- 116 -
22-Мавзу. Генеалогия фанининг илмий ва амалий ўрни, аҳамияти
Режа:
1.
Шажарашуносликнинг ижтимоий
тарихий асослари ва илмий
аҳамияти.
2.
Генеалогиянинг сиѐсий тарихларни ўрганишдаги аҳамияти.
3.
Генеалогия фанининг тарихий фанлар тизимидаги ўрни.
4.
Генеалогия фанида методологик ѐндашувлар
Таянч иборалар:
генеалогия,
асотир ва генеалогия, аждодлар
шажараси, сулола, қариндошлик чизиғи, давлат, ворисийлик, легитимлик.
Дарснинг мақсади:
Генеалогик билимлар мажмуи орқали
тарихий
жараѐнларда айрим шахс ва унинг аждодлари ўйнаган ролни аниқлаш,
тарихда пассионарлик ғояси кўз қараши асосида шахс ва тарих
муносабатларини тушунтириш, шажара чизиғидаги
буюк шахслар
ибратларини тарғиб қилиш, фаннинг назарий методологик холисона
асосларини кўрсатиб бериш.
Асосий қисм:
Қадимдан халқимизда шундай тушунча бор: ҳар бир киши етти ота-
бобосини билиши керак! Истиқлолимиз халқимизнинг бир неча минг йиллик
ҳаққоний тарихини ўрганишга имконият яратди. Тарих фанининг вазифалари
давлат даражаси мақомига кўтарилди.
Агар «шажара» аждод ва авлоддан вужудга келган «дарахт» деб
қиѐсланса,
албатта унинг илдизи, ката кичик шохлари ва барглари ҳам
бўлади. Демак, ўзбек халқининг шажараси жаҳонга машхур бўлган ал-
Хоразмий, ал-Фарғоний, Беруний, Абу Али Ибн Сино, Ахмад Яссавий,
Баховуддин Нақшбанд, Соҳибқирон
Амир Темур, Захириддин Мухаммад
Бобур, Улуғбек Мирзо, Алишер Навоий ва шуларга ўхшаш алломалардан
ташкил топган. Биз ўзимизнинг асосли шажарамиздан ҳар қанча фаҳрлансак
арзийди.
- 117 -
Дарҳақиқат, хар бир одамнинг Ўз шажараси бор. У ўзи биладими
йўқми барибир, унинг аждодлари бир бирига туташиб то одам Атогача етиб
боради.
Биз изохлаѐтган шажараниннг энг муҳим
томони шундаки, ота-
боболаримиз шажара тузишни муқаддас бурч деб тушунишган, уни ўз
замонасида маъмурий махкамалардан тасдиқлатиб, сўнгра авлоддан-авлодга
узатишган ва ниҳоят у бизгача етиб келган.
Курснинг асосий мақсадлари ва вазифалари
Тошкент давлат шарқшунослик институти факультетида ўқитиладиган
ушбу курс МОХТ тўртинчи курс талабаларига мўлжалланган бўлиб, махсус
талаб асосида режалаштирилган ва биринчи ярим йилликда ўтилади.
Асосий мақсад, талабаларга тарихда кам ўрганилган мавзу шажаранинг
аҳамияти, уни ўрта асрлардаги давлатчилик тарихидаги
ролини темурийлар
сулоласи мисолида ўрганишдан иборат. Шунингдек, тарихда шахснинг
тутган ўрни алохида кўрсатиб ўтилади.
Мавзуни шархлаганда 1370 йилда хокимиятга келган Амир Темур ўз
салтанатини авлодларига мерос қилиб қолдиргани ва бу авлод Мовараунаҳр,
Хуросон, Афғонистон ва Ҳиндистонда 488 йил хукмронлик қилганлиги
алоҳида такидланади.
Дастурнинг
асосий
мақсади
Марказий Осиѐ тарихида муҳим ўрин
тутган сулолалар, ҳусусан Темурийлар сулоласининг шажараси тарихини
ўрганишдан иборатдир.
Шу аснода дастур мақсади олдига қуйидаги
Do'stlaringiz bilan baham: