенг интервалларда келтирилган бўлса, у ҳолда аҳолининг ўртача сони ўртача хронологик формула ёрдамида ҳисобланади:1 А А А ... 1 А
А 2 1 2 3 2 н
н 1
Агар аҳоли сони бир неча йиллар бошида тенг интервалларда келтирилган бўлиб, жаъми йиллар бўйича аҳолининг ўртача сонини аниқлаш лозим бўлса, бундай ҳолларда ҳам ўртачани аниқлаш ўртача хронологик формула ёрдамида ҳисобланади.
Агар аҳоли сони бир йил ичидаги ойлар бўйича тенг бўлмаган интервалларда келтирилган бўлса, у ҳолда аҳолининг ўртача сони ўртача тортилган арифметик формула ёрдамида ҳисобланади:
А т
А т
бу ерда: А - ёнма-ён келтирилган аҳоли сонининг ўртачаси; т - вақт оралиғи (ой, кун ва ҳ.к.)
Масалан, қуйидаги ойлар бўйича аҳоли сони келтирилган бўлсин
Do'stlaringiz bilan baham: |