34
хусусан католик мазҳабидагиларга кўрсатаётган мурувватини қирол юқори
баҳолайди. Бошқа диндагиларга нисбатан ўрта аср Европасида жаҳолат ва
бидъат авжига чиққан бир вақтда Амир Темурнинг ўзга эътиқодкишиларига
бағрикенглиги, муруввати ва олийҳиммати юқори таҳсинга сазовор бўлиб,
буни инглиз ҳукмдори ҳам мамнуният билан эътироф этган эди. Бу Амир
Темурнинг ўз даврига нисбатан анча илғор ва мулоҳазали
давлат арбоби
эканлигидан далолат беради. Генрих IV Амир Темур ва Мироншоҳга унга
нисбатан кўрсатилган дўстона муносабатлари учун ташаккур билдириб,
Соҳибқироннинг ўзаро ҳамкорлик ва дўстона алоқалар, эркин савдо
муносабатларини ўрнатиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлашини
билдиради.
Шунингдек, қирол турк султони Боязид устидан қозонилган
ғалаба билан Темурни муборакбод этиб, умумий душман устидан қозонилган
ғалаба уларга “хурсандчилик бахш этганлигини” қайд этади.
Амир Темурнинг дипломатик ёзишмаларида Доминикан ордени роҳиби
Франциск номи ҳам келтирилади. Унинг номи Амир Темурнинг Англия ва
Франция қироллари, Византия императорига юборган номаларида ишончли
вакил сифатида тилга олинади.1404 йил сентябрь-ноябрь
ойларида Амир
Темур давлатида бўлиб, бу хусусда кўплаб қимматли маълумотлар қолдириб
кетган. Испания (Кастилия ва Леон) элчиси Руи Гонсалес де Клавихо Ғарб
билан элчилик муносабатларида охирги вакил бўлиб қолди. Европа
ҳукмдорлари Амир Темур ва унинг давлатига юқори баҳо бериб, юксак
эҳтиром билан унга муносабатда бўлганлар. Хусусан,
уларнинг
Соҳибқиронга мурожаатларида унинг номи жуда катта ҳурмат ила тилга
олиниб, “Олий насаб ва ғалабалар келтирувчи ҳукмдор”, “Буюк ва қудратли
ҳукмдор Темурбек” дея эътироф этилган.
Амир Темур даврида халқаро дипломатия этикетлари ишлаб чиқилган
ва уларга қатъий риоя этилган. Тарихий манбаларда Алқа Тавочи, Жилорти,
Амир Довуд, Ёдгор Барлос ва Узун Ўлжойту (Хоразмга), Шамсиддин
Олмалиқий (Тўхтамишга), Шайх Сувоҳ, Подшоҳ Бўрон (Мисрга),
Муҳаммадқози
ал-Кеший
(Европага)
халқаро
алоқаларни
35
мувофиқлаштиришга катта хизмат қилган, мазкур иқтидорли, илмли ва
зеҳнли элчилар ҳақида ижобий маълумотлар қолдирган.
Амир Темур улкан давлат вақудратли салтанат барпо этган ҳолда Шарқ
ва Ғарб ўртасидаги Буюк Ипак йўли тармоғини тиклади. Мазкур халқаро
савдо йўли нафақат қайта
тикланди, балки ушбу йўл хавфсизлигини
таъминлаган ҳолда кенг кўламдаги савдо-иқтисодий муносабатларга йўл
очиб берди. Унинг натижасида ички ва ташқи савдо бутун салтанатда ривож
топди, мазкур йўллардаги ҳар қандай талончилик, босқинчилик, қароқчилик
кўринишларига чек қўйилди. Шу билан бирга йўллар, сардобалар,
карвонсарой, кўприклар
таъмир этилди, чет эл савдогарлари учун барча
шароитлар яратиб берилди, ҳар тўхташ жойларида (бу тахминан 25-30 км
оралиқда) “ёмлар”
ташкил этилиб, уларда савдогарлар учун барча шарт-
шароитлар яратиб берилди. Темур давлати чегерасига яқинлашган Клавихо
халқаро савдо, чет эл савдогарларига бўлган эҳтиром ва юқори ҳурмат
масаласини алоҳида эътироф этган эди. Қолаверса, халқаро савдо йўли
бўйлаб нафақат савдо-иқтисодий муносабатлар ўрнатилди, балки ўзга юртлар
янгиликлари, маданий қарашлари ва бошқалар билан ўзаро фикр-мулоҳаза
алмашуви ҳам юзага келди. Бу ўз навбатида аҳоли маданий савияси, маиший
турмуш тарзининг кўтарилишига туртки бўлиб ҳизмат қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: