Мавзу №13. Қарз шартномаси. Кредит шартномаси. Факторинг. Банк омонати, банк ҳисобварағи шартномалари. Ҳисоб-китоблар



Download 48 Kb.
Sana04.06.2022
Hajmi48 Kb.
#634974
Bog'liq
13 мавзу Қарз шартномаси Кредит шартномаси Факторинг Банк омонати



Мавзу № 13. Қарз шартномаси. Кредит шартномаси. Факторинг. Банк омонати, банк ҳисобварағи шартномалари. Ҳисоб-китоблар.


1-казус
А.Содиқов ва Б.Олимов ўртасида ёзма шаклда 2010 йил 4 майда тузилган қарз шартномасига асосан А.Содиқов Б.Олимовга 2012 йил 31 декабрга қадар қайтариб бериш шарти билан 5 000 000 сўм қарз олди. А.Содиқов 2012 йил 18 октябрда қарзни қайтариб беришни талаб қилганида, Б.Олимов бироз кутиб туришни илтимос қилди.
2012 йил ноябрь ойида А.Содиқов чет элга ишлаш учун кетди ва у ердан 2013 йил 5 ноябрда қайтиб келди. А.Содиқов қайтиб келгач, Б.Олимовдан қарзни қайтаришни сўраганда, даъво муддати ўтганлигини, шу сабабли, пулни қайтармаслигини, фуқаролик қонунчилигига мувофиқ уч йиллик умумий даъво муддати ўтгач, олган қарз суммасини қайтармасликка ҳаққи борлигини айтди.
А.Содиқов қарз шартномаси шартларини лозим даражада бажармаганлик ва пул маблағларидан фойдаланганлик учун ўртача банк фоизи ставкаси миқдорида ҳақ тўлашни сўраб судга даъво ариза билан мурожаат қилди.
Суд ишни кўриш жараёнида ўзининг ташаббуси билан даъво муддатини қўллашни лозим деб топди ва даъво аризасини қаноатлантирди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


2-казус

Миллий банкнинг Олмазор филиали ва “Севинч” МЧЖ ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан, банк жамиятга йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан уч йил муддатга замонавий асбоб-ускуна сотиб олиш учун кредит маблағи ажратди.


Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартларига мувофиқ, мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида, банк томонидан мижозга агарда шартнома шартлари лозим даражада бажарилмайдиган бўлса, яъни кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоизлар белгиланган жадвалдан кечиктирилган ҳолда тўланадиган бўлса, ҳар бир кечиктирилган кун учун
0,9 фоиз миқдорида, аммо қарз суммасининг 70 фоизидан ошиқ бўлмаган миқдорда пеня ҳамда мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши тўғрисида шарт қўйилди.
Кредит шартномаси бажарилишини таъминлаш мақсадида “Севинч” МЧЖ раҳбарининг яқин ўртоғи “Уголок” хусусий корхонаси гаровга ўзининг 200 кв.м. майдонга эга бўлган биносини гаровга қўйишга розилик берди ва гаров шартномаси тузилди. Мазкур гаров шартномасига тарафлар имзоларини ва юридик шахсга тегишли муҳрни қўйишди.
Қарз олувчи томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли банк судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жамиятдан кредит қарзи, унга ҳисобланган фоиз ва қарз суммасининг
80 фоизи миқдорида пеня ва 30 фоиз миқдорида жарима ундиришни сўради.
Суд жараёнида “Севинч” МЧЖ Миллий банкнинг Олмазор филиали Фуқаролик кодексининг 39-моддасига мувофиқ, юридик шахс мақомига эга эмаслиги сабабли судга даъво ариза билан мурожаат қила олмаслигини, қолаверса гаров шартномаси лозим даражада расмийлаштирилмаганлигини маълум қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


3-казус

“Сайхун” МЧЖ ўз ишлаб чиқаришини ривожлантириш мақсадида “Микрокредит” банкдан 100 000 000 сўм кредит олиш бўйича кредит шартномаси тузилди. Мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида фуқаро Абидовга тегишли 150 000 000 сўмлик кўчмас мулкни гаровга қўйишга келишилди. Гаров шартномасига фуқаро Абидов ва “Микрокредит” банк вакили имзо қўйиб банкнинг муҳри билан тасдиқланди.


Орадан муайян вақт ўтгандан сўнг, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти назорат қилувчи органлар томонидан текширилганида унга нисбатан 250 000 000 сўм миқдорида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланган. Жамият томонидан ушбу тўловларни ўз вақтида тўламаслиги натижасида унга нисбатан солиқ инспекцияси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жамиятни банкрот деб топиш ва давлат реестридан чиқаришни сўраган. Мазкур низо суд томонидан кўриб чиқилгунча бўлган вақтда “Сайхун” МЧЖ “Бобир” МЧЖ билан қўшиб юборилган ва “Бобир” МЧЖ “Сайхун” МЧЖнинг ҳуқуқий ворисига айланди.
Банк фуқаро Абидовга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, кредит суммасини кредитнинг таъминоти сифатида қўйилган кўчмас мулкдан ундириб беришни сўради.
Суд жараёнида кредит шартномаси таъминоти сифатида тузилган гаров шартномаси қонуний тарзда расмийлаштирилмаганлиги аниқланди ва ҳақиқий эмас деб топилди. Шу боисдан фуқаро Абидов кредит шартномасини ҳам ҳақиқий эмас деб топишни суддан сўради.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


Download 48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish