Фаолият кўрсатиш даражасига кўра:
Умумдавлат миқёсидаги автоматлаштирилган бошқариш тизими.
Тармоқлараро автоматлаштирилган бошқариш тизими (молия).
Тармоқни бошқаришни автоматлаштирилган тизими.
Корхонани бошқаришни автоматлаштирилган тизими.
Автоматлаштирилган иш жойлари.
Функцияларни бошқаришни автоматлаштирилган даражасига кўра.
Ахборот маслаҳат берувчи тизим.
Ахборот қидирув тизим.
Ахборот маълумотнома берувчи тизим.
Ахборот ўқитиш тизими.
Фаолият юритиш усулига кўра:
Давлат қарамоғидаги тизим.
Хўжалик ҳисобидаги тизим.
6. Ахборотли технологиянинг ривожланиш босқичлари.
Ахборот тизимлари 4 босқичда ривожланган ва улар қуйидагича:
Биринчи ахборот тизимлари 50-йилларда пайдо бўлган. Бу пайтларда улар ойлик иш ҳаки ва бошқа ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган бўлиб, электромеханик, бухгалтери ҳисоб-китоб машиналарида реализация қилинган. Бу нарса ҳужжат тайёрлаш ҳаражатлари ва вақтини бир мунча тежашга имкон берган.
60-йилларда ахборот тизимларига бўлган муносабат ўзгарди. Улардан олинадиган ахборот ҳар хил соҳалар бўйича даврий ҳисоботлар учун ишлатила бошланди. Бунинг учун ташкилотларга кенг маънодаги компьютер жиҳозлари керак бўлиб, улар фақатгина ҳисоб-китоблар ишлаб чиқиш ва ойлик иш ҳаки ҳисобланиши эмас, балки бошқа кўпгина функцияларни бажара олиши керак эди.
70-йиллар ва 80-йилларнинг бошларида ахборот тизимлар қарорлар қабул қилиш жараёнини тезлатувчи ва қўллаб қувватловчи бошқарув назорати воситаси сифатида қўлланила бошланди.
80-йилларнинг охирларига келиб, ахборот тизимларидан фойдаланиш концепцияси ўзгарди. Улар ахборотнинг стратегик манбасига айланиб, ҳар қандай соҳадаги ташкилотларда қўлланила бошланди. Бу даврдаги ахборот тизимлари ўз вақтида керакли ахборотни тақдим этиш орқали ташкилотга унинг фаолиятида муваффақиятга эришишга, янги савдо бозорларини топишда, ўзини керакли ҳамкорлар билан таъминлашга, арзон нархда маҳсулот чиқаришни ташкил этишда ва ҳ.к.ларда ёрдам беради.
Ахборот технологиясининг ривожланиши борасида бир неча тегишли фикрлар мавжуд бўлиб, улар турли бўлиниш белгилари бўйича фарқланади.
қуйидаги келтирилган барча ёндошувларга асосан, шуни айтишимиз мумкинки, персонал компьютерлар пайдо бўлиши билан ахборотлар технологияси ривожланишининг янги босқичи вужудга келди.
Бўлиниш белгиси - компьютер технологияси келтирган афзалликлар.
1-давр (60-йиллар бошидан). Ҳисоблаш марказлари ресурсларидан марказлашган жамоа фойдаланувига асосланган операцияларни амалга оширишда ахборотларни унумли қайта ишлаш билан характерланади.
Бу даврдаги асосий муаммо психологик фойдаланувчиларнинг ўзаро
ёмон фаолияти, бу муаммо фикр ва мулоҳазаларнинг хилма-хиллиги туфайли келиб чиқади. Бу муаммо туфайли фойдаланувчилар яратилган тизимларнинг етарлича катта имкониятларига карамасдан уларни тўлиқ ҳолда ишлатмадилар.
2-давр (70-йиллар ўртаси) - шахсий компьютерлар билан боғлиқ. Бу даврда биринчи даврга хос бўлган марказлашган қайта ишлаш сингари, марказлашмаган қайта ишлашдан фойдаланувчиларнинг иш жойидаги локал масалалар ечими ва локал маълумотлар базасидан фойдаланишда қўлланилади.
3-давр (90-йиллар бошидан) - бизнесдаги стратегик афзалликлар тушунчаси билан боғлиқ ва тақсимланган ахборотни қайта ишлаш телекоммуникацион технологияси ютуғига асосланган. Ахборотлар тизимининг мақсади фақатгина маълумотларни қайта ишлаш самарадорлигини ошириш ва бошқарувчига ёрдам эмас, балки ташкилотларга рақобатли курашда ғолиб келишда ва даромад олишда ёрдам бериши керак.
Бўлиниш белгиси - технология қуроллари турлари.
1-давр (19-асрнинг иккинчи ярми) «қўлда» бажариладиган ахборот технологияси қуроллари бўлиб: перо, сиёҳдон, китоб саналган. Алоқа (коммуникация) қўлда бажарилган: мактубларни, пакетларни почта орқали жўнатиш кабилар. Технологиянинг асосий мақсади ахборотларни керакли формада етказиш.
2-давр (19-асрнинг охиридан бошлаб) - «механик» технология қуроллари бўлиб, ёзув машинаси, телефон, диктафон каби почтани етказишнинг анча мукаммаллашган турига асосланган. Технологиянинг асосий мақсади - ахборотларни керакли шаклда анча қулай воситалар ёрдамида етказиш.
3-давр (20 асрнинг 40-60-йиллари) - «электр технология» асосий қурилмаларини қуйидагилар ташкил этган: катта ЭҲМлар ва мос келадиган дастурий таъминоти, электр ёзув машиналари, ксерокслар, противдиктафонлар.
Технологиянинг мақсади ўзгаради. Ахборотлар технологиясининг акцепти ахборотларни етказишда унинг мазмунини шакллантириш билан қўшилиб кетади.
4-давр (70-йиллар бошидан) - «электрон» технология. Катта ЭҲМ ва уларнинг базасида яратилган автоматлаштирилган бошқарув тизими ва ахборотни ишлаш тизими (АИТ)нинг асосий қурали ҳисобланган.
5-давр (80-йиллар ўртаси) «компьютер» («янги») технологиянинг асосий қуроли бўлиб, турли мақсадларга мўлжалланган стандарт дастурий маҳсулотли шахсий компьютер ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |