Мавзу: Қаламтасвир ва унинг усуллари Леонардо да Винчи Уйғониш


 Бошқариш мумкин бўлмаган кашфиѐт



Download 468,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana21.02.2022
Hajmi468,57 Kb.
#73753
1   2   3   4   5
Bog'liq
малака иши намуна

3. Бошқариш мумкин бўлмаган кашфиѐт 
Тан олинган ягона кашфиѐт Юқорида айтилганидек, олимнинг фақат 
биргина кашфиѐти унинг ҳаѐтлик чоғида тан олинган. Бу – тўппонча учун 
чақмоқ затвор. Аввалига бу механизмнинг қўлланиш доираси жуда тор 
эди, лекин ХVII аср ўрталарига келиб, у зодагонлар, айниқса, суворийлар 
орасида жуда оммалашиб кетди. Тўппонча учун мўлжалланган чақмоқ 
затвор шу даражада мукаммал эдики, ҳатто уни ХIX асрда ҳам учратиш 
мумкин бўлган. Лекин улуғларнинг буюк ишлари баъзан улар вафотидан 
сўнг ўз эътирофини топади. Да Винчининг кўплаб кашфиѐтларига 
қўшимчалар киритилиб, такомиллаштирилди. Ҳозир эса уларнинг 
аксариятидан кундалик ҳаѐтимизда, бунга Леонардо да Винчи чизмалари 
асос бўлганлигини хаѐлимизга ҳам келтирмай, фойдаланамиз. 500 йил 
аввал ўйланган кўприк Олимнинг айрим кашфиѐтларини инсоният энди-
энди синаб кўришга киришди: масалан, Норвегиянинг Ас шаҳарчасида 
2001 йилда Леонардо да Винчи лойиҳаси бўйича 100 метрли пиѐдалар 
кўприги бунѐд этилди. Бу олим томонидан яратилган сўнгги беш юз йил 
ичида амалга оширилган биринчи архитектура лойиҳаси бўлди. Леонардо 
да Винчи бу иншоотни турк султони учун лойиҳалаштирган эди. Кўприк 
Истанбулдаги Олтин Шоҳқўлтиғидан ўтиши кўзда тутилган. Агар мазкур 
лойиҳа амалга ошганда у ўз даврининг энг узун кўприги бўларди. Бироқ 
Леонардо ўз лойиҳасини ҳаѐтга татбиқ этиш имкониятига эга бўлмади. 
Султон Боязид II флоренциялик рассомнинг таклифидан воз кечди. Бу 
кўприк 8 метр баландликда "Е-18" автотрассаси устидан ўтказилган бўлиб, 
пиѐдалар ўтиш жойи сифатида ҳизмат қилади. Унинг қурилишида 
Леонардонинг фақат бир талаби бузилди – кўприк 500 йил аввалги 
лойиҳада кўрсатилганидек, тошдан эмас, ѐғочдан бунѐд этилди. 
Вертолѐтнинг "бобокалон"и Маълумки, Леонардо да Винчи, 
шунингдек, ҳозирги вертолѐтларнинг "бобокалон"и чизмаларини ҳам 
ишлаб чиққан. Унинг лойиҳасига кўра, паррак радиуси 4,8 метрни ташкил 
этиши керак эди. Уметалл ҳошия ва каноп сурпдан қилинган қопламага эга 


21 
бўлади. Паррак ўқ атрофида айланган ва одамлар томонидан ҳаракатга 
келтирилади. ― Ўйлашимча, агар бу парракли механизм пуҳта тайѐрланса, 
яъни мато крахмалланган (йиртилиб кетмаслиги учун) бўлса ва тез 
айлантирилса, у ҳолда машина ҳавода бемалол туриб, баландликка учиб 
чиқа олади‖, - деб ѐзади да Винчи. Ўзи ҳаракатланадиган арава
Леонардонинг машҳур суратларидан бирида автомобилнинг қадимги 
ишланмалари акс этган. Ўзи ҳаракатланадиган арава мураккаб арбалет 
механизми ѐрдамида олдинга силжиши лозим бўлган. Бу механизм рулга 
бирлаштирилган қурилмаларга энергия етказиб бериши кўзда тутилган. 
Орқа ғилдираклар дифференцияланган узатмаларга эга бўлиб, улар 
мустақил равишда ҳаракатлана олган. Тўртинчи ғилдирак рул билан 
бирлаштирилган бўлиб, унинг ѐрдамида аравани бошқариш мумкин эди. 
Дастлаб мазкур транспорт воситаси қироллик саройи аҳлининг вақти 
чоғлиги учун мўлжалланган ва ўрта асрлар ҳамда Уйғониш даври 
муҳандислари томонидан яратилган ўзи ҳаракатланувчи бошқа машиналар 
жумласига киритилган. Ғаввослар кийимининг биринчи кўриниши 
Леонардо - инсоннинг сув остида узоқ муддат қолиши имкониятларини 
ўрганган биринчи олим эмасди. Масалан, Леон Баттиста Алберти Неми 
кўли тубидаги айрим Рим кемаларини юзага олиб чиқишни 
режалаштирган. Леонардо эса қуруқ режалардан анча ўзиб кетди. У сув 
ўтмайдиган теридан тайѐрланувчи ғаввослик кийими лойиҳасини яратган. 
Мазкур кийимда ғаввоснинг сув юзасига чиқишини осонлаштирадиган, 
ичи ҳаво билан тўлдирилган катта кўкрак чўнтаги бўлиши керак эди. 
Леонардонинг ғаввоси нафас олиш учун эгилувчан найча билан 
таъминланганди. Мазкур найча унинг шлемини сув юзасидаги сузувчи 
қубба билан боғлаб турган.
Леонардо да Винчи ориятли зўр ва мустақил фикрли киши бўлган. ўз 
давридаги амалдорларнинг ва раҳбарларнинг адолатсизлиги Леонардога 
ѐқмаган. Чунки у ҳаққонийликни севарди, ҳақиқатпарвар эди. Шу сабабдан 
бўлса керак, У бутун умр бўйи сарсон-саргардонликда юриб, бегона юртда, 


