Мавзу 1: Суғуртанинг иқтисодий моҳияти, функциялари ва бозор муносабатларидаги ўрни


Суғурта ҳодисаси юз берганда томонлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш



Download 297 Kb.
bet23/25
Sana02.06.2022
Hajmi297 Kb.
#630173
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Сугурта иши Таянч маъруза

3. Суғурта ҳодисаси юз берганда томонлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш.


3. Суғурта қопламаси суғурта-ланувчининг зарарни қоплаш тўғрисидаги ёзма аризаси, шунингдек, ваколатли органлардан олинган тегишли ҳужжатлар асосида тўланади. Бундай ҳужжатларнинг тақдим этилмаслиги суғурталовчига ушбу ҳужжатлар билан тасдиқланмаган зарар учун товон тўлашни рад этиш ҳуқуқини беради.
Суғурталанувчи суғурта ҳодисаси содир бўлгани ҳақида ариза бергач, комиссия тузилиб, унинг таркибига суғурталанувчининг, суғурталовчининг, зарур ҳолларда эса ваколатли ташкилотларнинг ҳам вакиллари киритилади.
Комиссия муайян муҳлат ичида зарарланиш сабаблари ва микдорини аниклайди. Комиссия суғурта ҳодисасини эътироф эттан тақдирда йўқотиш ва зарарлар микдори, шунингдек тўланиши лозим бўлган суғурта қопламасининг микдори аниқланади. Томонлар буни далолатномада қайд этадилар.
Мазкур далолатнома суғурталанувчига суғурталовчи томонидан сутурта товони тўланиши учун асос бўлади.
Зарар сабаблари ва микдори хусусида томонлар ўртасида низолар пайдо бўлган ҳолларда мустақил экспертиза ўтказилиши мумкин.
Суғурталанувчи зарарни қоплаш ҳақидаги аризасида қуйидагиларни кўрсатиши шарт:
-суғурта ҳодисаси юз берган сана ва унинг тавсифи;
-суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурталанувчи қилган ишлар;
-зарар миқдори ва суғурталанувчи даъво қилаётган суғурта товонининг миқдори. Бунда тегишли рўйхат ва сумма кўрсатилиши керак;
-зарарни қоплаш учун учинчи шахслардан олинган товон микдори.
Мабодо зарар тўлиқ қопланган бўлса ёки суд қарорига кўра зарар айбдор шахс томонидан қопланадиган бўлса суғурталанувчи суғурта товони олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Қуйидаги ҳолларда суғурта товони тўланмайди:
-агар суғурталанувчи зарар етказилишига олиб келувчи ҳатти-ҳаракатларни атайлаб ёки қўпол эҳтиётсизлиги туфайли содир этган ёки уларга йўл қўйган бўлса;
-башарти зарар келиб чиқишига олиб келган ҳолатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текширилаётган бўлса, текширув тамом бўлгунга қадар.
Мабодо суғурталанувчи ёки наф олувчи шахс зарар учун айбдор ёки учинчи шахслардан товон олган бўлса, суғурталовчи суғурта шартларига кўра тўланиши лозим бўлган пул билан айбдор ёхуд учинчи шахслардан олинган пул ўртасидаги фарқнинг ўзини тўлайди.
Шартнома имзолагандан сўнг таваккалчилик даражасида рўй берган ва суғурта ҳодисаси юз бериш эҳтимолини оширадиган барча ўзгаришлар суғурталовчига суғурта шартларини ўзгартириш ҳамда қўшимча суғурта мукофоти тўланиши талаб қилиш ҳуқуқини беради. Суғурталанувчи қўшимча суғурта мукофотини тўлашдан бош тортган тақдирда мазкур шартнома юридик кучини йўқотади, тўланган суғурта мукофоти эса қайтариб берилмайди.
Шартномада келишилган зарарларни қоплаш учун суғурталовчи томонидан амалга оширилган ҳар бир тўлов мажбуриятлар чегарасини ана шу тўлов микдорида, аммо агар масъулият чегарасини қайта тиклаш учун қўшимча суғурта мукофоти тўланмаса, далолатномада қайд этилган зарар микдоридан кўп бўлмаган ҳажмда камайтиради.
Шартнома томонлар унда курсатилган мажбуриятларини бажармай қўйгунларига қадар кучда бўлади.
Томонлардан бирининг камида 30 кун олдин бериладиган ёзма аризасига биноан шартнома исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.
Агар суғурталанувчи шартномани муддатидан олдин бекор қилишини маълум қилса, суғурта мукофоти унга қайтарилмайди.
Суғурта шартномаси бекор қилинишини суғурталовчи талаб этган такдирда:
а) суғурталанувчига суғурта мукофоти муддати тамом бўлмаган даврга мутаносиб микдорда қайтарилади, бунда ўтган даврда қилинган харажатлар суғурта мукофотидан ушлаб қолинади;
б) башарти суғурта шартномаси бекор қилинишининг талаб этилишига ушбу шартномада келишилган шартларнинг суғурталанувчи томонидан бузилиши сабаб бўлса, фақат суғурта мукофоти муддати тамом бўлмаган даврга мутаносиб микдорда қайтарилади.



Download 297 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish