ЗАРАРИ Америка оқ капалаги 250 дан ортиқ ўсимликлани зарарлайди жумладан: тут дарахти, америка заранги олма, нок, бехи, гилос, қайрагоч, маржой, грек ёнғоғи, тол ва бошқаларни мисол келтириш мумкин. Булардан айниқса тут дарахти ва америка заранги кўп талофат кўради. Америка оқ капалаги қуртларига қарши дефолиация қилиниши унинг қайта-қайта қўлланиши, айрим ўсимликларнинг нобуд бўлишига ҳам олиб келади натижада ўрмон ўсимликларининг ҳимоя, амалий ва эстетик функцияси пасайиб кетади. Қуртлар тут ипак қуртининг рақобатчиси ҳисобланади. Қуртларнинг туклари инсонда аллергик реакцияларни уйғотиши мумкин. Мевали дарахтларнинг 20% барги нобуд бўлиши натижасида ҳосил 5- 10% га, 50% баргнинг нобуд бўлиши натижасида ҳосил 50-55% га камаяди, 75% баргнинг нобуд бўлиши натижасида ҳосил умуман йўқ бўлиб кетиши мумкин. Америка ок капалаги Европа қитъасида ўзининг доимий тарқалган жойига эга бўлиб олган. Россия Федерациясида зарар келтириш нуқтаи назаридан Курск вилоятидан бошланиб, Воронеж, Пенза, Самара, Оренбург вилоятларини кетма- кетликда зарарлаши аниқланган. АМЕРИКА ОҚ КАПАЛАГИНИ АНИҚЛАШ - АМЕРИКА ОҚ КАПАЛАГИНИ АНИҚЛАШ
- Капалаклар ўсимликларни кўздан кечириш жараёнида аниқланади. Бунинг учун ҳар бир новда, барг, шох-шабба эътибор билан кўздан кечирилади ва яхшилаб силкитилади. Безовталанган капалаклар учиб кетишади ва 5-6 метрдан сўнг яна баргларга қўнишади.
- Тунда капалакларни нур билан ёки ультра бинафша қопқонлар билан тутиш мумкин. Уларни ҳарорат 15°С дан
- ошганда тутиш мумкин.
- Қуртларни махсус тур билан қопланган уялар орқали топиш мумкин.
МОРФОЛОГИК БЕЛГИЛАРИ - МОРФОЛОГИК БЕЛГИЛАРИ
- Капалак қанотининг кенглиги 9-15 мм ни ташкил қилганида,танасининг узунлиги 20-36 мм дан иборат бўлади.
- Қанотлари тоза оқ ёки тўқ жигар ранг доғли оқиш ранглардан иборат бўлади. Капалакни златогузкадан фарқлаш лозим, златогузка ғумбагининг пастки қисми тўқ сариқ ва оч жигар ранг рангда бўлади, у йирикроқ бўлиб (қанотлари кенглиги 35-55 мм) унинг патсимон мўйлови бор.
- Америка оқ капалаги эркагининг мўйлови икки қаторли патсимон бўлса, урўочисининг мўйлови икки қатор ипсимон бўлади. 1 ёшдаги қурт оч сариқ рангда, узунлиги 1-1,5 мм, катталарининг узунлиги 30-40мм. Катта ёшдаги қуртларнинг танаси майин ва қалин тук билан қопланган, орқа қисмида икки қатор қора ва ён томонларида уч қатор сариқ-жигар ранг холлари бўлади.Гумбак ўртасидаги чоклар қўпол нуқта- симон чуқурчалар билан характерланади.
- Қуртлар узунчоқ-тухумсимон шаклга эга, узунлиги 10-15 мм. Тухумлари шарсимон бўлиб, текис асосли, хажми 0,5-0,6 мм.
Do'stlaringiz bilan baham: |