22 
Францияда вафот этди. қўл узунлигига тенг парашют Леонардо да 
Винчининг фикрича, «Агар одамда пишиқ матодан тайѐрланган, ҳар бир 
томони қўл узунлигига тенг, баландлиги ҳам ҳудди шундай соябон бўлса, 
у ҳар қандай баландликдан сакраши ва соғ-омон қолиши мумкин». Унинг 
ўзи мазкур қурилмани синовдан ўтказишга улгурмади. 
Лекин 2000 йил декабр ойида Буюк британиялик парашютчи Адриан 
Николас Жанубий Африкада Леонардо да Винчи чизмалари асосида 
тайѐрланган ҳудди ўша парашют билан ҳаво шаридан сакраб кўрди. 3 минг 
метр баландликдан сакраган шоввоз барчасини муваффақиятли амалга 
ошира олди. 
Қутқарув чамбараги Сузишни ўрганишда энг муҳим нарса - қутқарув 
чамбарагидир. 
Леонардонинг 
бу 
кашфиѐти 
деярли 
ўзгаришсиз 
қўлланилмоқда. Сузишни тезлаштирувчи пардали қўлқоплар лойиҳаси 
олимнинг яна бир ажойиб топилмаларидан биридир. Улар бугунги кунда 
ҳаммага маълум ластларга айланган. .Эксковаторни ҳам-а? Ишониш 
қийин, бироқ ишчилар меҳнатини енгиллаштириш учун Леонардо 
эксковаторни ўйлаб топган. Улар қазиб олинган материални тепага 
кўтариш ва ташиш вазифасини бажарган. Олимларнинг фикрича
эксковаторлар Арно дарѐсини ажратиш лойиҳаси учун керак бўлган. 
Ўшанда кенглиги 18 метр, узунлиги 6 метр бўлган ҳандақ қазилиши керак 
эди. Кашфиѐтчининг шу иш учун ишлаган расмларидан кўриш мумкинки, 
кўтарма кран ўқлари 180 даражага айлана олган ва каналнинг бутун 
кенглигини эгаллаган. Эксковатор релсларга ўрнатилган бўлиб, вақти-
вақти билан олдинга суриб турилган.
2002 йилда Буюк Британияда буюк Леонардо да Винчининг яна бир 
кашфиѐти амалга оширилди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, рассомнинг асл 
чизмаларига мувофиқ яратилган делтапланнинг синовлари амалга
оширилди. Делтапланеризм бўйича жаҳон чемпиони Жуди Лиден 
синовларда да Винчининг ―Протоделтаплан‖ ини 10 метр баландликка 
кўтаришга ва бу баландликни 17 сония ушлаб туришга муваффақ бўлди. 


23 
Аппаратнинг чиндан ҳам ишлаѐтганини кўрсатиш учун шунинг ўзи кифоя 
эди. Ўрта аср делтаплани юқоридан қуш скелетини эслатади. Аммо тан 
олиш керак, у ҳали мукаммалликдан йироқ. ―Уни бошқаришнинг деярли 
иложи йўқ эди. Мен шамол қайси томонга эсса, ўша томонга учардим ва 
уни умуман бошқаролмасдим. Эҳтимол, тарихда биринчи автомобил 
синовчиси ҳам ўзини шундай ҳис қилгандир‖, - дейди Жуди. Инсоният 
бугунги билимларини асрлар давомида қудуқни игна билан қазигандек 
тўплаган. Ҳар бир цивилизация биносининг ўз бунѐдкорлари бўлиши 
табиий. Агар ҳудди киноларда бўлганидек, замонлараро ҳаракатланишнинг 
имкони бўлганда, Леонардо да Винчи ҳаѐтидаги ҳар бир кузатиш, у амалга 
ошириш учун машаққат чеккан ҳар бир кашфиѐт, лойиҳа бугун инсонлар 
ҳаѐтини қай даражада енгиллаштирганини кўриб, бизга ўша таниш ним 
табассумни ҳадя этган бўларди, балки.
Мона Лиза (Жоконда) Жоконда. Расмдан бизга ѐш аѐл мийиғида 
кулиб, сокин ва ўйчан боқиб турибди. Кўз олдингизда юз қиѐфаси 
ўзгараѐтгандек бўлиб кўринади: унда гоҳо ҳаѐлчанлик, гоҳ сирли истеҳзо, 
гоҳо эса яширин ғамгинлик намоѐн бўлади. Кенг очиқ пешонаси, салгина 
қисиқ кўзлари, елкасидан пастга тушиб турган силлиқ сочлари, танасининг 
ҳайрон қоларли равишда бир текисталиги ва табиий кўринади.


24 

Download 468,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish