Мавзу: АҲмад табибий


Не ғам эмди, аваз, назм илмида бўлсанг Табибийдек



Download 36,5 Kb.
bet2/2
Sana29.04.2022
Hajmi36,5 Kb.
#589904
1   2
Bog'liq
Аҳмад Табибий (1869-1910)

Не ғам эмди, аваз, назм илмида бўлсанг Табибийдек,
Ки дерлар, кўрган эл назмингни, устодингга салламно.
Лафассийнинг ёзишича, табибий паст бўйли, очиқ чеҳра, ширин сўз, нозик табиат киши бўлган. Шахмат билан танбурни ғоят хуш кўрган. Бир шеърида ёзади:
Табибийким, анга танбурсиз базм ичра роҳат йўқ,
Чекар Мутриб ани ё базмидин соз айлабон танбур.
Шоир саройда шеърият, илм-маърифат аҳли ўртасида катта ҳурматга эга бўлди, хон эътиборини қозонди, табиб сифатида кишилар дардига даво излади. У хон саройида уюштирилган мушоираларда, ҳафтанинг ҳар жума ва душанба куни ўтказиладиган китобхонлик йиғинларида иштирок этди. Шунга қарамай Табибий ўз тирикчилигини саройга боғлаб қўймади. Кичик дўкон очиб, дори-дармон савдоси билан шуғулланди.
Хон Табибийнинг кучли иқтидорини билиб, унга маъсулиятли ишларни топширади. Йиғинларнинг бирида Хоразм шоирлари тазкирасини тузишни амр этади. Баёний бу воқеани шундай ҳикоя қилади:
“Хон ҳазратлари Табибийға амр этдилар, токим ул ғазаллорни маснавий зимнида жамъ қилиб, ҳар ғазални ёзмоқчи бўлғонда, маснавий била ул ғазални айтғон ким эрканини баён этиб, бу тариқада тамоми ғазалларни жамъ қилиб, тамомо этиб, ул китобға “Мажмуатуш-шуаро” от қўйўлди”. Баёний воқеани баён этгач, шоирни қуйидагича таърифлайди:
Табибийким, шоири муҳтарам,
Нетай они атворин айлаб рақам.
Маорифда ўзни тутар кўп ориф,
Мажолисда доғи ҳарифу таъриф.
Аҳмад Табибий “Мажмуатуш-шуаро”ни 1909 йили поёнига етказди. Унинг қурилиши ва услубида Қўқонда тузилган Фазлий Намангоний тазкирасининг таъсири сезилади. Ҳар иккала тазкира бир хил номланган. Фақат бирини иккинчисидан фарқлаш учун ҳумдорларга боғлаб “Мажмуатуш-шуаройи Умароний” ва “Мажмуатуш-шуаройи Ферузшоҳий” деб айтиш удум бўлган.
Лафассий маълумотларига кўра, Аҳмад Табибий ёшлигида жигар хасталигига йўлиққан ва шу касаллик билан 42 ёшида вафот этган. Лафассий ёзади: “аҳмаджон Табибий феруз – Муҳаммад Риҳимхон вафотидан кейин анча муддатлар ўтмасдан жигар хасталигига мубтало бўлиб... қирқ икки ёшида, 1328 ҳижрий, 1910 йил октябр ойинда... фалаки золим жафокордин шиквалар қилиб, кўнгул мақсудиға етиша олмасдан бул дунёдан кўз юмиб, охират сафари қилиб, жаннат бўстонида манзил қиладур” (Лафассий. Тазкира, 86 бет).
Аҳмад Табибий қисқа умри давомида салмоқли адабий мерос қолдирди. Унинг беш девони бор. “Туҳфатус-султон”, “Мунисул-ушшоқ”, “Ҳайратул-ошиқин” девонлари ўзбек тилидаги шеърларидан, “Миръотил-ишқ”, “Мазҳарул-иштиёқ” девонлари эса форс-тожик тилидаги шеърларидан ташкил топган. Бундан ташқари шоир катта ҳажмдаги “Вомиқ ва Азро” достони муаллифи. Тазкиранавис сифатида “Мажмуатуш-шуаройи Ферузшоҳий”нинг тузувчиси. Таржимон сифатида Фузулийнинг “Ҳафт жом” асарини форс тилидан таржима қилди. Ниҳоят у ёш истеъдодларнинг севимли устози эди.
У ёшлик чоғларидаёқ шеърлари билан назм мухлислари эътиборини қозонди. Зуллисонайин шоир сифатида ўзбек ва форс-тожик тилларида салмоқли шеърий мерос қолдирди. Таъкидлаш керакки, у бу ишларга хон рағбати, ҳатто топшириғи билан киришган эди. Шоир “Мунисул-ушшоқ” девони “Дебоча”сида қуйидагиларни ёзади: “Бу фақир қўлида жамъ бўлғон китобнинг сони беш девондур. Аларнинг учтаси туркий ва иккитаси тожикчадур. Биринчиси адолатли шоҳға ҳадя қилиш сабабидин “Туҳфатус-султон” деб атадим, иккинчи девонға ошиқлар унсияти сабабидин “Мунисул-ушшоқ” (“Ошиқлар дўсти”) номи берилди. Учинчисиға фақат ишқ ҳолатларидан гапирилган важҳдан “Миръотул-ишқ” (“Ишқ ойнаси”) деб ном қўйдим. Тўртинчи девонға ошиқлар ўқиб ҳайрон бўлсинлар деб, “Ҳайратул-ошиқин” деб исм берилди. Бешинчиси бедиллар иштиёқи жилвагоҳи бўлгони сабабли “Мизҳарул-иштиёқ” (“Иштиёқ изҳори”) деб аталади”.
Табибий адабиётимиз тарихида достоннавис шоир сифатида танилган. У шарқ адабиётида машҳур бўлган “Вомиқ ва Арзо” афсонасининг шеърий вариантини яратди. Мазкур мавзуга ҳам “Юсуф ва Зулайҳо”, “Лайли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин”даги сингари кўплаб шоирлар мурожат қилганлар ва турли вариантларини яраганлар.
Ушбу достон ҳам шоирнинг бошқа кўплаб асарлари сингари Муҳаммад Раҳимхон Феруз амри ва ҳомийлигида майдонга келди.
Достонда севги ва садоқат, дўстлик, илм-маърифат, халқпарварлик ва ватанапрварлик, қаҳрамонлик ғоялари тараннум этилган. Ушбу достон ит йили, 1328 йили, 1910 милодий йилида ёзиб тугатилган. Сўнг Муҳаммад Юсуф Чокар томонидан 2 нусха кўчирилди. Аср 16200 мисра – 81 бобдан ташкил топган.
Табибийнниг “Вомиқ ва Азро” достони ўзбек мумтоз адабиётининг достон жанридаги гўзал ёдгорликларидан бири сифатида қадрлидир.
Download 36,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish