2. Айланма маблағлар структураси ва ҳосил бўлиш манбаалари.
Айланма маблағларнинг миқдори турли тармоқларда жорий этилган технология, ишлаб чиқариш циклнинг даври, меҳнат буюмларининг қиймати ва ҳоказоларга боғлиқ.
Айланма маблағларнинг элементлар бўйича таснифи:
ишлаб чиқариш айланма фондлар;
муомила фондлардан иборат.
Ишлаб чиқариш айланма фондлар - ишлаб чиқариш жараѐнида асосий ишлаб чиқариш фондлардан иштирок этиш характери билан фарқ этадилар. Улар ҳар бир ишлаб чиқариш циклида бир маротаба иштирок этиб, ўз натурал холатини ўзгартирадилар ѐки йўқотадилар ва ўз қийматларини тайѐр маҳсулотга бутунлай ўтказадилар.
Ишлаб чиқариш жараѐнида бажарадиган функцияларига қараб ишлаб чиқариш айланма фондлари 3 гуруҳга бўлинадилар;
ишлаб чиқариш заҳиралари;
тугалланмаган ишлаб чиқариш;
келажак давр ҳаражатлари.
Ишлаб чиқариш заҳиралари:
хом-ашѐ ва асосий материаллар - бу ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибига бутунлай кирувчи ѐки унинг зарур компоненти сифатида асосини ташкил қилувчи турли хил материаллар;
сотиб олинган ярим фабрикат;
ѐрдамчи материаллар - бу ишлаб чиқариш технологик жараѐнида иштирок этиб, реакция тезлиги, маҳсулот сифати ва кўринишига таъсир этувчи, аммо маҳсулот таркибига кирмайдиган материаллар (катализатор, кимѐвий реагент, реактив, ѐғлаш ва артиш материаллар ва ҳ.к.);
ѐқилғи; қадоқлаш буюмлари (тара), таъмирлаш учун заҳира қисмлари;
қиймати кам буюмлар (баҳоси минимал иш хақидан 50 маротабалик миқдоридан кам бўлган хўжалик инструмент ва инвентар);
ишдан тез чиқувчи буюмлар (қийматидан қаътий назар хизматт даври 1 йилгача бўлган меҳнат воситалари ва буюмлари – махсус кийим бош оѐқ кийимлари (пойафзал ва бошқалар) дан иборат; Тугалланмаган ишлаб чиқариш:
чала маҳсулот- бу ишлаб чиқариш цехлар ва участкаларда тайѐр маҳсулот бўлишига қадар қисман ишлов берилиб, аммо сотилиши мумкин бўлмаган меҳнат буюмлари;
шахсий, ўзида ишлаб чиқарилган ярим фабрикатлар - бу цехлар ва участкаларда ишлов берилган, аммо ҳали тайѐр маҳсулот кўринишига кирмаган, лекин сотилиши мумкин бўлган (чунки товар қийматга эга) меҳнат буюмлари.
Бўлажак давр ҳаражатлари – бу келажак даврда маҳсулот таннархи (ишлаб чиқариш сарфлари)га киритиладиган, аммо режалаштирилган йилда сарф бўладиган ҳаражатлар (янги тур маҳсулот), янги технологияларни лойиҳалаштириш, ўзлаштириш, газета ва журналларга обуна қилиш, ижарага олинган хоналар учун аванс тўловлари, рационализаторлик таклифларни жорий этиш, телефон билан боғлиқ ва шунга ўхшаш бошқа сарфлар. Айланма маблағлар ҳам натурал кўрсаткичлар ҳам пул ифодасида ҳисобга олинадилар.
Корхонанинг айланма маблағлари ўзлик ва четдан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин. Корхонанинг ўзлик маблағларига устав капитали, резерв капитали, олинган ҳисобот давридаги соф фойдаси ҳисобидан молиялаштирилади.
Четдан жалб этилган маблағлари эса у қуйидагиларни ўз ичига олади:
- банк кредитлари;
- турдош корхоналардан олинган қарз маблағлари;
- потенциал инвесторлар томонидан қилинган инвестициялар ҳисобидан;
- қарз мажбуриятини ифодаловчи қимматли қоғозларни чиқариш орқали молиялаштирилиши мумкин.
Лекин корхона хўжалик фаолиятида шуни инобатга олиш керакки корхонанинг ўзлик маблағларидан четдан жалб қилинган маблағлар кўпроқ риск бўлиб, корхона фаолиятида олинган қарз маблағларидан самарали фойдаланиши лозим бўлади. Акс ҳолда корхонанинг тўловга лаѐқатлилиги пасайиб, охир оқибат банкрот ҳолатига олиб келиши мумкин.
Корхонанинг ўзлик маблағи эса ўзининг пул маблағларини ифодалаб, агар корхон уларни тегишли равишда самарасиз сарфласа ҳам унга кўп йўқаишларга саба бўлмайди. Чунки қисқа муддатли жалб этилган маблағлари учун маoлум бир фоиз тўлаши лозим бўлади. Айланма (оборот) маблағлар структураси деб алоҳида элемент, гуруҳлари аро нисбати, ҳамда шу гуруҳларнинг ва айланма маблағлар умумий ҳажмига (нисбатига) бўлган ва %-да ифодаланган нисбатига айтилади. Айланма фондлар структурасини ўрганиш улардан самарали фойдаланиш йўлларни аниқлаш имконини беради. Корхоналарнинг хўжалик фаолияти фақатгина маҳсулот ишлаб чиқариш билан чекланмай, уни сотишдан ҳам иборат. Шу сабабли корхоналарда муомала доирасига мансуб айланма маблағлар мавжуд. Муомала фондларига тайѐр маҳсулот (омбордаги), истеъмолчиларга ортилган (ҳақи тўланган бўлмаса ҳам) маҳсулот, пул маблағлари (ҳисоб рақамдаги, кассада ва ҳоказо, истеъмолчилар билан ҳисоб-китобдаги маблағлар) шу жумладан дебиторлик қарзлар. Яъни корхонадаги айланма фондлар ва муомала фондларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган пул маблағларнинг жаъми ушбу корхонанинг айланма маблағларини ташкил қиладилар.
Бозор шароитига ўтиш даврида асосий масалалардн бири – бу доимий ресурслар тежамкорлиги омилига риоя қилиш асосида ишлаб чиқаришни интенсификациялаштиришдир. Тежаш режалашни таъминлаш тизимида меҳнат буюмларини тежаш асосий ўринни эгаллайди. Бу дегани – хом-ашѐ, материаллар, ѐқилғи сарфларини (1 ўлчам маҳсулотга) камайтириш, лекин шу билан барча буюм сифати, хизмат даври ва ишончилигига зарар келтирмаган ҳолда.
Do'stlaringiz bilan baham: |